LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 23-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3278, 01.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» (янги таҳрири) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 27 августда 44-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» (1998 йил 28 август, рўйхат рақами 486 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 14 ноябрдаги 132-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралари»га қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи» (2002 йил 20 ноябрь, рўйхат рақами 486-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 22-сон).
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
1. Мазкур БҲМСнинг мақсади ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахсга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий захираларнинг бухгалтерия ҳисоби услубияти ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишини белгилаш ҳисобланади.
2. Товар-моддий захиралар ҳисобининг асосий қоидалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тан олиш пайтини аниқлаш, таснифлаш, баланс қийматини баҳолаш; товар-моддий захиралар таннархига киритиладиган харажатларни аниқлаш, келгуси харажатларни, шу жумладан товар-моддий захиралар қийматини харажат сифатида тан олиш; товар-моддий захиралар қийматини реализация қилишнинг соф қийматига қадар камайтириш (баҳолаш); уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш ҳамда молиявий ҳисоботда улар бўйича ахборотни ёритиб бериш тартиби.
3. Мазкур БҲМС қоидалари пудрат қурилиши бўйича тугалланмаган ишлар, шу жумладан улар билан боғлиқ хизматлар бўйича контрактлар ва молиявий инструментлар ҳисобга олиш қоидаларига нисбатан қўлланмайди.
а) товар-моддий захиралар — кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар;
б) реализация қилишнинг соф қиймати — товар-моддий захираларни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати;
в) жорий қиймат — маълум бир санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича товар-моддий захираларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма;
г) бевосита харажатлар — алоҳида турдаги товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг бирлиги таннархига тўғридан-тўғри киритиладиган ишлаб чиқариш харажатлари;
д) билвосита харажатлар — бир неча турдаги товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш харажатлари, улар муайян товар-моддий захиралар бирликлари таннархига бевосита киритилмайди, бунинг оқибатида улар харажатлар объектлари ва уларнинг бирликлари таннархи ўртасида ҳисоб-китоб йўли билан тақсимланади;
е) бўлиниш нуқтаси — биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда алоҳида турдаги маҳсулотлар аниқ идентификация қилинадиган ишлаб чиқариш жараёнининг муайян пайти;
ж) тара — маҳсулотларни(товарларни) сақлаш, ўраш ва транспортда ташиш учун ишлатиладиган буюмни ифода этувчи моддий объект.
а) хом ашё ва материаллар, харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, тара ва тарабоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий эҳтиёжлар ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган бошқа материаллар захиралари;
б) боқувдаги ва яйловдаги ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар, асалари оилалари, сотиш учун асосий подадан яроқсизга чиқарилган катта ёшдаги чорва моллари, сотиш учун четдан қабул қилинган чорва моллари;
в) деталлар, узеллар, буюмларга тугалланмаган ишлов берилиши ва уларнинг йиғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жараёнлар кўринишида тугалланмаган ишлаб чиқариш. Ишларни бажарадиган ва хизматлар кўрсатадиган ташкилотларда тугалланмаган ишлаб чиқариш улар бўйича қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва ташкилот томонидан тегишли даромад тан олинмаган тугалланмаган ишларни (хизматларни)бажаришга доир харажатлардан ташкил топади;
г) ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот (ишлаб чиқариш циклининг пировард натижаси — реализация қилиш учун мўлжалланган ва шартномада ёки қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тутилган техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов берилиши (бутланиши) тугалланган актив);
д) бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг одатий фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар. Бунда узоқ муддатли активлар объектлари (бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар ва бошқалар) ҳам кейинчалик сотиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши мумкин.
6. Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган активлар киритилади:
б) хизмат муддатидан қатъий назар харид қилиш пайтида қиймати бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда бўлган буюмлар. Ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида уларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг бундан паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эгадир.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъий назар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидагилар киритилади:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни сериялаб ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли вазифадаги асбоблар ва мосламалар);
е) барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;
7. Товар-моддий захиралар бухгалтерия ҳисобининг бирлиги захиралар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш ҳамда уларнинг мавжудлиги ва ҳаракати устидан лозим даражада назоратни таъминлаш мақсадида ташкилот томонидан мустақил равишда белгиланади. Товар-моддий захираларнинг хусусиятлари, уларни харид қилиш ва улардан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиб товар-моддий захираларнинг бирлиги номенклатура рақами, партия, бир турдаги гуруҳ ва ҳоказо бўлиши мумкин.
Товар-моддий захираларга бўлган мулк ҳуқуқи, улар билан боғлиқ хатарлар ва мукофотларнинг ўтиш пайти маҳсулот етказиб бериш (олди-сотди) шартлари келишиладиган маҳсулот етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси асосида белгиланади.
9. Мулк ҳуқуқи ташкилотга тегишли бўлмаган, бироқ шартнома шартларига мувофиқ унинг ихтиёрида бўлган товар-моддий захиралар балансдан ташқари счётларда шартномада назарда тутилган баҳо бўйича акс эттирилади.
10. Товар-моддий захиралар ташкилотнинг бухгалтерия балансига қуйидагилар натижасида киритилиши лозим:
в) таъсисчилар таркибидан чиқишда ёки тугатилаётган ташкилотнинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланаётганда ташкилотнинг илгари бошқа ташкилотнинг устав капиталига киритилган таъсис улуши қайтарилишидан келиб тушиши;
к) ҳисобот даври охирида тугалланмаган ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида ҳисобга олинадиган ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;
л) товар-моддий захираларга бўлган мулк ҳуқуқи олинишига олиб келадиган бошқа операциялар ва ҳодисалар.
11. Товар-моддий захиралар қуйидаги икки қиймат: ҳисобот даври охиридаги таннархдан (харид қиймати ёки ишлаб чиқариш таннархи) ёки реализация қилишнинг соф қийматидан энг кам қиймат бўйича баҳоланади.
12. Бухгалтерия ҳисобида товар-моддий захираларнинг тегишли тарзда тан олинган таннархи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва мазкур БҲМС билан белгиланган ҳоллардан бошқа ҳолатларда ўзгартирилмайди.
