26.05.2005 йилдаги 135-сон
Ҳужжат 26.05.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-рўйхат қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6-рўйхатнинг ўнинчи хатбошидаги «Раиси» сўзи «Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенати Раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
учинчи хатбоши «Олий Мажлис» сўзларидан кейин «палаталари» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Олий Мажлис сессияларида, Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларининг» сўзлари «Олий Мажлис палаталари мажлисларида, палаталар қўмиталари ва комиссияларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20-банддаги «Олий Мажлис котибияти» сўзлари «Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати аппаратлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги «Олий Мажлиси депутатларини» сўзлари «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини ва Сенати аъзоларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 98-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом 20-бандининг биринчи хатбошидаги «Олий Мажлис сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тасдиқлангандан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилингандан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.