Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ҳужжат 25.12.2003 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ 2004 йил учун:
солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ставкалари 5-иловага* мувофиқ;
лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари 6-иловага* мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкалари 7-иловага* мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгиланган солиқлар ставкалари ҳамда уларга тузатувчи коэффициентлар 8 ва 9-иловаларга* мувофиқ;
рўйхат бўйича ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 10-1, 10-2-иловаларга* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 17-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. 2004 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, тажриба тариқасида, 18-иловага* мувофиқ ставкалар бўйича ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш белгилансин.
меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ижтимоий суғуртага мажбурий бадаллар тўлаш ўрнига, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 19-иловага* мувофиқ миқдорда ягона ижтимоий тўлов жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. 2004 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 20, 21-иловаларга* мувофиқ белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 22-иловага* мувофиқ;
умумдавлат солиқлари тушумларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратмалар нормативлари 23-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса нақд пул маблағининг энг кам зарур миқдорлари 24-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
15. 2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира фондлари миқдорлари 25-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 27-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
* 1—9 ва 10-1-25-иловалар рус тилидаги матнда берилади.
Товарлар номи | Солиқ ставкаси | |
акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархларида товарлар қийматига нисбатан фоизларда | бир ўлчов бирлиги сўмларда | |
1. Ароқ ва ҳажмий таркибида этил спирти 30 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1) | 2660* | |
2. Коньяк (бренди) (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1) | 4000* | |
3. Кучли винолар ва ҳажмий таркибида 10%дан 30%гача бўлган узум ва мева-сабзавотдан тайёрланган ҳамда бошқа алкоголли ичимликлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1) | 1312,5* | |
4. Ҳажмий таркибида спирт 10 фоизгача бўлган кучсиз алкоголли ичимликлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1) | 1860* | |
5. Қуруқ винолар (1 литр тайёр маҳсулот учун)(1) | 273,9* | |
6. Шампан виноси (1 шишаси учун)(1) | 182* | |
7. Этил спирти, шу жумладан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК корхоналари хусусий истеъмол учун 1 дал.га ишлаб чиқарган этил спирти | 8510 | |
8. Винобоп материаллар (1 литр тайёр маҳсулот учун): | ||
қуруқ оқ | 110 | |
қуруқ қизил | 130 | |
кучли | 100 | |
9. Пиво, таркибида фоизларда ҳажмий улушда этил спирти (алкоголь) бор (1 литр маҳсулот учун)(1): | ||
4,5 гача (ҳисобга олинади) | 80 | |
4,5 дан юқори - 6,0 гача (ҳисобга олинади) | 100 | |
6,0 дан юқори | 170 | |
10. Ўсимлик ёғи (пахта): | 79** | |
озиқ-овқат (саломас ва «Ўзбекистон» ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғдан ташқари) | ||
техник (кислота миқдори 0,3 мг КОН/г дан юқори озиқ-овқат маҳсулот таркибига қўшишга яроқсиз бўлган) | 67 | |
11. Гуруч ёрмаси (2) | 20 | |
12. Кирсовун ва атирсовун | 20 | |
13. Фильтрли сигареталар: | ||
юмшоқ ўрамда | 45 | |
қаттиқ ўрамда | 38 | |
14. Фильтрсиз сигареталар, папирослар | 32 | |
15. Заргарлик буюмлари (3) | ||
16. Пахта толаси (3) | ||
17. «ЎзДЭУавто» АЖ автомобиллари (2) | 22,5*** | |
18. Кумушдан ишланган ошхона анжомлари | 10*** | |
19. Нефть маҳсулотлари (4): | ||
бензин А-72, А-76 | 45 | |
бензин Аи-91, А-92, Аи-93, Аи-95 | 45 | |
дизель ёқилғиси | 40 | |
авиакеросин | 20 | |
20. Табиий газ, бундан аҳолига сотиладигани мустасно (4) | 40 | |
21. Нефть ва газ конденсати | 25 | |
22. Гиламлар ва гилам маҳсулотлари | 5*** | |
23. Биллур буюмлар, шу жумладан биллур ёритиш асбоблари | 5*** | |
24. Мебель (халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжлари учун махсус мебеллар бундан мустасно) | 5*** | |
25. Видео- ва аудиоаппаратура | 5*** | |
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида» 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 10-модда; 1994 й., 1-сон, 1-модда) 10-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда) 6-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорининг 3-банди, 8-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбоши ҳамда қарорга 3-20-иловалар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илова 4-бандининг иккинчи хатбоши.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида Низом 9-бандининг ўн олтинчи хатбошидаги «хўжалик субъектларидан» сўзларидан кейин «0,07 фоиз миқдорида» сўзлари қўшилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг техник жиҳатдан таъминланганлиги даражасини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорида:
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 562-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 40-модда) 1-бандидаги «1998 йилда сақлаб қолинсин» сўзлари «белгилансин» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 15-модда; 1999 й., 11-сон, 64-модда; 2000 й., 8-сон, 45-модда; 2001 й., 6-сон, 34-модда; 2002 й., 7-сон, 41-модда, 9-сон, 53-модда; 2003 й., 6-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибида:
5-бандга қуйидаги мазмундаги гап қўшилсин:
6-банддаги «бюджетдан ташқари фондларга» сўзлари «давлат мақсадли фондларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) III бўлимнинг 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Магнум» ҳайдов тракторларини жиҳозлаш учун плуглар харид қилиш тўғрисида» 1998 йил 31 июлдаги 326-сон қарорида:
бешинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иловадаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда; 2003 й., 6-сон, 44-модда, 45-модда; 10-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-иловада:
б) қуйидаги мазмундаги 1.21-1-банд қўшилсин:
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ўриш-йиғиш комбайнлари ва ҳайдов агрегатларини харид қилиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 152-сон қарорининг 3-бандида:
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқариш синовлари учун шудгорлаш агрегатлари харид қилиш тўғрисида» 1999 йил 19 июлдаги 351-сон қарорида:
3-банддаги «Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг» сўзлари «республика бюджетининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иловадаги «Қашқадарё вилоятининг» сўзлари «республика бюджетининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Туркманистоннинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва транзит ҳаракатланганлиги учун йўл йиғимлари жорий этиш тўғрисида» 1999 йил 28 сентябрдаги 447-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 59-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чегарадош давлатларнинг юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали ўтиши учун ягона йиғимлар белгилаш тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 552-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон, 72-модда; 2000 й., 2-сон, 8-модда, 10-сон, 65-модда) 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 январдаги 16-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ўриш-йиғиш комбайнлари ва эҳтиёт қисмлар харид қилиш тўғрисида» 2000 йил 12 майдаги 186-сон қарорининг 3-бандида:
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали ўтганлиги учун йиғимларни бирхиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 8 январдаги 11-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 3-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори билан тасдиқланган 2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурида:
а) 4-бўлимнинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«а» кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ж» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 29-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
учинчи хатбошига «шунингдек ҳадя шартномаси асосида яқин қариндошлардан (ота-оналар, болалар, ака-укалар, опа-сингиллар, эр, хотин) автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар» сўзлари қўшилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.