13. Товар-моддий захиралари ташкилотнинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилади ва улар ўз ичига харид қийматини (мол етказиб берувчига тўланадиган суммалар) ва харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни киритади.
Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг таннархига киритиладиган харажатларга қуйидагилар киритилади:
б) товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
в) товар-моддий захиралар таъминотчи ва воситачи ташкилотлар орқали харид қилинганда уларга тўланадиган воситачилик ҳақи;
г) товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган товар-моддий захираларни сертификатлаш ва уларни техник шартларга мувофиқ синаш бўйича харажатлар;
д) товар-моддий захираларни тайёрлаш ва уларни айни пайтдаги жойлашиш ёки фойдаланиш жойига етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари. Улар тайёрлаш, юклаш-тушириш ишлари ва товар-моддий захираларни барча турдаги транспорт билан уларни айни пайтдаги жойлашиш ёки фойдаланиш жойига транспортда ташиш учун тарифларни (фрахтни) тўлаш бўйича харажатлар, шу жумладан товар-моддий захираларни транспортда ташишда хатарларни суғурталаш бўйича харажатлардан ташкил топади;
Савдо дисконтлари, чегирмалар ва бошқа шу каби чегирувлар товар-моддий захираларни харид қилиш харажатларини белгилаш чоғида амалга оширилади.
Харид қилинган товар-моддий захираларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш харажатлари, ўтказмалар учун банк комиссияси, товар-моддий захираларни чет эл валютасига харид қилиш чоғида валютани конвертация қилиш бўйича комиссия ва бошқа банк хизматлари), товар-моддий захираларни харид қилиш бўйича шартномаларни тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар товар-моддий захираларнинг таннархига киритилмайди, балки улар юзага келган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади.
Муддатидан олдин тўлаш натижасида ёки катта ҳажмда харид қилиш натижасида ёхуд тарафларнинг келишувида назарда тутилган бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра олинган пул чегирмалари харид қилинган товар-моддий захиралар қийматини камайтирмайди, балки улар юзага келган ҳисобот даврида молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.
Товар-моддий захиралар қарз капитали ҳисобига харид қилинганда ёки тайёрланганда кредитдан (қарздан) фойдаланганлик учун фоизлар кўринишидаги харажатлар қарз капитали ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сотиб олинган товар-моддий захираларнинг таннархига киритилмайди.
Товар-моддий захираларни харид қилиш бўйича харажатлар уларнинг юзага келишини тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар асосида белгиланади.
Агар шартнома шартларида харид қилинадиган товар-моддий захиралар учун тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, мазкур товар-моддий захиралар бухгалтерия ҳисобига тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тақдим этилмасдан сотиладиган қиймат бўйича қабул қилинади. Бунда товар-моддий захираларнинг тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тақдим этилмасдан сотиладиган қиймати билан сотиб олинаётган товар-моддий захиралар бўйича умумий тўлов суммаси ўртасидаги фарқ тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даври мобайнида жорий тўловнинг кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловларнинг умумий суммасидаги салмоғидан келиб чиқиб молиявий харажатлар (фоизлар бўйича харажатлар) сифатида тан олинади.
14. Товар-моддий захираларга қўшимча ишлов бериш ва уларни фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш бўйича ишлар билан боғлиқ харажатлар ташкилотнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган навларга ажратиш, ўраб-жойлаш ва уларни товар кўринишига келтириш бўйича харажатларини ўз ичига олади. Яроқли ҳолга келтириш бўйича ишлар билан боғлиқ бўлган харажатлар, уларнинг ҳам ташкилот — харидорнинг ўз кучи билан, ҳам чет ташкилотлар томонидан бажарилишидан қатъи назар товар-моддий захираларнинг таннархига киритилади.
15. Ташкилотнинг транспорт-тайёрлов харажатлари қуйидаги усуллардан бири бўйича ҳисобга қабул қилинади ёки харид қилинган товар-моддий захиралар қийматига киритилади:
а) транспорт-тайёрлов харажатларини товар-моддий захиралар таннархига бевосита (тўғридан-тўғри) киритиш (шартнома нархига қўшиш, устав капиталига киритилган ҳиссанинг пул баҳосига қўшиш, текинга олинганларнинг жорий қийматига қўшиш ва ҳ.к.).
Транспорт-тайёрлов харажатларини товар-моддий захиралар таннархига бевосита (тўғридан-тўғри) киритиш усулини номенклатураси кўп бўлмаган товар-моддий захираларга эга бўлган ташкилотларда, шунингдек товар-моддий захираларнинг алоҳида турлари ва гуруҳларининг қиймати муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолларда қўллаш мақсадга мувофиқ;
б) етказиб берувчининг ҳисоб-китоб ҳужжатларига биноан транспорт-тайёрлов харажатларини алоҳида синтетик «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счётига олиб бориш ва кейинчалик уларни «Материаллар» элементи бўйича товар-моддий захиралар таннархига ёки ишлатилишига қараб ишлаб чиқариш харажатларига ва (ёки) давр харажатларига киритиш.
Транспорт-тайёрлов харажатларининг суммаси алоҳида йиғилади ва товар-моддий захираларнинг тегишли номлари (ушбу транспорт-тайёрлов харажатлари олиб бориладиган партиялар, гуруҳлар) ўртасида тақсимланади.
Алоҳида йиғиладиган транспорт-тайёрлов харажатлари суммаси ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида белгиланган даврга боғлиқ ҳолда давр охиридаги товар-моддий захиралар қолдиғи суммаси ва ушбу даврда чиқиб кетган (ишлатилган, сотилган, текинга берилган ва ҳ.к.) товар-моддий захиралар суммаси ўртасида тақсимланади. Чиқиб кетаётган товар-моддий захираларга тегишли бўлган транспорт-тайёрлов харажатлари суммаси чиқиб кетган товар-моддий захиралар қийматидан транспорт-тайёрлов харажатларининг ўртача фоизини ҳисоблаш сифатида аниқланиб, ушбу товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши акс эттирилган бухгалтерия ҳисоби счётлари билан боғланган счётларида акс эттирилади. Транспорт-тайёрлов харажатларининг ўртача фоизи давр бошидаги транспорт-тайёрлов харажатлари қолдиғи ва давр ичида қилинган транспорт-тайёрлов харажатлари суммаларини давр бошидаги товар-моддий захиралар қолдиғи ва давр ичида келиб тушган товар-моддий захиралар суммасига бўлиш билан аниқланади.
