Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.03.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 февралдаги 01-02/12-07-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 30 январдаги 3-сонли ««Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1278-5, 04.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 103, 105-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунини 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 5-6-сон, 102-модда) «Транзит режими тўғрисида»ги Тартиб (Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 декабрда 577-рақам билан ўтган), «Автомобиль транспортида товарларни божхона назорати остида етказиб бериш тўғрисида»ги Тартиб (Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 19 январда 875-рақам билан рўйхатдан ўтган), Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 204-сонли ва 1999 йил 31 декабрдаги 552-сонли қарорларига мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Автомобиль йўллари орқали ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисида Низом* иловага мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилида берилган.