12.05.2001 йилдаги 220-II-сон
Ҳужжат 04.06.2001 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда):
1) 6-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 34-моддасининг учинчи қисмидаги «соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот идораларининг» деган сўзлар «соғлиқни сақлаш органлари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 37-моддасидаги «ижтимоий таъминот» деган сўзлар «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 38-моддасининг биринчи қисмидаги «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, №5, 124-модда, №9, 229-модда) 16-моддасининг номи, биринчи ва иккинчи қисмларидаги , 28-моддасининг учинчи қисмидаги ва 35-моддасининг иккинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, №1, 22-модда; 1994 йил, №5, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда) 4-моддаси:
«е» кичик бандидаги «ижтимоий таъминот органлари» деган сўзлар «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«л» кичик бандидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«ш» кичик банди чиқариб ташлансин;
2) 2-бандининг «а» кичик бандидаги «ижтимоий таъминот органлари» деган сўзлар «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 3-бандининг «м» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 223-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 25-моддасининг иккинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлигининг» деган сўзлар «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда):
1) 32-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 37-моддаси биринчи қисмининг «а» банди биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, «г» бандидаги, 40-моддасининг биринчи қисмидаги «Пенсия фондига» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 43-моддасининг тўққизинчи қисмидаги «Пенсия фондига» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 52-моддасидаги «ижтимоий таъминот органлари» деган сўзлар «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 66-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Пенсия фонди», «Пенсия фондини», «Ижтимоий суғурта жамғармасига», «Пенсия фондига» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VI. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1993 йил 3 сентябрда қабул қилган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 339-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда) 3-бандидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 10, 250-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда) 17-моддаси биринчи қисмидаги 6.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда):
1) 9-моддасининг биринчи қисмидаги, 46-моддасининг биринчи қисмидаги, 49-моддасининг биринчи қисмидаги, 51-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 56-моддасининг матнидаги, 59-моддасининг биринчи қисмидаги, 71-моддасининг биринчи қисмидаги, 117-моддасининг иккинчи қисмидаги, 137-моддасининг иккинчи қисмидаги, 225-моддасининг учинчи қисмидаги, 241-моддасининг учинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлиги», «Меҳнат вазирлигининг» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 67-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 76-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4) 97-моддаси 5-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 98-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи «корхонанинг раҳбари» деган сўзлардан кейин «унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7) 101-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8) 102-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-бандидаги «бўйича» деган сўз «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-банди «Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 8-моддаси биринчи қисмининг 3-бандидаги «бўйича ундирувчи» деган сўзлар «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ундирувни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
X. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда):
1) 16-моддасининг бешинчи қисмидаги «ижтимоий таъминот» деган сўзлар «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 17-моддасининг учинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлиги ва» деган сўзлар «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 21-моддасининг биринчи қисмидаги, 22-моддасининг иккинчи қисмидаги, 29-моддасининг биринчи қисмидаги «ва ижтимоий таъминот», «ижтимоий таъминот», 21-моддасининг учинчи қисмидаги «аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш» деган сўзлар «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) 3-моддасининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 4-моддаси чиқариб ташлансин;
учинчи—ўн иккинчи хатбошилари тегишинча бешинчи—ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
1) 7-моддасининг учинчи қисмидаги «(ставкаси ушбу Кодекс билан белгиланадиган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бундан мустасно)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 8-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 23 ва 24-бандлар билан тўлдирилсин:
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
5) 32-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги, 102-моддаси биринчи қисмининг 2-бандидаги «ижтимоий таъминот», «ва ижтимоий таъминот» деган сўзлар «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 47-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7) 48-моддасининг тўртинчи хатбошисидаги «ялпи» деган сўз чиқариб ташлансин;
8) 51-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
9) 14-боби чиқариб ташлансин;
10) 55-моддаси биринчи қисмининг жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
12) 91-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
13) 105-моддасининг матнидаги «шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланишни» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
қуйидаги мазмундаги 10 ва 11-бандлар билан тўлдирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда) I бўлимининг 5-бандидаги 1-кичик банднинг саккизинчи хатбошиси, 11-бандининг 1-кичик банди, шунингдек 12-банди чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда):
1) 4-моддасининг иккинчи хатбошиси «тўғри ҳисоблаб чиқарилиши» деган сўзлардан олдин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
1-бандидаги «ва солиқларни» деган сўзлар «солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-бандидаги «солиқларни ҳисоблаб чиқариш» деган сўзлар «солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 6-моддаси биринчи қисмининг 1-банди «тўғри ҳисоблаб чиқилиши» деган сўзлардан олдин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда) 14-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги, 20-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига», «Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) 3-моддасининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 4-моддаси чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
учинчи—ўн учинчи хатбошилари тегишинча бешинчи—ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
1) 12-моддасининг тўртинчи қисмидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фонди органларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи – олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
тўртинчи — олтинчи қисмлари тегишинча еттинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.