«Телекоммуникациялар тўғрисида», «Почта алоқаси тўғрисида» ва «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига илова эслатмаси биринчи хат бошининг почта ва телекоммуникацияларга оид қисми (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 2-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори 7-бандининг учинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 7-сон, 26-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида Низомнинг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994й., 4-сон, 23-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 8-сон, 30-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1998 йил 19 августдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 8-сон, 30-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига илова II бўлимининг 2-банди.