14.08.2006 йилдаги 172-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Кутилаётган натижа

Масъуллар

I. Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини танқидий баҳолаш

1.Қуйидагиларни:

— Испания Ҳукуматининг кредити бўйича «Бухоро вилоятининг сув таъминотини таъминлаш»;
— Франция Ҳукуматининг кредити бўйича «Самарқанд шаҳрида ичимлик сув ишлаб чиқаришни кўпайтириш, модернизациялаш ҳамда тақсимлаш» юзасидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаларнинг иқтисодий ва ижтимоий самарасини баҳолаш
2006 йил 15 сентябргача Жалб қилинган кредитларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш (Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотлар киритиш)Ташқи иқтисодий алоқалар, инвстициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари
2.Испания Ҳукуматининг кредитини ўзлаштириш бўйича импорт контракти бажарилишини экспертизадан ўтказиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш 2006 йил 15 сентябргача Импорт контрактига қўшимча битимни экспертиза қилиш. Товарлар ва хизматлар қийматининг бозор конъюнктурасида юзага келган даражасидан фарқи аниқланган тақдирда, зарарни қоплаш юзасидан таклифлар киритишТашқи иқтисодий алоқалар,
инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги
3.«Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳузуридаги Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш2006 йил 10 сентябргача Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни самарали бошқариш бўйича Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари масъулиятини оширишИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти
4.Сервис контрактининг молиявий ва техникавий шартлари «Uzbek Water management GmbH» халқаро оператор томонидан бажарилишини таҳлил қилиш2006 йил 15 сентябргача Сув таъминлаш корхоналарини бошқаришнинг самарадорлигини ошириш ҳамда кредит маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари

II. Сув таъминоти корхоналари менежментини, улар томонидан кўрсатилаётган
хизматлар ҳажмларини ҳисобга олиш ва назорат қилишни такомиллаштириш

5.Самарқанд шаҳри ва Бухоро вилояти сув таъминоти корхоналари раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда контракт асосида тайинлашни амалиётга киритиш, ёллаш шартномаларида уларнинг мажбуриятларини, иш натижаларини баҳолаш мезонларини, шунингдек рағбатлантириш ва иқтисодий жавобгарликнинг аниқ чора-тадбирларини белгилашмунтазам равишдаРаҳбарларнинг масъулиятини ошириш, контракт шартларини бажариш, корхонани самарали бошқаришБухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси
6.Сув таъминоти корхоналари бўйича хизматлар истеъмолчиларини тўлиқ хатловдан ўтказиш2006 йил 1 сентябргача ва кейинчалик ҳар чоракдаИчимлик суви ҳамда оқовалар оқиб чиқишининг ҳақиқий миқдорини аниқлаш, шунингдек аниқланган ҳисобга олинмаган истеъмолчилар ҳисобига даромадларни ошириш Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси
7.«Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан 2004 йил 9 августдаги 86-сонли буйруғи билан тасдиқланган методикага асосан ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари ҳисоб-китоблари бўйича ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва йўқотишларга сув сарфининг нормаларини тасдиқлаш2006 йил 1 сентябргача Ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва ҳисобга олинмаган йўқотишларга норматив ва ҳақиқий сув сарфини аниқлаш«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ихтисослаштирилган лойиҳалаш институтлари, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси
8.Ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва йўқотишларга ҳақиқий сув сарфини тасдиқланган нормалар даражасигача етказиш2007 йил 1 январгачаЙўқотишларни қисқартириш, ортиқча харажатларни камайтириш «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ихтисослаштирилган лойиҳалаш институтлари, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси
9.Сув таъминоти ва канализация бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақи йиғилувчанлиги даражасини 100 фоиз даражасига етказишҳар ойдаАйланма маблағларни кўпайтириш, дебитор ва кредитор қарзларни камайтиришБухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси
10.Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 61-сон қарорига асосан тасдиқланган Дастурларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2005 йил 18 октябрдаги 05-5-90-сон таркибий ўзгартириш режаларига мувофиқ сув чиқариш иншоотларида ва аҳолига сувни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишини таъминлашдоимий равишда Ҳисобга олишни йўлга қўйиш, ортиқча йўқотишларни аниқлашБухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси
11.Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига молиявий ҳисобот тақдим этиш, кейинчалик уларни Молия вазирлигига ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига тақдим этган ҳолдаҳар чоракдаДебитор ва кредитор қарзлар пайдо бўлишини ҳисобга олиш ва назорат қилишни йўлга қўйиш, кўрсатилаётган хизматларнинг ҳақиқий ҳажмларини ва харажатлар миқдорларини аниқлашМолия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси

III. Сув таъминоти корхоналарининг молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда жалб этилган
хорижий кредитлар бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш

12.Илгари берилган канализация иншоотлари ва тармоқларини Самарқанд вилоят «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси балансидан «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси балансига бериш 2006 йил 1 сентябргача «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг даромад қисмини кўпайтириш Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Самарқанд вилоят «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси
13.Дебиторлик қарзларни ундириб олиш, муддати ўтказиб юборилган қарзлар бўйича ишларни судларга оширишдоимий равишдаДебиторлик қарзларни қисқартириш, айланма маблағларни тўлдиришБухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси, Молия вазирлиги
14.Коммунал хизматлар кўрсатувчилар, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва аҳоли ўртасида томонларнинг жавобгарлигини аниқ белгиловчи уч томонлама шартномалар тузиш2006 йил 20 сентябргачаКоммунал хизматлар кўрсатилиши ва уларга ҳақ тўланиши учун томонларнинг жавобгарлик чораларини белгилаш Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси
15.Кредитларга хизмат кўрсатишда Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг улуш қўшиб қатнашишини эксперт жиҳатидан таҳлил қилиш ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш2006 йил 20 сентябргачаВужудга келган шарт-шароитларга мувофиқ ТИА кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш «Асака» банки, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
16.Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг 2006 йил 1 январдаги ҳолатига кўра кумулятив қарзларини қоплаш йўли билан уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар киритиш 2006 йил 5 сентябргача Молиявий аҳволни яхшилаш, декбиторлик-кредиторлик қарзларни қисқартириш Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари
учинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ҳисобига» сўзлари «Самарқанд вилоят, Самарқанд шаҳар «Сувоқава» ишлаб-чиқариш бошқармалари ҳамда «Туямўйин-Нукус» минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармасининг ўз маблағлари ҳисобига, етмайдиган қисми — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига» сўзлари билан алмаштирилсин;
бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
учинчи хатбошидаги «ўз маблағлари» сўзларидан кейин «етмайдиган қисми — маҳаллий бюджет маблағлари» сўзлари қўшилсин;
бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши ҳисоблансин.
а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги «бошқармалари маблағлари» сўзларидан кейин «етмайдиган қисми эса — республика бюджети маблағлари» сўзлари қўшилсин;
б) 7-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши ҳисоблансин.