Мазкур Қонуннинг мақсади Ўзбекистон халқининг маданий меросини асраш, маданий бойликларни қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан, уларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишининг ягона тартибини белгилашдан, шунингдек халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
маданий бойликлар — моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари;
маданий бойликларнинг олиб чиқилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш;
маданий бойликларнинг олиб кирилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш;
маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб кириш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш;
маданий бойликларнинг вақтинча олиб кирилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш.
чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яратилган маданий бойликлар;
музейлар, кутубхоналар, архивлар, кино-, фото-, фонотекаларда, суратлар галереяларида ва бошқа сақлаш жойларида тўпланган маданий бойликлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қайси давлатларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан археологик, этнологик ва табиий-илмий экспедициялар томонидан қўлга киритилган маданий бойликлар;
қайси давлатларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан мерос, ҳадя сифатида олинган ёки қонуний қўлга киритилган маданий бойликлар;
чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган маданий бойликлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тартибда маданий бойликлар сирасига кирувчи ашёларнинг тоифасини аниқлайди;
маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади;
олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган, шунингдек вақтинча олиб чиқилаётган ва вақтинча олиб кирилаётган маданий бойликларни рўйхатга олади;
олиб чиқилади, вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган, шунингдек вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказишни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олади, уларни экспертизадан ўтказади ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби устидан назоратни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартда 131-сон қарори билан тасдиқланган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида»ги Низомда назарда тутилган (III. Бўлим) .
Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга давлат мулки ҳуқуқи ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мулк ҳуқуқи юзага келишига қуйидагилар асос бўлади:
Айни пайтда интеллектуал мулк объекти ҳам бўлган маданий бойликларга мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларнинг ўз мулкдори ёки у ваколат берган шахс томонидан олиб чиқилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартда 131-сон қарори билан тасдиқланган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Катта бадиий, тарихий, илмий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган (картиналар, скульптуралар ва бошқалар) қадимий буюмлар (Маданият ишлари вазирлиги хулосасига биноан) бартер асосида экспорт қилиш тақиқланган юқори ликвидли товарлар рўйхатига киради (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарорини иловасига қаранг).
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши юридик ва жисмоний шахслар томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар кредитни таъминлаш воситаси сифатида ишлатилиши ёки гаров нарсаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги берадиган гувоҳнома асос бўлади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи гувоҳномани бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартда 131-сон қарори билан тасдиқланган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;
суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция);
қабул қилувчи томон давлат органларининг вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари.
Бошқа юридик шахслар томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун аризага ушбу модданинг биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахслар томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун аризага ушбу модданинг биринчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳнома қуйидаги ҳолларда берилмайди, агар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган маданий бойликларнинг ҳолати уларни сақлаш шароитларини ўзгартириш имкониятини бермаса;
маданий бойликларни вақтинча олиб чиқишга мўлжалланаётган мамлакатда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланишини таъминлашга тўсқинлик қиладиган табиий офат содир бўлган ёки бошқа ҳолатлар юзага келган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги аризани такроран кўриб чиқишда мазкур гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқилган маданий бойликларни муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли мамлакатдаги дипломатия ваколатхоналари томонидан амалга оширилади.
Давлат Ўзбекистонга вақтинча олиб кирилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда сақланишини кафолатлайди.
Конституциявий тузум ва давлат мустақиллигига путур етказишга, ҳудудий яхлитликни бузишга қаратилган, урушни, террорчиликни, зўравонликни, диний экстремизмни, ирқчиликни тарғиб қилувчи ашёларнинг, шунингдек порнографик мазмундаги материалларнинг маданий бойликлар ниқоби остида олиб кирилиши тақиқланади.
Маданий бойликларга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлса, улар кейинчалик қонуний мулкдорларига қайтариш мақсадида ушлаб қолиниши керак.
Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, ўғирланган ёки қонунга хилоф равишда қўлга киритилган маданий бойликларни қўлга киритишнинг олдини олиш мақсадида давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари уларнинг келиб чиқиши тўғрисида зарур ахборотга эга бўлишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликларни реализация қилиш бу бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидор ёзма равишда огоҳлантирилганидан кейингина амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларни кимошди савдосига (аукционга) қўйиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишувга кўра амалга оширилади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тартибида олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси божхона органларига маданий бойликлар фақат транзит тартибида олиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида белгиланадиган шартларда олиб кирилаётганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилади.
Маданий бойликларни почта жўнатмаларида юбориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, бошқа давлатларда ўғирланган ёки йўқолган маданий бойликларни инсофли эгалловчи уларни қонуний мулкдорига қайтариши лозим. Бундай ҳолларда инсофли эгалловчига белгиланган тартибда компенсация тўланади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ қайтарилган маданий бойликлар божхона тўловлари ва бошқа йиғимлардан озод қилинади. Талаб қилувчи тараф қайтаришга доир бошқа харажатларни кўтаради.
Давлат қонунга хилоф равишда олиб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасига қайтарилиши лозим бўлган маданий бойликларни талаб қилиб олиш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан унинг мустақиллиги эълон қилингунга қадар қонунга хилоф равишда олиб чиқилган маданий бойликларни қайтариш тўғрисидаги талабларга нисбатан даъво муддати татбиқ этилмайди.
Қайтарилган маданий бойликларнинг мулкдорлари уларни қайтариб олиб киришда божхона тўловлари ва махсус йиғимни тўлашдан озод қилинади.
Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғимнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғимнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартда 131-сон қарори билан тасдиқланган, Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг VI бўлимида белгиланган.
Маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловлари олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.