09.12.1992 йилдаги 728-XII-сон
Ҳужжат 18.12.1992 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
I. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида ҳамда улар асосида қабул қилинган қонунларда белгилаб берилган ҳокимият конституциявий идораларининг ваколатларини ўзлаштиришга ҳеч ким ҳақли эмас. Ҳокимият конституциявий идораларининг фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида кўзда тутилган тартибдан фарқли ўлароқ тарзда ҳокимият тузилмаларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ҳамда қонунга биноан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Ҳокимият конституциявий идораларининг ваколатларини ўзлаштириб олган идоралар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тарқатиб юборилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. 22-модданинг биринчи қисмидаги «Давлатга қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисида»ги СССР Қонунида кўзда тутилган ҳолатларда «давлатга қарши жиноят қилганлик, ССР Иттифоқи жиноят қонунларининг ҳамда ушбу Кодекснинг қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортишни белгиловчи моддаларида кўрсатилган айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик учун, ССР Иттифоқи қонунларида махсус кўзда тутилган айрим ҳолларда эса бошқа баъзи бир алоҳида оғир жиноятлар учун ҳам ўлим жазоси — отиб ўлдириш қўлланилишига йўл қўйилади» деган сўзлар чиқариб ташланиб, улар ўрнига «давлатга қарши жиноятлар учун қонунда назарда тутилган ҳолларда, оғир ҳолатда қасддан одам ўлдирганлик учун, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа баъзи ўта оғир жиноятлар учун қўлланиш мумкин» деган сўзлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.