Транспорт-тайёрлов харажатларини ҳисобга олишнинг қўлланиладиган усули ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
16. Ҳақ эвазига харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи қопланадиган (ҳисобга олишга қабул қилинадиган) солиқларни чегирган ҳолда шартномага ёки уларнинг харид қилинганлиги, ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ етказиб берувчига (сотувчига) тўланадиган сумма ҳамда унга мазкур БҲМСнинг 13-бандида назарда тутилган товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қўшган ҳолда аниқланади.
17. Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи мазкур БҲМСнинг 13-бандида назарда тутилган товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган тегишли харажатларни қўшган ҳолда, божхона юк декларацияси ёки ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш санасидаги чет эл валютасидаги суммани Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади.
18. Ташкилотнинг устав капиталига ҳисса сифатида олинган товар-моддий захираларнинг таннархи, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, ташкилот таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан келишилган пулдаги қиймат асосида аниқланади.
19. Ташкилот томонидан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган ҳамда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши натижасида олинган товар-моддий захираларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
20. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда худди шундай товар-моддий захираларга айирбошлаш йўли билан олинган товар-моддий захираларнинг таннархи берилган товар-моддий захираларнинг баланс қийматига тенг.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда худди шундай бўлмаган товар-моддий захираларга айирбошлаш йўли билан олинган товар-моддий захираларнинг таннархи берилган товар-моддий захираларнинг жорий қийматига тенг.
Товар-моддий захиралар қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда алмаштириш йўли билан олинган товар-моддий захираларнинг таннархи берилган товар-моддий захираларнинг айирбошланиш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) жорий қийматига тенг.
21. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича олинган товар-моддий захираларнинг таннархи деб ташкилот томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган активларнинг жорий қиймати ёки бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг жорий қиймати тан олинади.
Ташкилот томонидан берилган ёки бериладиган активларнинг қийматини белгилаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажаришни назарда тутадиган шартномалар бўйича ташкилот томонидан олинган товар-моддий захираларнинг таннархи шунга ўхшаш вазиятларда худди шундай товар-моддий захиралар харид қилинадиган жорий қийматдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
22. Ташкилот томонидан четдан қайта сотиш учун харид қилинган товарлар харид қиймати бўйича ҳисобга олиниши мумкин. Бунда мазкур БҲМСнинг 13-бандида назарда тутилган товарларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар улар юзага келган ҳисобот даврида ташкилотнинг давр харажатларига (сотиш бўйича) киритилади.
Моддий жавобгар шахсларнинг фаолияти устидан тегишлича назорат ўрнатиш мақсадида савдо ва умумий овқатланиш билан шуғулланувчи ташкилотларга устамаларни (чегирмаларни) бухгалтерия ҳисоби счётларида алоҳида ҳисобга олган ҳолда, харид қилинган товар-моддий захираларни сотиш қиймати бўйича ҳисобга олишга рухсат берилади.
Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг қўлланиладиган тартиби ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
23. Узоқ муддатли активлар таркибидан товар-моддий захиралар таркибига ўтказилган активларнинг таннархи ушбу узоқ муддатли активларнинг баланс (қолдиқ) қиймати бўйича белгиланади.
24. Ташкилот томонидан товар-моддий захиралар устав капиталига улуш ҳисобига, текинга ва айирбошлаш йўли билан олинаётганда мазкур БҲМСнинг 13-бандида назарда тутилган харажатлар амалга оширилган тақдирда товар-моддий захираларнинг таннархи ушбу харажатлар суммасига оширилади.
25. Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларининг таннархи улар аниқланган санадаги жорий қийматдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
26. Битта умумий суммага харид қилинган барча товар-моддий захиралардан ҳар бирининг таннархи ушбу суммани алоҳида товар-моддий захиранинг жорий қийматига мутаносиб равишда тақсимлаш йўли билан аниқланади.
27. Ташкилотнинг ўзи томонидан ишлаб чиқариладиган (тайёрланадиган) товар-моддий захираларнинг таннархи деб уларнинг ишлаб чиқариш таннархи тан олинади. Товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш таннархига уларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар киритилади: бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа бевосита ва билвосита харажатлар.
28. Товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар бўйича гуруҳларга ажратилади:
б) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммалари;
29. Реализация харажатлари, ташкилотни бошқариш бўйича умумий харажатлар (маъмурий харажатлар), бошқа операцион харажатлар, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига киритилмайди.
30. Товар-моддий захиралар (маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)) таннархини аниқлаш усуллари уларнинг тури, ишлаб чиқариш тури, унинг мураккаблиги, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги, товар-моддий захиралар номенклатурасига боғлиқдир. Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархини аниқлашнинг асосий усуллари бўлиб: оддий, меъёрий, буюртмали, босқичли усуллар ҳисобланади, савдо ташкилотларида эса харажатларни инвентарь баҳолаш усули ҳам қўлланилиши мумкин.
31. Таннархни аниқлашнинг оддий усули бир турдаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарадиган ва ярим тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришга эга бўлмаган ташкилотларда қўлланилади. Ушбу усул қўлланилганда ҳисобот давридаги барча ишлаб чиқариш харажатлари барча ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига киритилади. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлигининг таннархи ишлаб чиқариш харажатлари суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) бирликларининг умумий миқдорига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
32. Таннархни аниқлашнинг меъёрий усули хом ашё, материаллар, меҳнат ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишнинг белгиланган меъёрлари бўйича харажатларни ҳисобга олишга асосланган. Меъёрлар вақти-вақти билан таҳлил қилиб турилади ва зарур ҳолларда жорий шарт-шароитларга мувофиқ қайтадан кўриб чиқилади.
