Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2013
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сонли «Эксперт кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2443, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисида қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 263-рақам билан рўйхатга олинган «Эксперт кенгаши тўғрисида низом»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Олий Аттестация комиссияси
Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги
96/6-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Олий Аттестация комиссияси
Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги
96/6-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 263-рақам билан рўйхатга олинган Эксперт кенгаши тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-бандининг «ж» бандчасидан «бўлинмаларнинг ва давлат инспекцияси бўлимининг ходимлари билан биргаликда» сўзлари чиқарилсин.
а) қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
б) иккинчи—тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи—ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) учинчи хатбошисидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) бешинчи хатбошида «одатда, 21 кишидан ошмаслиги керак» деган сўзлар «9 кишидан тортиб, 21 кишигача бўлиши керак» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) саккизинчи хатбошида «келишилган ҳолда» сўзларидан кейин «ОАК Раҳбарияти рухсати билан» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) ўнинчи хатбоши чиқарилсин.
а) қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
б) иккинчи—тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи—бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) учинчи хатбошида «ва илмий кенгашнинг» сўзлари чиқарилсин.
4. 7-банднинг биринчи хатбошисида «раис ўринбосари» сўзларидан кейин «ёки ОАК Раҳбарияти томонидан кўрсатилган эксперт кенгаши аъзоси» сўзлари билан тўлдирилсин.
а) иккинчи хатбошисидаги «қисмлари» сўзи «бўлимлари» сўзи билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбошида «ОАК Ҳайъати ёки фан соҳалари бўйича бўлинма раҳбари» деган сўзлар «ОАК раҳбарияти диссертация ишини мустақил ёпиқ экспертизага бериб, экспертиза натижаси асосида» сўзларига алмаштирилсин;
в) қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
7. 13-банднинг биринчи хатбошисида «олти ойдан» сўзлари «тўрт ойдан» сўзлари билан, «тўрт ойдан» сўзлари «икки ойдан» сўзлари билан алмаштирилсин.