Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 102-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳуқуқларини, мажбуриятларини, фаолиятининг асосий йўналишлари ва кафолатларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) (бундан буён матнда Вакил деб юритилади) мансабдор шахс бўлиб, унга давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар (бундан буён матнда ташкилотлар ва мансабдор шахслар деб юритилади) томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради. Вакил Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий онгини оширишга кўмаклашади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакил ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларга тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобдордир.
Вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.
Вакил лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг Вакилни сайлаш тўғрисидаги қарори палаталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Вакил номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилганидан кейин бу масала юзасидан қабул қилинган узил-кесил қарор Ўзбекистон Республикаси Президентига қонунда белгиланган тартибда юборилади.
Вакил ўзининг ваколатлари муддати тугагач, янги Вакил сайлангунига қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттириб туради.
LexUZ шарҳи
Қаранг. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 523-II-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги 522-II-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти»нинг 210 — 214-моддалари.
Сайланиш куни йигирма беш ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Вакил лавозимига сайланиши мумкин.
Вакилнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан сайланадиган ўринбосари бўлади.
Вакил ўз лавозимидан муддатидан илгари озод қилинган тақдирда, Вакил ўринбосари унинг вазифасини янги Вакил сайлангунига қадар бажариб туради ва Вакил учун белгиланган кафолатлар ана шу даврда унга нисбатан татбиқ этилади.
Вакил фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, адолатпарварлик, демократизм, инсонпарварлик, ошкоралик, ҳар бир инсон учун очиқликдир.
Вакилнинг ҳисоботи қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида эшитилади.
Вакил инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг йиллик маърузаларини тайёрлашда иштирок этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакил сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни ўз ваколатлари муддатига тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши шарт. Вакил илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Вакил лавозимдан қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан муддатидан илгари озод қилиниши мумкин:
унинг соғлиғи ҳолати барқарор тарзда бузилган ва бу тиббиёт муассасаси томонидан берилган гувоҳнома билан тасдиқланган тақдирда;
Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ва у ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Вакил учинчи шахсларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг муайян бир киши ёки бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш учун, башарти уларнинг бунга розилиги бўлса, қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакил арз қилувчига ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил давомида берилган шикоятларни кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакилга берилган шикоятда арз қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган ташкилотнинг номи, мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган, арз қилувчининг фикрича, унинг ҳуқуқларини бузган ҳаракатларнинг ёки ҳаракатсизликнинг моҳияти баён этилган бўлиши лозим. Шикоятга арз қилувчининг талабларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа далиллар илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
арз қилувчи ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган воситалар ва шаклларни кўрсатиш;
арз қилувчини унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан таништириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакил шикоятларни кўриб чиқиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текшириш чоғида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни текширишда кўмаклашишни сўраб ташкилотлар ва мансабдор шахсларга мурожаат қилиш;
аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни текшириш учун ташкилотларнинг вакилларини ва мансабдор шахсларни таклиф этиш. Текширишни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят берилган ташкилотга ёхуд мансабдор шахсга топшириш мумкин эмас;
аниқланиши лозим бўлган масалалар юзасидан ташкилотлар ва мутахассисларга хулосалар тайёрлашни топшириш;
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан ўтказилаётган текширишларда иштирок этиш;
ҳаракатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома билан кириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини текшираётганда маълум бўлиб қолган, арз қилувчининг ва бошқа шахсларнинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар уларнинг розилигисиз ошкор қилиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахслар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигига тааллуқли, Вакил сўраган ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа маълумотларни тақдим этишлари шарт.
Вакил ўз фаолиятига доир масалалар бўйича давлат органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.
Фаолияти давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга Вакилнинг кириши тартиби, шунингдек давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни Вакилга тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакилнинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги аниқланган ташкилот ёки мансабдор шахсга бузилган ҳуқуқларни тиклаш юзасидан тавсиялар бўлган ўз хулосасини юбориши шарт. Бунда Вакилнинг хулосасини олган ташкилот ёки мансабдор шахс уни кўриб чиқиши ва бир ойдан кечиктирмай асослантирилган жавоб юбориши шарт.
Вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
Вакилга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга, шунингдек унинг шахсий буюмлари, юки, транспорти, турар жойи ёки хизмат хонасини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакилга шикоят берган шахс, шунингдек Вакил томонидан ахборот тўплаш ва уни таҳлил этиш ёки эксперт баҳоси бериш топширилган шахслар бундай ҳаракат учун таъқиб қилиниши ёки ҳуқуқлари бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакилнинг зиммасига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан унинг фаолиятига кўмаклашиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Кенгашлари томонидан Вакил раислигида Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тузилади.
Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган Регламентга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакилнинг фаолиятини таъминлаш учун Котибият тузилиши мумкин, мазкур Котибият ҳақидаги низом Вакил томонидан тасдиқланади. Вакилнинг Котибияти юридик шахс ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакилнинг фаолиятини моддий ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакил тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.