33. Таннархни аниқлашнинг буюртмали усули якка тартибдаги ва майда серияли ишлаб чиқаришга эга бўлган ташкилотларда қўлланади, бунда ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулотга (ишга, хизматга) (бир хилдаги маҳсулотлар гуруҳига) доир алоҳида буюртмалар бўйича идентификацияланади ва ҳисобга олинади. Буюртманинг объекти бўлиб маҳсулот (иш, хизмат), бир хилдаги маҳсулот (иш, хизмат)нинг майда туркумлари ёки таъмирлаш, монтаж ва экспериментал ишлар ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёни узоқ давом этадиган йирик маҳсулотларни тайёрлашда буюртмалар яхлит маҳсулотга эмас, балки унинг тугалланган конструкцияларга эга бўлган алоҳида агрегатлари, узелларига берилиши мумкин.
Таннархни аниқлашнинг ушбу усулида барча харажатлар буюртманинг якунланишига қадар тўлалигича тугалланмаган ишлаб чиқариш деб ҳисобланади.
Буюртма бирлигининг таннархи унинг бажарилиши (маҳсулот ишлаб чиқарилиши, ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши) тугаллангандан кейин аниқланади. Буюртма бўйича харажатларнинг бутун суммаси унинг таннархини ташкил қилади. Агар ушбу буюртма бир хилдаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) туркумидан иборат бўлса, маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлигининг таннархи мазкур буюртма бўйича харажатлар суммасини маҳсулот бирликлари миқдорига бўлиш орқали аниқланади.
Буюртмалар қисман бажарилиб, улар буюртмачиларга топширилганда қисман ишлаб чиқариш таннархи уларнинг конструкциялари, технологиялари, ишлаб чиқариш шарт-шароитларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда илгари бажарилган буюртмаларнинг таннархи бўйича баҳоланади.
34. Таннархни аниқлашнинг босқичли усули бошланғич хом ашё ва материаллар ишлаб чиқариш жараёнида бир қатор босқич, фаза, поғоналардан ўтадиган ташкилотларда қўлланади. Ушбу усулда аввал барча маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархи, сўнгра унинг бирлиги таннархи аниқланади.
Босқичли усул ташкилотнинг тармоққа мансублигига боғлиқ ҳолда икки вариантда амалга оширилиши мумкин: ярим тайёр маҳсулотли ва ярим тайёр маҳсулотсиз вариантларда.
Ярим тайёр маҳсулотли вариантда ҳар бир босқич бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи ҳисоблаб чиқарилади ҳамда у аввалги босқичлар маҳсулоти (ишлар, хизматлар) таннархи ва мазкур босқич бўйича харажатлардан иборат бўлади. Охирги босқич маҳсулотининг таннархи барча тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи ҳисобланади.
Ярим тайёр маҳсулотсиз вариантда фақат охирги босқич маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи ҳисоблаб чиқарилади. Бунда харажатлар аввалги босқичлар маҳсулоти (ишлар, хизматлар) таннархини ҳисобга олмасдан, ҳар бир босқич бўйича алоҳида ҳисобга олинади. Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига барча алоҳида босқичлар бўйича уни ишлаб чиқариш харажатлари киритилади.
35. Бир технологик жараёнда битта хом ашё ва материаллардан турли хилдаги, улардан ҳар бири ўзининг сотиш нархига эга бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилганда ушбу турдаги маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) деб аталади.
Асосий маҳсулотни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган ва сотиш қиймати асосий маҳсулотга (ишларга, хизматларга) қараганда жуда паст бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қўшимча маҳсулот (ишлар, хизматлар) деб аталади.
Қўшимча маҳсулотдан (ишлардан, хизматлардан) биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) фарқи шундан иборатки, уларни тақсимлаш нуқтасига етгунга қадар турли хилдаги маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифатида идентификация қилиш мумкин эмас.
36. Биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотиш қийматини бўлиниш нуқтасида аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш харажатларини бўлиниш нуқтасида тақсимлаш қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:
а) натура кўрсаткичларидан фойдаланиш усули. Ушбу усулда бўлиниш нуқтасига қадар қилинган харажатлар асосий маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳар бир турига унинг натура кўрсаткичларида ифодаланган ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланади;
б) бўлиниш нуқтасидаги реализация қилиш қиймати асосидаги усул. Ушбу усулда бўлиниш нуқтасига қадар қилинган харажатлар асосий маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳар бир турига уни реализация қилишдан кутилаётган тушум умумий суммасидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланади.
37. Биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) алоҳида турлари кейинги қайта ишлов беришга ўтказилган ҳамда бўлиниш нуқтасида уларни сотишнинг жорий ни (релизация қилиш қийматини) аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда ишлаб чиқариш харажатларини бўлиниш нуқтасида биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турлари ўртасида тақсимлаш қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:
а) реализация қилишнинг соф қиймати усули. Ушбу усулда биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турлари бўйича харажатлар уларни реализация қилишнинг соф қийматига мутаносиб равишда тақсимланади;
б) реализация қилишдан ялпи фойданинг доимий улуши усули. Ушбу усулдан фойдаланилганда харажатлар шундай тақсимланиши лозимки, бунда ҳар бир алоҳида маҳсулот (ишлар, хизматлар) учун умумий ялпи фойданинг фоиз улуши бир хил бўлиши ҳамда умумий ялпи фойда кўрсаткичига тенг бўлиши керак. Ялпи фойданинг фоиз улуши биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турларининг умумий таннархини ушбу маҳсулот турларини сотишдан тахмин қилинган умумий тушумдан чиқариб ташлаб, сўнгра фойда миқдорини сотишдан тахмин қилинган умумий тушумдан фоиз кўринишида акс эттириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
38. Агар ишлаб чиқаришнинг бир технологик жараёнида бир вақтнинг ўзида бир қанча турдаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) чиқиб, маҳсулотлардан (ишлар, хизматлар) бири ёки бир қанча тури асосий (мақсадли) турга тегишли бўлса, унда қолган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турлари қўшимча маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифатида қаралиши мумкин.
