Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 28.12.2011 00 санаси ҳолатига | Амалдаги версия
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига ушбу тузатиш давлат бошқарувининг демократик принципларини, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни амалга оширишда Олий Мажлиснинг роли ва аҳамиятини мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда кечаётган жараёнларни, шунингдек ривожланган демократик мамлакатларнинг кўпчилигида қабул қилинган давлат қурилиши амалиётини ҳисобга олган ҳолда киритилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тузатиш тўғрисидаги мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасида белгиланган вазифалар нуқтаи назаридан давлат бошқаруви ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ўзгаришларнинг мантиқий давомидир.