Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисида» 1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 9-сон, 27-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 62-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда), шунингдек қарорга 4-илова ва 5-илованинг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига 6-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 46-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1087-сон қарори)» 2009 йил 11 июндаги 159-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 44-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори)» 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига илованинг 1 ва 13-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 61-модда).