Асосий маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархини аниқлашда қўшимча маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) жорий қиймати ёки реализация қилишнинг соф қиймати ишлаб чиқариш жараёнларининг умумий харажатларидан чегирилади, харажатларнинг қолган қисми эса асосий маҳсулотга (ишларга, хизматларга) тегишли бўлади.
39. Маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшимча турларини ҳисобга олиш қуйидаги усуллардан бири бўйича амалга оширилади:
а) қўшимча маҳсулотни (ишларни, хизматларни) ҳақиқатда реализация қилиш. Ушбу усулда жорий даврда сотилган асосий маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи қўшимча маҳсулотни (ишларни, хизматларни) ҳақиқатда реализация қилиш (соф реализация қилиш) суммасига камайтирилади. Қўшимча маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотилмаган захиралари қолдиғи бўлиниш нуқтасидан кейин қўшимча маҳсулотларни кейинги қайта ишланишига қилинган харажатлар суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади. Қўшимча маҳсулот (ишлар, хизматлар) қолдиғини ҳақиқатда реализация қилиш (соф реализация қилиш) суммаси қўшимча маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализация қилинганда тан олинади;
б) қўшимча маҳсулотни (ишларни, хизматларни) ҳақиқатда ишлаб чиқариш. Ушбу усулдан фойдаланилганда асосий маҳсулотни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқаришда сарфланган харажатлар ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот (ишлар, хизматлар) барча миқдорининг соф сотиш қиймати суммасига дарҳол камайтирилади. Сотилмаган қўшимча маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиғи реализация қилишнинг соф қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқариш тармоғининг хусусиятларидан келиб чиқиб, товар-моддий захиралар, шу жумладан қўшимча маҳсулотлар таннархини аниқлашнинг қўлланадиган усуллари ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
40. Товар-моддий захиралар, агар реализация қилишнинг соф қиймати уларнинг таннархидан паст бўлса, реализация қилишнинг соф қиймати бўйича акс эттирилади. Реализация қилишнинг соф қиймати товар-моддий захираларнинг ҳар бир бирлиги (тури) бўйича аниқланади.
41. Реализация қилишнинг соф қийматини аниқлаш мақсадида товар-моддий захираларни қайта баҳолаш — улар қийматини жорий қийматга мувофиқлаштириш мақсадида товар-моддий захиралар қийматини вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.
42. Товар-моддий захиралар уларнинг алоҳида бирликлари таннархини қайта баҳолашни ўтказиш санасида шаклланган ўхшаш баҳоланадиган товар-моддий захираларнинг ҳужжат билан тасдиқланган жорий қийматлари бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан қайта баҳоланади.
Қайта баҳолаш ташкилот томонидан мустақил равишда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига (лицензиясига) эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилотни (мутахассис-экспертларни) жалб этиш орқали амалга оширилади.
43. Товар-моддий захиралар бирлигининг жорий қийматини ҳужжатли тасдиқлаш учун ташкилотнинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
а) ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган товар-моддий захиралар ўхшаш бирлигининг жорий қиймати (нархи) тўғрисида маълумотлар;
б) харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганида) ЭКВда товар-моддий захиралар бирлигининг таннархи тўғрисида маълумотлар, бунда хорижий валюталар курсларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қайта баҳолашни ўтказиш санаси ва товар-моддий захираларнинг тегишли бирлигини харид қилиш санасида белгиланган сўмга нисбати сифатида аниқланадиган ҳисоб-китоб коэффициенти қўлланилади;
г) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда чоп этилган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
44. Товар-моддий захиралар, агар улар шикастланган, тўлиқ ёки қисман эскирган ёки уларни реализация қилишнинг соф қиймати пасайган бўлса, арзонлаштирилиши мумкин. Агар тан олинган бутлаш харажатлари, захираларни товар кўринишига келтириш бўйича ишлар ёки мўлжалланган сотиш харажатлари ошган бўлса, товар-моддий захираларнинг қиймати камайтирилиши мумкин. Товар-моддий захираларни реализация қилишнинг соф қийматига қадар таннархдан паст арзонлаштириш амалиёти захираларнинг ҳаддан ташқари тўпланиши ва уларнинг секин айланувчанлиги ҳолларида товар-моддий захиралар молиявий ҳисоботда уларни реализация қилиш ёки ишлатишдан кутиладиган суммадан юқори акс эттирилмаслиги учун қўлланади.
45. Товар-моддий захиралар одатда «моддалар бўйича усул» асосида реализация қилишнинг соф қийматига қадар арзонлаштирилади. Бунда бир турдаги ёки ўзаро боғланган товар-моддий захираларни гуруҳлашдан, яъни: маҳсулотнинг биргина ассортиментига тааллуқли бўлган; бир хил вазифа ёки пировардда бир хил ишлатишга эга бўлган; биргина географик ҳудудда ишлаб чиқариладиган ёки биргина географик ҳудуддаги бозорга чиқариладиган; маҳсулотнинг ушбу ассортиментида бошқа материаллардан амалда алоҳида баҳоланиши мумкин бўлмаган товар-моддий захиралардан фойдаланиш мумкин. Товар-моддий захираларни муайян тармоқ ёки биргина географик ҳудуддаги тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки товар-моддий захираларга таснифлашга асосланиб арзонлаштириш тўғри эмас.
46. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва бошқа материаллар, агар улардан тайёрланган маҳсулот жорий қийматда сотилса, таннархдан паст қилиб арзонлаштирилмайди. Бироқ, агар материаллар нархининг тушиши муносабати билан тайёр маҳсулот нархи пасайтирилса, яъни ушбу материаллардан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи мазкур тайёр маҳсулотни реализация қилишнинг соф қийматидан ошса, материаллар қиймати камайтирилиши лозим. Шунга ўхшаш материалларни сотиб олиш харажатлари реализация қилишнинг соф қийматини баҳолашнинг энг ишончлиси бўлиши мумкин.
