Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ҳужжат 07.04.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартишлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, судьялар корпусини янада мустаҳкамлаш ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.
1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3–4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 80-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 81-модданинг еттинчи қисмидаги «Олий хўжалик суди» деган сўзлар «Судьялар олий кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 83-моддадаги «Олий хўжалик суди» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 93-модда биринчи қисмининг 13 ва 14-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисми «жиноий» деган сўздан кейин «иқтисодий» деган сўз билан тўлдирилсин;
учинчи қисмидаги «Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг» деган сўзлар «қуйи судларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 111-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 LexUZ шарҳи

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан