11.1. Рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган бўлаклар сони чизиқлар ёки 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар йўл бўлакларини ўзлари, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда аниқлайдилар. Бунда ҳаракат икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми қарама–қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган, деб ҳисобланади.
11.3. Ҳаракат икки томонлама бўлган учта бўлакли (1.9 чизиғи билан белгилангандан ташқари) йўлларда ўрта бўлакка фақат қувиб ўтиш, чапга бурилиш, қайрилиб олиш ва айланиб ўтиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап бўлакка чиқиш тақиқланади.
11.9. Қоидаларнинг 14.1, 27.2 бандларида кўзда тутилгандан бошқа ҳолларда транспорт воситаларининг йўл ёқаси, тротуар ва пиёдалар йўлкаларидан ҳаракатланиши тақиқланади. Бу жойларда йўлдан фойдаланиш ва коммунал хизмат машиналарининг ҳаракатланишига, шунингдек, бошқа имконият бўлмаган ҳолларда бевосита йўл ёқасида, тротуар ёки пиёдалар йўлкалари олдида жойлашган савдо шохобчалари, корхоналар ва бошқа иншоотларга юк олиб кириш учун транспорт воситаларига яқин йўлдан киришга рухсат этилади. Бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги тўла таъминланган бўлиши шарт.
19.1. Турар-жой даҳалари (кириш ва чиқиш 5.38 ва 5.39 белгилари билан белгиланган ҳудудлар)да пиёдаларга тротуарлар ҳамда қатнов қисмида ҳаракатланишига рухсат этилади. Бунда пиёдалар имтиёзга эга бўладилар, бироқ улар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига асоссиз халақит бермасликлари керак.
20.1. 1.13 ва 1.14 белгилари билан белгиланган қияликларда йўлда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган бирон-бир тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл бериши керак.
20.2. Тик нишабликда, довонда ва 1.13 белгиси ўрнатилган йўлда тўхтатиш тизими ишламай қолган транспорт воситалари ўз ҳаракатини тўхтатиш учун 5.40 белгиси билан белгиланган фалокатли ҳолатлар учун йўлга киришлари шарт.
20.3. Йўлнинг 1.13 «Тик нишаблик» йўл белгиси билан белгиланган қисмида узатма ёки тишлашиш механизмини ажратилган ҳолатда ҳаракатланиш тақиқланади.
2.4. «Йўл беринг!» Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча белгиси бўлганда эса асосий йўлдан келаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.5. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлда 7.13 қўшимча белгиси бўлганда эса асосий йўлдан чиқаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
2.6. «Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги». Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.7. «Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз». Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасидан олдин ўтиш ҳуқуқига эга.
3.7. «Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланган». Юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек, механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланади.
3.8. «От-арава ҳаракатланиши тақиқланган». От-арава (чана), отлиқлар, юк ортилган ҳайвонларнинг ҳаракатланиши, шунингдек, мол (пода) ҳайдаб ўтиш тақиқланади.
3.9. «Велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган». Велосипед ва мопедларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.11. «Вазн чекланган». Ҳақиқий умумий вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг, шунингдек, транспорт воситалари тизимларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.12. «Ўққа тушадиган оғирлик чекланган». Бирорта ўқига тушадиган ҳақиқий оғирлиги белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.13. «Чекланган баландлик». Габарит баландлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.14. «Чекланган кенглик». Габарит кенглиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.15. «Чекланган узунлик». Габарит узунлиги (юкли ёки юксиз) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситалари (транспорт воситалари тизимлари)нинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.20. «Қувиб ўтиш тақиқланади». Соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.
3.26. «Товуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган». Йўл транспорт ҳодисасининг олдини олиш ҳолларидан бошқа вазиятларда товуш мосламасидан фойдаланиш тақиқиланади.
3.27. «Тўхташ тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади.
3.28. «Тўхтаб туриш тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланади.
3.31. «Барча чекловларнинг охири». 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26—3.30 белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган оралиқларнинг охирини билдиради.
3.1—3.3, 3.18.1, 3.18.2, 3.19, 3.27 белгиларининг белгиланган йўналишли транспорт воситаларига, 3.2—3.8 белгилари таъсир оралиғида яшовчи ёки ишловчи фуқароларга тегишли ёхуд уларга ва корхоналарга хизмат қилувчи транспорт воситаларига дахли йўқ. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.
Ушбу Қоидаларнинг 28.3 бандига биноан «Ногирон» таниқлик белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотоциклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 қўшимча ахборот белгиси бўлганда 3.27 белгисининг таъсир оралиғида тўхташга рухсат этилади.
3.28—3.30 — белгилари таксометри ишлаб турган таксиларга дахли йўқ.
3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.