47. Товар-моддий захиралар таннархининг ушбу товар-моддий захираларни реализация қилишнинг соф қиймати суммасидан ошадиган суммаси, яъни қайта баҳолаш натижасида товар-моддий захираларнинг арзонлашиш суммаси у юзага келган ҳисобот даврининг харажатларига киритилади.
48. Ҳар бир кейинги даврда реализация қилишнинг соф қийматини янгидан қайта баҳолаш ўтказилиши мумкин. Иқтисодий конъюнктуранинг ўзгарганлиги сабабли ташкилотнинг мулкидаги илгари қиймати пасайтирилган товар-моддий захирани реализация қилишнинг соф қиймати ошган ҳолда тегишли ҳисобдан чиқариш суммаси шу тариқа тикланадики (тиклаш дастлабки ҳисобдан чиқариш миқдорлари билан чекланган), бунда янги баланс қиймати мазкур БҲМСнинг 51-бандида назарда тутилган тартибда ушбу икки қийматнинг энг ками — таннарх ёки қайта кўриб чиқилган реализация қилишнинг соф қийматига қадар келтирилади.
49. Чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг қиймати чиқиб кетиш факти аниқланган пайтда балансдан ҳисобдан чиқарилиши керак. Товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан:
в) таъсисчининг таъсисчилар таркибидан чиқишида ёки тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаётганда илгари ташкилотнинг устав капиталига киритилган улушни таъсисчига қайтариш;
е) сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш);
50. Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади.
51. Чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг таннархи билан боғлиқ даромад тан олинадиган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинади. Чиқиб кетиш муносабати билан товар-моддий захираларни исталган ҳисобдан чиқариш суммаси ва уларга доир барча зарарлар ҳисобдан чиқариш юз берган ёки зарар етказилган ҳисобот даври мобайнида харажат сифатида ҳисобга олиниши керак. Реализация қилишнинг соф қийматини ошириш натижасида юзага келадиган, илгари ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захираларнинг қийматини тиклаш суммаси ошиш юз берган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинган, чиқиб кетган (ш.ж. реализация қилинган) товар-моддий захиралар таннархининг пасайиши сифатида тан олинади.
52. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан товар-моддий захиралар ҳисоби сотиш қиймати бўйича юритилганда сотилган товар-моддий захиралар таннархи сотилган товар-моддий захираларнинг сотиш қиймати билан уларга тўғри келувчи савдо устамаси суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Сотилган товар-моддий захираларга тўғри келувчи савдо устамасининг суммаси сотилган товар-моддий захираларнинг сотиш қиймати (товар айланмаси) ва савдо устамасининг ўртача фоизи кўпайтмаси сифатида аниқланади. Савдо устамасининг ўртача фоизи ҳисобот даври бошидаги савдо устамаларининг қолдиғи ва ҳисобот даврида келиб тушган товар-моддий захиралар бўйича савдо устамалари суммасини ҳисобот даври бошида товар-моддий захиралар қолдиғининг сотиш қиймати ва ҳисобот даврида олинган товар-моддий захираларнинг сотиш қиймати суммасига бўлиш йўли билан аниқланади.
53. Товар-моддий захиралар қолдиқлари ва чиқиб кетаётган (шунингдек ишлаб чиқаришга берилган) товар-моддий захиралар қийматини аниқлаш қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:
54. Товар-моддий захираларнинг ҳар бир гуруҳи (тури) бўйича ҳисобот йили мобайнида қийматни аниқлашнинг фақат бир усули қўлланади. Товар-моддий захираларнинг гуруҳи (тури) бўйича қийматни аниқлаш усулларидан бирини қўллаш, ҳисоб сиёсатини қўллашда йўл қўйилган изчилликдан келиб чиқиб амалга оширилади.
55. Ташкилот томонидан алоҳида тартибда фойдаланиладиган (қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва ҳоказо) ва бир-бирининг ўрнини босмайдиган (яъни улар одатдаги ҳолда бир-бирини алмаштира олмайди), шунингдек махсус лойиҳалар учун ишлаб чиқарилган ва мўлжалланган (ишлатиладиган) товар-моддий захиралар тегишли бирликнинг идентификацияланган таннархи усули бўйича баҳоланади.
Ушбу усулда ўзига хос харажатлар муайян товар-моддий захираларга олиб борилади. Акс эттиришнинг ушбу усули, улар сотиб олинганлиги ёки ишлаб чиқарилганлигидан қатъий назар, махсус лойиҳалар учун мўлжалланган маҳсулотларга тўғри келади.
56. AVECO усули бўйича товар-моддий захиралар ҳар бир бирлигининг қиймати давр бошида айнан бир хил бирликларнинг ўртача тортилган қиймати ва давр мобайнида харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган айнан бир хил бирликларнинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
Товар-моддий захиралар ҳар бир бирлиги қийматини AVECO усули бўйича аниқлаш давр бошидаги товар-моддий захиралар қолдиғининг таннархи ва миқдори ҳамда ушбу давр мобайнида келиб тушган товар-моддий захираларнинг таннархи ва миқдоридан шаклланадиган, айнан бир хил бирликларнинг умумий таннархини уларнинг умумий миқдорига бўлиш йўли билан амалга оширилади. Ўртача қиймат ташкилот томонидан танланган усулга қараб даврий ёки товар-моддий захираларнинг ҳар бир янги партияси келиб тушишига кўра ҳисоблаб чиқарилиши мумкин.
57. ФИФО усули бўйича товар-моддий захираларнинг чиқиб кетаётган бирликлари таннархига биринчи навбатда харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган захираларнинг қиймати киради, давр охиридаги товар-моддий захиралар қиймати эса охирги бўлиб харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган захиралар бирликларининг умумий қийматидан ташкил топади.
