Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.08.2019
|
Ҳужжат 11.07.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 681-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларга ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ—1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ушбу Низомда назарда тутилмаган барча ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошидаги «умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини фақат кўрсатилган тилларда тугатган» сўзлари «кўрсатилган тилларда ўрта таълим муассасасини тугатган абитуриентлар ёки кўрсатилган тилларда умумий ўрта таълим муассасасини тугатиб, академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Низомнинг 12-банди тўртинчи хатбошидаги «чет тилидан қайси фандан» сўзлари « қайси чет тилидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Низомнинг 16-банди йигирма олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. Низомнинг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
5. Низомнинг «Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби» 6-бандининг биринчи хатбошидаги «(тегишли равишда 75,6 балл ёки 39,6 балл)» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Низомнинг «Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш тартиби» 1-бандидаги «аттестатига» сўзи «аттестати, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган диплом, ўрта таълим (11-синф базасида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.