Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги ЎРҚ-819-сонли Қонунига асосан 2023 йил 29 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2023 й., 03/23/819/0113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралдаги ЎРҚ-521-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 03/19/521/2627-сон)
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 6-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан давлат санитария назорати органлари берадиган гигиена сертификати асосида» деган сўзлар «гигиена сертификати берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги 766–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 118-модда) 21-моддаси:
иккинчи қисмидаги «ҳамда қонун ҳужжатларига биноан мазкур талабларга мувофиқликка доир мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказилиши зарур» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи—тўққизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи—ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги ЎРҚ-900-сонли Қонунига асосан 2024 йил 21 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 03/24/900/0053-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги 822–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 219-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда) 10-моддасидаги «барча» деган сўз чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 июлдаги ЎРҚ-549-сонли Қонунига асосан 2019 йил 20 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2019 й., 03/19/549/3446-сон)
LexUZ шарҳи