Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.06.2014
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 2-сон, 7-модда) 3-бандига «Давлат божхона қўмитаси» сўзларидан кейин «Миллий хавфсизлик хизмати» сўзлари қўшилсин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон қарорига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойишига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Тест синовлари, шунингдек уларни ўтказиш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари эмас, балки бошқа чет тиллар (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва ҳоказо) ўқитилган бўлса, абитуриент тест синови ўрнига 2-иловага мувофиқ «Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш тартиби» бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.
Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига мувофиқ тегишли вазирлик ёки идора томонидан белгиланган танловдан (якуний тиббий текширув, руҳий танлов, жисмоний тайёргарлик бўйича синов ва ҳоказолар) ўтган Халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига мутахассислик йўналишининг асосий фанига мувофиқлиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлар статуси ҳақида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ «Илғор сержант» номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари Давлат комиссиясининг қарори билан ўқишга тест синовларисиз қабул қилинадилар.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарорига мувофиқ республика ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
20. Агар абитуриент бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 16 — 18-бандларида кўрсатиб ўтилган имтиёзлардан бир нечтасига эга бўлса, унга энг юқори фоизли балл қўшилади.
Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олий ҳарбий таълим муассасасида имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: