Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.12.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сонли «Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда Махсус давлат комиссияси ташкил этилсин.
2. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, 3-иловага* мувофиқ таркибдаги комиссия котибияти Махсус комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)