58. Ҳисобот даври охирида товар-моддий захиралар қийматини аниқлаш уларнинг чиқиб кетишида товар-моддий захиралар қийматини аниқлашнинг қабул қилинган усулига боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишида уларнинг қийматини аниқлашнинг қўлланиладиган усули ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
59. Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга топширишда уларнинг қиймати вазифасига қараб ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқарилиб, кейин ташкилот томонидан оддий шакл бўйича (бир томонлама тартибда), таннархи бўйича номлар (номенклатура рақамлари) ёки гуруҳлар (йириклаштирилган комплектлар) кесимида тезкор миқдорий ҳисоб юритилади, бунда фойдаланишга келиб тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойи (бўлинмалар бўйича) ва улардан фойдаланиш муддати мобайнида моддий жавобгар шахслар кўрсатилади.
60. Агар инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, унда ташкилот уларни фойдаланишга беришда ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритиши мумкин. Бунда кечиктирилган харажатларни камайтириш, яъни уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали амалга оширилади:
а) қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш;
Қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш усулида кечиктирилган харажатлар суммасини ҳисобдан чиқариш ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ва инвентарь ҳамда хўжалик жиҳозлари таннархининг кўрсатилган инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдали ишлатишнинг бутун кутилаётган муддатида маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг тахмин қилинаётган ҳажмига нисбатидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Қийматни тенг меъёрий усулда ҳисобдан чиқариш инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг таннархидан ҳамда ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдали ишлатиш муддатини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
61. Инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини харажатларга ҳисобдан чиқариш усулларидан бирини қўллаш инвентарь ва хўжалик жиҳозларидан фойдали ишлатишнинг бутун муддати мобайнида амалга оширилади.
62. Агар маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш муддатидан аввал тўхтатилган ва уни тиклаш кутилмаётган бўлса, кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қолдиқ қиймати (инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қийматининг ҳисобдан чиқарилмаган миқдори қолдиғи) ташкилотнинг молиявий натижаларига бошқа операцион харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилади.
63. Ташкилотнинг инвентарь ва хўжалик жиҳозларини таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлари (масалан, махсус асбобни чархлаш, алоҳида узел ва деталларни алмаштириш ва ҳоказолар) инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг вазифасидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатларига киритилади.
64. Фойдаланишда бўлган, бироқ кейинчалик ўз вазифаси бўйича фойдаланилмаётган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари бошқа операцион даромад сифатида реализация қилишнинг соф қиймати бўйича кирим қилиниши мумкин. Бунда, агар ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозлари бўйича кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётларда сумма қолдиғи бўлса, унда улар ҳам ҳисобот даврининг харажатлари сифатида молиявий натижаларга киритилиши лозим.
65. Инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини уларни фойдаланишга бериш пайтида тўлиқ ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқаришда, фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг кейинчалик сақланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини цех омборчилари ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича балансдан ташқари счётларда юритиш лозим.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қийматининг уларни фойдаланишга беришда ҳисобдан чиқариш тартиби, шунингдек уларнинг қийматини харажатларга киритишнинг фойдаланилаётган усули ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
а) товар-моддий қийматликларни омборларда сақлаш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш технологик жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган идиш (сақлаш учун идиш);
б) товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш жараёнида, омборларда ёки савдо жойларида ўраш учун мўлжалланган идиш (ўраш учун идиш);
в) товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига қадар ҳаракати жараёнида ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган идиш (ташиш учун идиш).
67. Етказиш шароитлари ва фойдаланиш сонига (маротабасига) кўра кўп маротаба ва бир марта ишлатиладиган идишларга ажратилади.
Кўп маротаба ишлатиладиган идишлар мол етказиб берувчидан (ишлаб чиқарувчидан) истеъмолчига кўп маротаба айланади ва товар-моддий захиралардан бўшатилгандан сўнг етказиб берувчи ташкилотга қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда қайтарилади.
Бир марта ишлатиладиган идишлар ишлаб чиқаришга берилганда ёки товар-моддий захиралар чиқиб кетганда ташкилот томонидан харажатларга ҳисобдан чиқарилади ва қайтарилмайди.
68. Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотларни ўраш учун мўлжалланган бир марта ишлатиладиган идишлар қиймати таннарх таркибига, савдо жойлари ва омборларда товарларни ўраш учун ишлатиладиган идишлар эса сотиш харажатларига киритилади.
69. Товар-моддий захиралар билан етказиб бериладиган кўп маротаба ишлатиладиган идишларнинг бир қанча турлари учун етказиб берувчи харидордан гаров суммасини ундириши мумкин, ушбу сумма харидорга ундан идишлар ишга яроқли (бузилмаган) ҳолатда олингандан сўнг қайтарилади.
Тара учун гаров суммаларини ундиришга прейскурантлар, етказиб беришнинг алоҳида шароитлари ёки тарафлар учун мажбурий бошқа қоидалар билан назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Харидор томонидан идишлар қайта ишлатиш учун етказиб берувчига ишга яроқли (бузилмаган) ҳолатда қайтарилганда, унга (идишни топширувчига) унинг учун тўланган суммалар қайтарилади. Бунда идишларнинг харидор томонидан қайтарилиши ва ушбу таралардаги товар-моддий захиралар сотиб олинган етказиб берувчи томонидан идишларнинг олиниши даромад келтирувчи операция сифатида қаралмайди. Қайтариладиган таралар бошқа етказиб берувчига ёки идиш тайёрловчи ташкилотга сотилган тақдирда, ушбу операция бухгалтерия ҳисобида даромад келтирувчи битим сифатида тан олинади.
70. Идишлар таркибида шунингдек идишларни тайёрлаш ва таъмирлаш учун махсус мўлжалланган материаллар ва деталлар — тарабоп материаллар (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш, пардали ва полиэтиленли тиқин, вискозадан тўқилган қалпоқчалар, зар қоғоз ва бошқалар) ҳам ҳисобга олинади.
Юкланадиган маҳсулотларнинг (товарларнинг) сақланишини таъминлаш мақсадида вагонлар, кемалар, автотранспорт ва бошқа транспорт воситаларини қўшимча жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмлар идишга киритилмайди.