3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26—3.30 белгиларининг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, чорраҳаси бўлмаган аҳоли яшайдиган жойларда аҳоли яшайдиган ҳудуднинг охиригача, йўлга ёндош ҳудудлардан дала ва ўрмонларнинг йўл билан туташган ҳамда иккинчи даражали йўллардан чиқиш жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқолмайди.
3.27—3.30 белгиларининг амал қилиш оралиғи охирига 3.27—3.30 белгилари 7.2.3 қўшимча белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 билан қўлланади.
3.27 белгиси 1.4 ётиқ чизиғи билан биргаликда, 3.28 белгиси эса 1.10 ётиқ чизиғи билан биргаликда қўлланиши мумкин, бунда белгиларга амал қилиш чизиқлар узунлиги билан аниқланади.
3.10, 3.27—3.30 белгилари йўлнинг қайси томонига ўрнатилган бўлса, уларга фақат ўша томонда амал қилинади.
4.1.6. «Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга». Фақат йўналтиргичлар буюрган томонга ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат этувчи белги қайрилишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракат йўналишига тегишли йўналтиргичнинг шакли туширилган 4.1.1—4.1.6 белгисини қўллаш мумкин).
4.1.1—4.1.6 белгиларининг белгиланган йўналишли транспорт воситаларига дахли йўқ.
4.1.1 белгиси йўл бошланишига ўрнатилса, унга яқин чорраҳагача амал қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовли ва йўлга туташ бошқа худудларга бурилишни тақиқламайди.
5.8.3. «Бўлакнинг бошланиши». Йўлнинг баландликка кўтарилиш ёки тўхташ қисмидаги қўшимча бўлагининг бошланиш жойи. Агар қўшимча бўлак олдига 4.7 «Энг кам тезлик» белгиси ўрнатилган бўлса, кўрсатилган ёки ундан каттароқ тезликда ҳаракатлана олмайдиган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий бўлакдан қўшимча бўлакка қайта тизилиши керак.
5.8.4. «Бўлакнинг бошланиши». Уч бўлакли йўлларда ҳаракатланиш учун ўрта бўлакнинг бошланиши.
5.8.6. «Бўлак охири». Уч бўлакли йўлда ҳаракатланиш учун мўлажалланган ўрта бўлакнинг охири.
5.8.7. 5.8.8. «Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши».
Агар 5.8.7 белгисида бирор транспорт воситасининг ҳаракатланишини тақиқловчи белги тасвирланган бўлса, унда бу транспорт воситасининг тегишли бўлакда ҳаракатланиши тақиқланади.
5.8.7 ва 5.8.8 белгилари йўналишлар сонига кўра тўрт ва ундан ортиқ бўлакли йўлларга ҳам тадбиқ этилиши мумкин. Тасвири алмашадиган 5.8.7, 5.8.8 белгилари ёрдамида реверсив ҳаракат ташкил этилиши мумкин.
5.9. «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак». Транспорт воситалари йўналишида ҳаракатланадиган белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак.
5.10.1. «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўл». Белгиланган йўналишли транспорт воситларининг умумий оқимга қарши ҳаракатланиши учун ажратилган бўлак.
5.10.2. 5.10.3. «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлга чиқиш».
5.10.4. «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлнинг охири».
5.17.1, 5.17.2. «Пиёдаларнинг ер остидан ўтиш жойи».
5.17.3, 5.17.4. «Пиёдаларнинг ер устидан ўтиш жойи».
5.18. «Тавсия этилган тезлик». Йўлнинг шу қисмида тавсия этилган ҳаракатланиш тезлиги. Белгига энг яқин чорраҳагача амал қилинади. 5.18 белгиси огоҳлантирувчи белги билан бирга қўлланса, унинг таъсир оралиғи ҳавфли қисмнинг узунлиги билан аниқланади.
5.19.1—5.19.3. «Охири берк йўл, кўча». Йўл ёки кўчанинг кўрсатилган йўналишда охири берк.
5.20.1, 5.20.2. «Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи». Белгида кўрсатилган аҳоли яшайдиган жойга ва бошқа манзилларга томон ҳаракатланиш йўналиши. Белгида 5.29.1 белгисининг ҳамда автомагистраль, аэропорт ва бошқа рамзий белгилар тасвири туширилган бўлиши мумкин. 5.20.1 белгиси йўлнинг 3.11—3.15 тақиқловчи белгиларидан бири ўрнатилган қисмларини айланиб ўтиш кераклигини кўрсатиш учун ҳам қўлланилади.
5.20.3. «Ҳаракатланиш тасвири». Чорраҳада айрим ҳаракатлар тақиқланган вақтда ҳаракатланиш йўналиши ёки серқатнов чорраҳада рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши.
