Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.01.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январдаги 36-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
факультетнинг «Ҳарбий тиббиёт» йўналиши бўйича битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойиши билан белгиланган намунадаги олий таълим тўғрисидаги диплом ва «ҳарбий врач» малакаси берилади;
6. Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг тузилмаси ҳамда Устави 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1. Ушбу Устав «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида», «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети (кейинги ўринларда факультет деб аталади) фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.
3. Факультет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва ушбу Уставга амал қилади.
10. Факультетда илмий ва методик ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги 302-сон ва «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
13. Факультетни тамомлагандан кейин битирувчиларга «ҳарбий врач» малакаси берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойиши билан белгиланган намунадаги олий таълим тўғрисидаги диплом берилади. Дипломга иловада олий тиббий таълим муассасалари ва факультетдаги бутун ўқиш даври учун барча фанлар бўйича курсант томонидан олинган рейтинг баллари акс эттирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
17. Факультетда ўқиш учун номзодларни ҳарбий-касбий танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга яроқлилик (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари, олий ҳарбий таълим муассасаси ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссиянинг якуний тиббий кўрикдан ўтказиш асосида аниқланади);
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
26. Факультет курсантлари ўзлаштирмаслик, интизомсизлик, соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссиянинг қарори асосида), шунингдек ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўқишни давом эттириш имконияти йўқлиги муносабати билан ўқишдан четлаштирилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ).
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
32. Курсларни талабалар билан бутлаш, талабаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш тартиби «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
шахсий таркибнинг ҳарбий интизоми ва маънавий-психологик ҳолати ҳамда ҳарбий хизматнинг хавфсизлиги;
40. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
41. Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш факультетда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.