Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ҳужжат 14.10.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 14 ва 18-моддаларига мувофиқ, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш бўйича устахоналар, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш (уларнинг фаолиятини тугатиш) тартиб-таомиллари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида», «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Фуқаролар йиғини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишда, ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда мустақил бўлиб, аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган мустақил қарорлар қабул қилади.
Масъул котиб фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан фуқаролар йиғини тузилмаси, мазкур Низом, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва текширишнинг асосий қоидалари, ички меҳнат интизоми тартиби ва фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга қаратилган бошқа ҳужжатлар билан таништиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси (кейинги ўринларда Тафтиш комиссияси деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
4. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғинининг қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси (кейинги ўринларда Яраштириш комиссияси деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Яраштириш комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички ишлар органлари профилактика инспекторлари, таълим муассасалари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси, «Ота-оналар университети», Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий-ҳаракатининг ҳудуддаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари, диний уламолар, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш орқали уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онгига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини чуқур сингдириш, уларнинг жамиятдаги янгиланишлар йўлини кенг қўллаб-қувватлаши ва ушбу жараёнлардаги ижтимоий фаоллигига эришишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
24. Комиссия котиби томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклда Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиясига тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларини қайд қилиш дафтари юритилади.
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномасининг (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) шакли, унинг бланкаларини тайёрлаш, фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)ни гувоҳномалар билан таъминлаш, гувоҳномаларни алмаштириш, ҳисобга олиш ҳамда сақлашни ташкил этишга нисбатан ягона талабларни белгилайди, улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек уларнинг йўқолганлиги, шикастланганлиги ва эҳтиёт қилиб сақланмаганлиги учун жавобгарликни белгилайди.
6. Гувоҳнома муқоваси ва бланкалари кўмаклашувчи комиссия буюртмасига асосан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг буюртмаси бўйича белгиланган корхоналарда тайёрланади.
Гувоҳномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ва ушбу Низомга 1-иловадаги тавсифга биноан, қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади.
11. Гувоҳнома тартиб рақамига эга бўлади. Берилган гувоҳномалар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда кўмаклашувчи комиссиялар томонидан юритиладиган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномаларни бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтарида (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтари деб аталади) рўйхатдан ўтказилади.
Гувоҳноманинг ички ўнг томонидаги ёзувлар кирилл алифбосида бажарилади. Гувоҳнома ички ўнг қисмининг юқоридаги марказий қисмида маъмурий-ҳудудий бирлик номи кўрсатилади, ундан кейинги қаторда, марказий қисмда «ГУВОҲНОМА №» сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, ундан пастда чап томонда 3 х 4 см ўлчамли фотосурат жойлаштирилади. Фотосуратнинг ўнг томони марказида фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми ва отасининг исми икки сатрда, шунингдек тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда «Кўмаклашувчи комиссия раиси» сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда «М.Ў» ҳарфлари жойлашади.
2. Маслаҳатчи ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка ружу қўйганларни, оила-турмуш доирасида мунтазам ҳуқуқбузарликлар содир этувчиларни, ўзларининг жамиятга зид хатти-ҳаракатлари билан фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ёки улар тарбияси билан шуғулланмаётган ота-оналарни, нотинч оилаларни, вояга етмаганларни турли ҳуқуқбузарликлар содир этишга ундовчи шахсларни, ёшлар онгини заҳарлаб, уларни турли диний экстремистик ғоялар таъсирига тушишларини таъминлаш мақсадида мазкур йўналишдаги ташкилотларга аъзо бўлишга даъват этувчи шахсларни, турли ноқонуний тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борувчи шахсларни, ёшларга қонунга хилоф равишда диний таълим берувчиларни, конституциявий тузумга қарши турли ахборотларни тарқатувчи шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан профилактик-тарбиявий ишлар олиб боришда ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш;
10. Маслаҳатчи лавозимига номзоднинг ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганишда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик қилади.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари ижросини таъминлаш юзасидан ўз ваколатлари доирасида таклифлар билдириш;
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш, бошқарув ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш тартибини белгилайди.
4. Масъул котиб фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан, ишга янги қабул қилинган ходимларни фуқаролар йиғини тузилмаси, мазкур Низом, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва текширишнинг асосий қоидалари, ички меҳнат интизоми ва фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга доир бошқа ҳужжатлар билан таништиради.
Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатга олинмайди. Рўйхатга олинадиган келиб тушган ҳужжатларга рўйхатга олиш штампи қўйилади.
17. Фуқаролар йиғинига келиб тушган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда Фуқаролар йиғинларига келиб тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатга олингандан сўнг фуқаролар йиғини раисига (оқсоқолига) берилади.
21. Келиб тушган (чиқарилаётган) ҳужжатнинг индекси мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклда йиғмажилдлар номенклатурасидаги тегишли индекс ва рўйхатга олиш рақамидан иборат бўлади. Қарор ва мажлис баённомалари индекслари бундан мустасно. Уларнинг индекслари ҳужжат турига мувофиқ ҳолдаги рўйхатга олиш рақамларидан иборат бўлади.
22. Ҳужжатларни рўйхатга олиш ушбу Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган назорат карточкаларида расмийлаштирилади. Назорат карточкаси реквизитлари таркиби «назорат белгилари» устуни «ижрочилар», «ижрочининг имзоси», «ижро ҳолати» ва бошқалар билан тўлдирилиши мумкин.
Йиғилиш баённомаси ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
50. Йиғмажилдлар номенклатурасига ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган йиғмажилдлар, шунингдек ахборот-маълумотнома ва назорат картотекалари, шахсий йиғмажилдлар киритилади.
Изоҳ: ушбу рўйхатнинг 5, 7, 8, 9 ва 10-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар алоҳида ҳисобга олинади.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан