Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 474-II-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 130-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин.
Банкротлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 3-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда хўжалик суди томонидан қўзғатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун зарур кредиторлар овози сони етарлича ҳозир бўлмаган бўлса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, бу йиғилиш ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида кредиторлар тегишли равишда хабардор этилган тақдирда бундай қарорларни йиғилиш ҳозир бўлган кредиторлар овози сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қабул қилишга ваколатлидир.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
ишончли шахсдан тугатишга доир иш юритишнинг бориши тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни талаб қилиш;
Бошқа шахсларнинг ишларини бошқариш ва (ёки) мол-мулкини бошқаришга доир фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи чекланган шахслар (дисквалификация қилинган шахслар), шунингдек ушбу Қонуннинг 13-моддасида кўрсатилган манфаатдор шахслар ташқи бошқарувчи, ишончли шахс бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
(16-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 25-моддасининг биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этган ҳолда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс матбуотда қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ёки унинг ихтиёрий равишда тугатилиши ҳақидаги эълонни чоп этади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс кредиторларнинг талабларини кўриб чиқиши, уларни кредиторлар талабларининг реестрига киритиши ҳамда ушбу Қонуннинг VI-бобида назарда тутилган тартибда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришиши шарт, ушбу бобнинг хўжалик судларининг тугатишга доир иш юритишдаги фаолиятини тартибга солиб турувчи қоидалари бундан мустасно.
Ушбу Қонуннинг 25—27-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолларда, қарздор ўз мол-мулкини яширганда, учинчи шахсларга ноқонуний тарзда ўтказганда қарздор-юридик шахснинг раҳбари, қарздор-жисмоний шахс, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг мол-мулки эгаси қондирилмаган талаблар миқдорида кредиторлар олдида жавобгар бўладилар. Бундай талаблар қарздор тугатилган пайтдан бошлаб уч йил давомида тақдим этилиши мумкин.
Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш ушбу Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг аризаси асосида хўжалик суди томонидан қўзғатилади.
Кредиторларга ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга қарздор ўз аризасидан нусхалар юбориши шарт.
Қарздорнинг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар ҳам илова қилинади:
Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар ҳам илова қилинади:
Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига мувофиқ кредиторларнинг талабларини қондириш чора-тадбирларини кўришга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари хўжалик суди ташқи бошқарувчи, ишончли шахс розилигисиз битимларни амалга оширишни тақиқлаб қўйиши, қарздорга қимматли қоғозларни, валюта қимматликларини ва бошқа мол-мулкни учинчи шахсларга сақлаш учун топширишни юклаши ҳамда қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни кўриши мумкин.
Хўжалик суди ушбу модда учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар юзага келгунга қадар кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни бекор қилишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар ҳам қарздорнинг ёзма фикрида кўрсатилади:
Банкротлик тўғрисидаги ишни судда кўришга тайёрлаш судья томонидан, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(401-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 3-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қарздор-юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги хўжалик судининг қарорида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори бекор қилинганлиги ҳақидаги хабар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(46-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан ташқи бошқарув учун белгиланган муддат хўжалик суди томонидан ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар юзасидан мораторийнинг амал қилиш муддати мобайнида:
Ташқи бошқарувчи шартномани бажаришдан ушбу Қонуннинг 56-моддасига мувофиқ бош тортганлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги кредиторларнинг талабларига ҳам мораторий татбиқ этилади.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар бажарилиш муддати ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларга нисбатан қўлланилмайди.
Кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторлар овозини энг кўп олган шахснинг номзоди хўжалик судига таклиф этилади.
ушбу Қонунда назарда тутилган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш;
ушбу Қонуннинг 56-моддасида белгиланган тартибда қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортганлигини билдириш.
Кредиторлар қарздорга нисбатан ўз талабларини ташқи бошқарув амал қилаётган муддатнинг исталган вақтида тақдим этишга ҳақлидир. Мазкур талаблар ташқи бошқарувчига қарздорнинг почта манзили бўйича юборилади. Кредиторларнинг ушбу модда тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланган деб эътироф этиладиган талаблари бу талабларни белгиланган деб билиш имконини берувчи ҳужжатлар илова этилган ҳолда ташқи бошқарувчига юборилади.
Кредиторларнинг ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддатда эътирозлар билдирилмаган талаблари қондирилиш миқдори, таркиби ва навбати ташқи бошқарувчи томонидан аниқланадиган белгиланган талаблар деб ҳисобланади.
Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилгандан кейин ёки қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза беришдан олдин, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган олти ойлик муддат ичида қарздор-юридик шахс томонидан тузилган битим ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча нарсалар қарздорга қайтарилади. Бундай ҳолда ушбу Қонуннинг 83-моддасига мувофиқ иштирокчи олтинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади.
Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш чора-тадбирлари назарда тутилиши керак.
Қарздорнинг тўлов қобилияти ушбу Қонуннинг 3-моддасида белгиланган банкротлик аломатлари бўлмаган тақдирда тикланган деб эътироф этилади. Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш муддати назарда тутилиши керак.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг тақдимномасига биноан хўжалик суди мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздорнинг фаолият кўрсатмаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(64-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кимошди савдоси аукцион шаклида ўтказилади, ушбу модданинг учинчи ва ўнинчи қисмларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
(65-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Қарздорнинг биринчи кимошди савдосида сотилмай қолган мол-мулки такрорий кимошди савдосига қўйилади.