5.30.1—5.30.3. «Юк автомобиллари учун ҳаракатланиш йўналиши». Чорраҳада юк автомобиллари, тракторлар ва ўзиюрар мосламаларга бирор йўналишда ҳаракатланиш тақиқланган бўлса, бундай транспорт воситаларига тавсия этилган ҳаракатланиш йўналишлари.
5.31. «Айланиб ўтиш тасвири». Ҳаракатланиш учун вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш чизмаси.
5.32.1—5.32.3. «Четлаб ўтиш йўналиши». Ҳаракатланиш учун вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш йўналиши.
5.33. «Тўхташ». Светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида транспорт воситалари тўхтайдиган жой.
5.34.1, 5.34.2. «Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг бошланғич кўрсаткичи». Ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракатланиш учун ёпиқ ҳудудини айланиб ўтиш ёки ўнг томондаги қатнов қисмига қайтиш учун ҳаракатланиш йўналиши.
5.35. «Реверсив ҳаракатланиш». Бир ёки бир неча бўлакларда ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган йўл қисмининг бошланиши.
7.1.1. «Манзилгача бўлган масофа». Белгидан йўлнинг хавфли жойигача бўлган масофани, йўл ҳаракатига тегишли чекловлар киритилган жойни ёки ҳаракат йўналиши бўйича олдиндаги муайян жойни кўрсатади.
7.1.2. «Манзилгача бўлган масофа». Чорраҳа олдида 2.5 белгиси ўрнатилган бўлса, 2.4 белгисидан чорраҳагача бўлган масофани кўрсатади.
7.1.3, 7.1.4. «Манзилгача бўлган масофа». Йўлдан манзилгача бўлган масофа.
7.2.1. «Таъсир оралиғи». Огоҳлантирувчи, буюрувчи, ахборот-ишора белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.
7.2.2—7.2.6. «Таъсир оралиғи». Бу белгилар фақат тақиқловчи 3.27—3.30 белгилари билан қўлланилади.
7.2.2 — белгининг таъсири сақланган оралиқни кўрсатади.
7.2.4 — ҳайдовчиларга белги таъсирида эканликлари хақида маълумот беради.
7.2.5, 7.2.6 — майдон, бинолар олди ва шунга ўхшаш жойлар четида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланганда белгининг таъсир оралиғи ва йўналишини кўрсатади.
7.3.1—7.3.3. «Таъсир йўналишлари». Чорраҳа олдида ўрнатилган белгиларнинг таъсир йўналишини кўрсатади.
7.4.1—7.4.7. «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади.
7.4.1 қўшимча белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига, 7.4.3 қўшимча белгиси эса енгил автомобилларга, шунингдек, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилади.
7.5.1. «Шанба, якшанба ва байрам кунлари». 7.5.2. «Иш кунлари». 7.5.3. «Ҳафта кунлари». Белгига ҳафтанинг қайси кунлари амал қилиниши кўрсатилган.
7.5.4. «Амал қилиш вақти». Белгига куннинг қайси вақтида амал қилишни кўрсатади.
7.5.5—7.5.7. «Амал қилиш вақти». Белгига ҳафтанинг қайси куни ва қайси соатларида амал қилишни кўрсатади.
7.6.1—7.6.9. «Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули». 7.6.1 — барча турдаги транспорт воситаларини тўхтаб туриш учун йўлнинг қатнов қисмида, пиёдалар йўлкаси ёнига қўйиш усули.
7.6.2 —7.6.9 пиёдалар йўлкаси ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар ва мотоциклларни қандай қўйиш усули кўрсатилган.
7.7. «Юргизгични ишлатмасдан тўхтаб туриш жойи». 5.15 белгиси билан биргаликда қўлланганда, тўхтаб туриш жойида фақат юргизгичи ишламаётган транспорт воситаларигина тўхтаб туришига рухсат этилганини билдиради.
7.8. «Пуллик хизмат кўрсатиш жойи». Нақд пулга хизмат кўрсатилишини билдиради.
7.9. «Тўхтаб туриш муддати чекланган». 5.15 белгиси ўрнатилган тўхтаб туриш жойида транспорт воситалари тўхтаб туришининг энг кўп муддатини кўрсатади.
7.10. «Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи». 5.15 ёки 6.11 белгиси билан кўрсатилган майдонларда эстакада ёки кўздан кечириш чуқурчалари борлигини билдиради.
7.11. «Тўла вазни чекланган». Тўла вазни қўшимча белгида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлган транспорт воситаларига тааллуқли.
7.12. «Хавфли йўл ёқаси». Йўл ишлари бажарилиётгани сабабли йўл ёқасига чиқиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради, 1.23 белгиси билан қўлланилади.
7.13. «Асосий йўлнинг йўналиши». Чорраҳада асосий йўлнинг йўналишини кўрсатади.