71. Кўп маротаба ишлатиладиган идишларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар (масалан, айрим деталлари, қисмларини тозалаш, алмаштириш ва ҳ.к.) давр харажатларига киритилади.
72. Табиий эскириши, синиши (шикастланиши) ёки бузилиши натижасида яроқсиз ҳолга келган ва ташкилот томонидан ишлатилмайдиган идишлар тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда харажатларнинг тегишли моддаларига ҳисобдан чиқарилади.
73. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш объектлари бўлиб: насл, ортган вазн ва ўсиш; ёш ҳайвонларни катта ёшдаги гуруҳларга ва асосий подага ўтказиш; асосий подадан яроқсизга чиқарилган чорва молларнинг боқувга қўйилиши ҳисобланади.
74. Асосий поданинг яроқсизга чиқарилган ва боқувга қўйилган чорва моллари яроқсизга чиқарилган маҳсулдор ҳайвонларнинг баланс қиймати ва яроқсизга чиқарилган катта ёшдаги ишчи ҳайвонларнинг сотилишидан кутилаётган сумма бўйича кирим қилинади.
Четдан келиб тушган ҳайвонларнинг ўстиришга ва боқувга кирим қилиниши мазкур БҲМСнинг 3-параграфида белгиланган тартибда ўтказиладиган баҳолаш бўйича амалга оширилади.
75. Боқувдаги ҳайвонларнинг тирик вазни, ўстириш ва боқиш натижасида ошади, шунинг учун ҳайвонлар тирик вазннинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда қўшимча баҳоланади.
Тирик вазннинг ўсиши ҳайвонлар бириктирилган моддий жавобгар шахслар бўйича турлари ва ҳисоб-ишлаб чиқариш гуруҳлари бўйича аниқланади. Бунинг учун мазкур гуруҳ ҳайвонларининг ҳисобот даври охирида белгиланган тирик вазнига мазкур ёшдаги гуруҳдан ҳисобот даври мобайнида чиқиб кетган ҳайвонларнинг тирик вазни қўшилади ва мазкур гуруҳга тегишли ҳисобот даврида келиб тушган ҳайвонларнинг тирик вазни ҳамда ҳисобот даври бошида мавжуд бўлган ҳайвонларнинг тирик вазни айрилади. Олинган натижа ҳисобот даври мобайнида ўстиришда ёки боқувда ва яйловда бўлган ҳайвонларнинг ёш гуруҳи бўйича тирик вазнининг ўсишини акс эттиради.
Йил охирида олинган насл ва тирик вазннинг ўсиши таннархига ҳисобот калькуляцияларидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритилади.
76. Товар-моддий захираларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, уларнинг реализация қилиш соф қийматини тасдиқлаш ва уларнинг бут сақланишини назорат қилиш мақсадида ташкилотлар томонидан вақти-вақти билан, лекин йилда камида бир маротаба товар-моддий захираларни инвентаризациядан ўтказилади.
77. Товар-моддий захираларни инвентаризацияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган (1999 йил 2 ноябрда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (19-сон БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» да белгиланган тартибда ўтказилади.
78. Инвентаризацияда аниқланган ортиқча товар-моддий захираларнинг қийматини кирим қилиш бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади. Камомади инвентаризация вақтида аниқланган етишмайдиган товар-моддий захираларнинг баланс қиймати айбдор шахслар аниқланишига қадар камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишларни ҳисобга олувчи счётда акс эттирилади.
Инвентаризация натижасида аниқланган товар-моддий захиралар камомади суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда табиий йўқолиш меъёрлари чегарасида, шунингдек камомаднинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириш имконияти бўлмаган ҳолларда, уни молия-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳисобот давридаги молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.
Аниқ айбдор шахслар аниқланган ҳолда инвентаризация натижасида аниқланган товар-моддий захиралар камомади суммаси моддий жавобгар шахс ёки айбдордан ундирилади.
79. Маҳсулот ишлаб чиқариш, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнининг характери ва хусусиятларидан келиб чиқиб товар-моддий захиралар ҳисоби қуйидаги: узлуксиз (доимий) ёки даврий ҳисобга олиш тизимларидан бири бўйича амалга оширилиши мумкин.
80. Товар-моддий захираларнинг узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланилганда товар-моддий захираларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши бўйича операциялар батафсил акс эттириб борилади. Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимида бутун ҳисобот даври мобайнида товар-моддий захираларнинг қолдиғи суммалари ва сотилган (чиқиб кетган) захираларнинг таннархи тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин. Сотилган товар-моддий захираларнинг таннархи, сотишнинг боришига қараб сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) таннархини ҳисобга олиш счётларида акс эттирилади.
81. Даврий ҳисобга олиш тизими қўлланилганида ҳисобот даври мобайнида товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи счётларда уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетишининг батафсил ҳисоби юритилмайди. Товар-моддий захираларнинг ҳақиқатдаги мавжудлиги уларни инвентаризацияси натижалари бўйича аниқланади. Сотилган (чиқиб кетган) товар-моддий захираларнинг таннархи уларни инвентаризацияси якунланишига қадар аниқланиши мумкин эмас. Сотилган (чиқиб кетган) товар-моддий захираларнинг таннархи давр бошидаги қолдиқ суммаси ва давр мобайнида тушумларни қўшиш ҳамда давр охиридаги қолдиқ суммасини айириш йўли билан аниқланади.
Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг қўлланиладиган тизими ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
а) товар-моддий захиралар қийматини аниқлашда қабул қилинган ҳисоб сиёсати, шу жумладан товар-моддий захиралар қийматини баҳолашнинг қўлланадиган усуллари;
б) товар-моддий захираларнинг якуний баланс суммаси ва баланс суммаси ташкилотга мувофиқ келадиган таснифда;
в) сабабларини баён этган ҳолда, товар-моддий захираларни реализация қилишнинг соф қийматига қадар жиддий ҳисобдан чиқариш;
д) хўжалик фаолиятининг ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захираларни тиклашга олиб келган ҳолатлари ёки воқеалари;