Ҳужжат 16.09.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомнинг 2, 4—7-бандлари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 57-модда) 8 ва 9-бандлари, шунингдек мазкур қарорга 4 ва 5-иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 8 сентябрдаги 347-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ресурслари ва уннинг бозор фондидан янада оқилона ва тежамли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 14 сентябрдаги 374-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорининг 6-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 67-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 8 январдаги 9-сон қарорига илованинг 1-банди, 2-банднинг «д», «и», «м» кичик бандлари.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини ва аҳолисини газ билан таъминлашни ташкил этишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 2 декабрдаги 587-сон қарорида:
б) 3-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошида «корпорациялар, уюшмалар, концернлар» сўзлари «хўжалик бошқаруви органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «ва лимитларига» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 5-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
д) 6-банддан «истеъмолчиларни газ таъминоти тармоқларига бундан буён улашни тўхтатишни, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик бизнес субъектлари (ипак қурти боқиш ва хусусий уйлар ҳовлисидаги иссиқхоналар ва овқат тайёрлаш учун) бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги низомнинг II бўлимида:
«а» кичик бандда «давлат хўжаликлари, корхоналар, ташкилотлар, жамоа хўжаликларига» сўзлари «корхоналар ва ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«г» кичик банддан «фондлардан, тақсимлаш режаларидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
«з» кичик банд чиқариб ташлансин;
«а» кичик бандда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг рухсатисиз ёқилғи ишлатиладиган қурилмаларга газ берилиши газ юборишга рухсат этган газ сотувчи ташкилотлардан» сўзлари «шартномалар тузмасдан газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилотларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ж» кичик бандда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг газдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатисиз ва лойиҳани рўйхатдан ўтказмай» сўзлари «лойиҳани «Ўздавнефтгазинспекция»да» рўйхатдан ўтказмасдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«з» кичик бандда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг газдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатисиз» сўзлари «ушбу ишларни бажаришга «Ўздавнефтгазинспекция»нинг рухсатисиз» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банд чиқариб ташлансин;
«в» кичик бандда «тегишли рухсатларсиз» сўзлари «тегишли шартнома тузмасдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«и» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартибида:
а) 20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда):
4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларида:
б) 3.2-банддан «ва сақловчи ташкилотлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
г) 3.4-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нарх (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда):
а) 7-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 1-иловада «Ўзтрансгаз» АКнинг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчилар» устуни истеъмолчиларнинг аниқ рўйхати кўрсатилмаган ҳолда баён қилинсин;
1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика газ таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 94-модда):
7-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
19-банднинг иккинчи хатбошидан «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчилар бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин;
20-банднинг олтинчи хатбошида «фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан корхоналарга берилган рухсатномаларнинг» сўзлари «етказиб беришга корхоналар билан тузилган шартномаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банднинг учинчи хатбошида «табиий газ белгиланган лимитлардан ортиқча сарфланганлиги» сўзлари «газнинг етказиб берувчи билан келишмасдан шартномавий ҳажмлардан ортиқча олиниши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.