7.14. «Ҳаракатланиш бўлаги». Белги ёки светофор таъсиридаги ҳаракатланиш бўлагини кўрсатади.
7.15. «Кўзи ожиз пиёдалар». 1.20, 5.16.1, 5.16.2 белгилари ҳамда светофор билан қўлланилади, пиёдалар ўтиш жойидан кўзи ожиз кишилар фойдаланиши ҳақида огоҳлантиради.
7.16. «Нам қоплама». Белги қатнов қисмининг қопламаси нам бўлган вақтда таъсир этишини кўрсатади.
7.17. «Ногиронлар». 5.15 белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) ушбу Қоидаларнинг 28.3 бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади.
7.18. «Ногиронлар мустасно». Белгиларнинг таъсири ушбу Қоидаларнинг 28.3 бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган, транспорт воситаларига ва мотокажаваларга жорий этилмайди.
1.1 — қарама—қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисмини англатади; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистраллар қаторига киритилмаган йўлнинг ҳаракатланиш қисми чегарасини билдиради.
1.2 (энли сидирға чизиқ) — автомагистралларда ҳаракатланиш қисми чегарасини билдиради.
1.3 — тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлган йўлларда қарама—қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади.
1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг ҳаракатланиш қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ (бордюр) устидан чизилади.
1.5 — икки ёки уч бўлакли йўлларда қарама—қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки кўпроқ бўлакли йўлларда бўлакларнинг чегараларини билдиради.
1.6 (яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ—узуқ чизиқ) — қарама—қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради.
1.7 — (ҳар бир чизиғи қисқа ва оралари шу чизиқлар бўйига тенг бўлган узуқ—узуқ чизиқ) — чорраҳадаги ҳаракатланиш бўлакларини билдиради.
1.8 (энли узуқ—узуқ чизиқ) — тезланиш ёки секинланиш бўлаги билан йўлнинг ҳаракатланиш қисмидаги асосий бўлаги ўртасидаги чегарани билдиради (чорраҳаларда, йўлнинг турли сатҳда кесишган қисмларида, автобуслар тўхтайдиган жойларда ва ҳ.к.).
1.10 — тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг ҳаракатланиш қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ (бордюр) устидан чизилади.
1.11 — фақат бирор бўлакка қайта тизилишга рухсат этади, бир йўналишдаги ёки қарама—қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш учун мўлжалланган жойларда манёвр фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади.
1.12 (тўхташ) — 2.5 белгиси ёки светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида ҳайдовчи тўхташ керак бўлган жойни кўрсатади.
1.13 — кесишган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериш зарур бўлганда ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиши лозим бўлган жойни кўрсатади.
1.16.1—1.16.3 — транспорт воситалари оқими ажраладиган ёки қўшиладиган жойлардаги йўналтирувчи оролчаларни билдиради.
1.17 — белгиланган йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради.
1.18 — чорраҳада бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Якка ҳолда ёки 5.8.1, 5.8.2 белгилари билан қўлланилади. Охири берк йўл тасвирланган чизиқ, шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатади. Четки чап бўлакдан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради.
1.19 — ҳаракатланиш қисмининг торайган (шу йўналишдаги ҳаракатланиш бўлакларининг сони камайган) жойига ёки қарама—қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашганлик ҳақида огоҳлантирувчи чизиқ. Биринчи ҳолда 1.18.1 — 1.18.3 йўл белгилари билан қўлланилиши мумкин.
1.20 — ҳайдовчини 1.13 чизиғига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантиради.
1.21 («тўхтанг» ёзуви) — 2.5 белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини 1.12 чизиғига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради.
1.22 — йўл (ҳаракатланиш йўналиши) рақамини кўрсатади.
1.23 — йўлнинг фақат белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлагини билдиради.
1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, ҳаракатланиш қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
1.2, 1.5 — 1.8 чизиқларини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.
2.1 — ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар ва осма йўллар, устунлар ва ҳ. к.) ни билдиради.
2.2 — тоннеллар, кўприклар, осма йўл ва кўприкларнинг пастки қиррасини билдиради.
2.3 — ажратиш бўлакларидаги ёки «хавфсизлик оролчалари»даги думалоқ устунларни билдиради.
2.4 — йўналтирувчи, бетон ёки темир бетон устунлар, тўсиқ тиргаклар ва ҳоказоларни билдиради.
2.5 — йўлнинг кичик радиусли бурилишлари, тик нишабликлари ва бошқа хавфли жойларида йўл четига ўрнатилган тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради.
2.6 — бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради.
2.7 — йўлнинг хавфли жойларида унинг четидаги тўсиқни (бордюрни) ва йўл сатҳидан баланд бўлган «хавфсизлик оролчалари» четини билдиради.