11.02.2005 йилдаги 59-сон
Ҳужжат 11.02.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 июлдаги ПФ–3453-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 3-рўйхат қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
б) 6-рўйхат қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сон қарорининг 5-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 9-сон, 32-модда) «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари «Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 30 мартдаги 146-сон қарорининг 4-бандидаги «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида» 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарорига 4-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 44-модда) «Пардаев Н.Х. — Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Отахонов Ф.Х. — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 75-сон қарорига илованинг 2-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 11-модда) «Бажарилиши учун масъуллар» устунидаги «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари «Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «хўжалик ҳисобидаги ахборот-маслаҳат марказлари орқали» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорига 3-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 73-модда) «Собиров М.А. — Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси» сўзлари «Шайхов А.Э. — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 4-банднинг учинчи хатбошидаги «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳузуридаги ахборот-маслаҳат марказлари» сўзлари «Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Тадбиркорлик субъектларини (юридик шахс ташкил этган ҳолда) давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш схемасидаги «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» ҳамда «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг» сўзлари тегишли равишда «Савдо-саноат палатаси» ҳамда «Савдо-саноат палатасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 11 февралдаги 65-сон қарорига 2-илованинг 5.1-кичик бандида «Масъуллар» устунидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти» ҳамда «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари тегишли равишда «Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти» ҳамда «Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 15-модда) «Собиров М.А. — Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси» сўзлари «Шайхов А.Э. — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига 1-иловада «Собиров М.А. — Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси» сўзлари «Шайхов А.Э. — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.