Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.04.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Конституциявий Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-687-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди (бундан буён матнда Конституциявий суд деб юритилади) қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи суд ҳокимияти органидир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 152-II-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди раислари, раис ўринбосарлари ва судьяларини сайлаш ёки уларни лавозимидан озод қилиш масалаларини кўриб чиқиш тартиби».
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Конституциянинг устунлиги, мустақиллик, коллегиаллик, ошкоралик, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги Конституциявий суд фаолиятининг асосий принципларидир.
Конституциявий суд ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устунлигини, қонун чиқарувчи ҳамда ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳужжатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигига доир конституциявий принципнинг ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бошқа нормаларининг рўёбга чиқарилишини таъминлашга даъват этилгандир.
Конституциявий суд фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига амал қилган ҳолда ишларни ҳал этади ва хулосалар беради.
Конституциявий суд ҳамда унинг судьялари ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига бўйсунади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
«Конституциявий суднинг судьяси вазифаларини ҳалол ва виждонан бажаришга, конституциявий тузумни ҳимоя қилишга, бунда фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига бўйсунишга тантанали қасамёд қиламан».
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Конституциявий суд Конституцияга мувофиқлигига шубҳа туғдирган, кўриб чиқилаётган аниқ масалалар юзасидангина ҳужжат қабул қилади.
Конституциявий суд норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлигини текшириб, текширилган ҳужжатга асосланган ёхуд унинг қоидаларини такрорлайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хусусида ҳам, гарчи Конституциявий суд кўриб чиқиши учун киритилган масалада улар тўғрисида сўз юритилмаган бўлса-да, бир вақтнинг ўзида ҳужжат қабул қилиши мумкин.
Халқаро шартноманинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида кўриб чиқилган ишнинг моҳияти бўйича Конституциявий суднинг ҳужжати қарор деб аталади. Қарорлар Конституциявий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади.
Конституциявий суд судьяларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга ҳар йилги меҳнат таътили бериш, судьяларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари, судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилиш билан боғлиқ моддий ва ижтимоий таъминоти «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади.
Конституциявий суднинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нашри бўлади.
1) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги 103-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 178-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунни амалга киритиш ҳақида»ги 104-I-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 179-модда) 1-банди;
3) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 447-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 8-модда) VII бўлими;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 535-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 149-модда) XII бўлими;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-365-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 2-модда) 8-моддаси;
6) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-372-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 130-модда) 9-моддаси.
LexUZ шарҳи