29.08.2006 йилдаги 183-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2009
 LexUZ шарҳи
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорини бажариш юзасидан 1-иловага* мувофиқ 25 та корхонада сифатни бошқариш тизимлари жорий этилганлиги ва сертификатлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. 2-иловага* мувофиқ хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг уларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиши муддатлари ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
1.Шоисматов Э.Р. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари
2.Бўриев Р.А.«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3.Мамадалиев Р.М.Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири
4.Ғаниев Э.М. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
5.Гадоев Э.Ф.Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
6.Хайруллаев Ш.Ш.Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
7.Шайхов А.Э.Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг раиси
8.Тўлаганов Ш.А.Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
9.Турсунов Ё.ХМолия вазирининг ўринбосари
10.Хурсанов А.Х. Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси
11.Аҳмедов З.Н.«Ўзстандарт» агентлигининг сифатнинг менежмент тизимларини жорий этиш бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳнинг масъул котиби
1. 1-банд ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 3-банднинг биринчи хатбошидаги «2-иловага мувофиқ таркибда» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 5-банддаги «Синов лабораториялари томонидан четдан олиб келинадиган» сўзлари «Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар томонидан четдан олиб келинадиган» сўзлари билан алмаштирилсин.