Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.12.2019
|
Ҳужжат 16.09.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сонли «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
2. «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ижро этилишини таъминлаш 2-иловага мувофиқ давлат бошқарув органларига ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
4. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рекламани жойлаштириш тартибини бир ой муддатда 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда амалга киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
T/р | Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатининг талаблари | «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни моддаси | Қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг номи |
1. | Телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда; Оммавий ахборот воситаларида; Почта жўнатмалари, электрон алоқа воситаларида рекламаларнинг бир хил бўлишини таъминлаш | 11-модда | Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
2. | Ҳомийлар тўғрисидаги ахборотлар бўйича кўрсатмалар Ҳомийлар хизматларидан телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда фойдаланишга йўл қўймаслик | 12-модда | Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон МТРК |
3. | Яширин рекламалардан фойдаланишга йўл қўймаслик | 14-модда | Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
4. | Телевидение ва радиода рекламаларни чеклаш | 17-модда | Ўзбекистон МТРК |
5. | Оммавий ахборот воситаларида рекламаларни чеклаш Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар реклама қилинишига йўл қўймаслик | 18-модда 23-модда | Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситаларини нашр этувчи вазирликлар ва идоралар, мустақил оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
6. | Ташқи рекламаларни жойлаштириш тартибини белгилаш, ташқи жойлаштиришни назорат қилиш | 20-модда | Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари |
7. | Ер усти транспорт воситаларида: метрополитенда, вокзалларда, портларда ва аэропортларда рекламаларни жойлаштириш ҳамда тарқатишни назорат қилиш | 21-модда | Ички ишлар вазирлиги (ДАН); жойлардаги давлат ҳокимияти органлари |
9. | Қуйидагиларни реклама қилиш учун рухсатномалар бериш: вояга етмаганлар учун дори-дармон воситалари; тиббиёт муассасалари учун мўлжалланган дори-дармонларни реклама қилиш тартибини белгилаш, унинг бажарилишини назорат қилиш | 22-модда | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
10. | Қуйидагиларни қўллаш ва сотиш учун тегишли рухсатномалар бериш: косметика воситалари, витаминли ва биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари; маиший кимё воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари | 22-модда | Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги |
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)