(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Ушбу Қонун 70-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар талабларининг реестрига мувофиқ, хўжалик суди ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаган кундан бошлаб амалга оширилади.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ушбу Қонуннинг 83-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(77-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
(77-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
қарздорнинг шартномаларини бажаришни ушбу Қонуннинг 56-моддасида белгиланган тартибда рад этади;
Қарздорнинг ўзи иш қўзғатиш ташаббускори бўлган тақдирда, у ўз тугатиш режасини тақдим этишга ҳақли.
гаров нарсаси, ушбу Қонуннинг 82-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(80-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Асосий ҳисобварақдан ушбу Қонуннинг 83-моддасида назарда тутилган тартибда кредиторларга қарзлар ҳамда ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган харажатлар тўланади.
Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш қарздорнинг гаровга қўйилган мол-мулки (гаров нарсаси) сотилганидан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Бу маблағларнинг кредиторларнинг талабларини ушбу Қонуннинг 83-моддасида белгиланган навбат бўйича қондиришга мўлжалланади.
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган барча талабларини тўла қондириш учун етарли бўлмаса, унда талабларнинг қолган қисми ушбу Қонуннинг 83-моддасида белгиланган навбат бўйича тўланиши керак.
Қарздорнинг корхонасини сотиш ушбу Қонуннинг 64-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини очиқ кимошди савдосида сотиш (ўзганинг фойдасига воз кечиш) ушбу Қонуннинг 66-моддасида назарда тутилган нормаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(89-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Келишув битими тузиш тўғрисидаги қарорни кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши қабул қилади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битими тузиш тўғрисидаги қарори кредиторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва қарор, агар ушбу Қонуннинг 83-моддасида белгиланган биринчи, иккинчи ва учинчи навбат мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади.
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фуқароларнинг қарзлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ушбу Қонуннинг 94-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган фуқароларнинг қарзларини тўлашга доир мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда хўжалик суди келишув битимини тасдиқлашни рад этади.
Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши ушбу Қонуннинг 94-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган фуқароларнинг қарзни тўлаш ҳисобидан олган нарсаларини қарздорга қайтариш мажбуриятини келтириб чиқармайди.
Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг молиявий аҳволини унинг фаолиятига инвестиция киритиш, ходимларни ишга жойлаштириш, янги иш жойларини яратиш йўли билан ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа усуллари билан яхшилаш режаси ташқи бошқарувни ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатдан кўпроқ муддатга узайтириш учун асос бўла олади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки давлат бошқарув органининг илтимосномасига биноан қарздорнинг мажбуриятлари юзасидан кафиллик бериш шарти билан шаҳарни ташкил этувчи корхонани ташқи бошқарув муддати беш йилгача узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолда қарздор ва унинг кафили кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлардан кечикмай киришишлари шарт.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаслиги қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асос бўлади.
Танловнинг бошқа шартлари фақат кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, ушбу Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган тартибда белгиланиши мумкин.
Агар қарздор-шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг мол-мулки ягона мулкий мажмуа сифатида сотилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ушбу Қонуннинг 65-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлиги тўғрисида иш юритиш қўзғатилгунга қадар уларга нисбатан «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда судгача санация қилиш қўлланилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги корхонасига ташқи бошқарув етиштирилган (ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилиб қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугагунга қадар бўлган муддатга жорий этилади. Мазкур муддат ушбу Қонун 47-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муддатлардан уч ойдан кўпроққа ошиб кетмаслиги лозим.
Суғурта ташкилотининг мулкий мажмуасини сотиш ташқи бошқарув жараёнида ушбу Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Хўжалик суди суғурта ташкилотини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда бундай ташкилот суғурталовчи сифатида тузган, мазкур қарор қабул қилинган санага қадар суғурта ҳодисаси бошланмаган барча шартномалар бекор қилинади, ушбу Қонун 110-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга биноан бекор қилинган шартномалар бўйича суғурталовчига тўланган суғурта мукофотининг суғурта шартномасининг амал қилиш муддати билан бу шартнома амал қилган муддат ўртасидаги фарққа мутаносиб тарздаги қисми, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир.
учинчи навбатда — бошқа кредиторларнинг — суғурта қилдирувчиларнинг (наф олувчиларнинг) талаблари, шу жумладан ушбу Қонун 111-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган шахсларнинг талаблари;
Жисмоний шахснинг (тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган шахснинг) банкротлиги билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар мазкур бобда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Қонуннинг I—IV боблари қоидалари қўлланилади.
Жисмоний шахснинг ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай мол-мулкнинг рўйхати хўжалик суди томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Агар жисмоний шахс ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қондирилганлигини кўрсатувчи далилларни тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битими тузилмаган бўлса, хўжалик суди жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(122-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда).
Хўжалик суди кредиторлар томонидан ушбу Қонун 122-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатда билдирилган талабларни кўради. Кўриш натижалари асосида хўжалик суди кредиторларнинг талабларини қондириш тартиби ва миқдори тўғрисида ажрим чиқаради.
Банкрот деб топилган жисмоний шахс кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин кредиторларнинг жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганда билдирилган талабларини келгусида бажаришдан озод этилади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган талаблар бундан мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда тугатиш комиссияси қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт.
(127-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда).
Ушбу Қонун 127-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларнинг бузилиши юридик шахсларнинг давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишни рад этиш учун асос бўлади.
Ташқи бошқарувчи, ишончли шахс ва қарздорнинг ходимлари вакили ўртасидаги келишмовчиликлар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатларда кўрилади.