Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 23.02.2012 00 санаси ҳолатига | Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Устави 23-бандининг бешинчи хатбошидаги «иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва» сўзлари «таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банддаги «Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқи Комиссиясининг ТАСИС дастури доирасида вазирликлар ва идоралар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомнинг 3, 6 ва 34-бандларидаги «Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти», «Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари тегишли равишда «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти», «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2001 йил ҳосили пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони харид нархлари тўғрисида» 2000 йил 26 декабрдаги 501-сон қарорига 5-иловадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазири» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 5 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 16-модда) 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 5-бандининг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим секторини ривожлантириш дастури» лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 92-сон қарорига 4-иловадаги «иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва» сўзлари «таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 53-модда) 3-иловадаги «Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкига аъзолиги тўғрисида» 2003 йил 27 августдаги 371-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-банддаги «Бош вазирининг ўринбосари» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва» сўзлари «таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
а) 41 ва 59-бандлардаги «иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва» сўзлари «таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 57-банддаги «Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 60-банддаги «Бош вазир ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари» сўзлари «Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 67-банднинг иккинчи хатбошидаги «Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга берилаётган имтиёзларнинг рағбатлантирувчи ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 1 майдаги 74-сон қарорига иловадаги «Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 27-банднинг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга илованинг «Бажарувчилар» устунидаги Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига топшириқ Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига топшириқлар билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 мартдаги 61-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 34-бандидаги «Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-иловадаги «иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва» сўзлари «таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 23 июндаги 175-сон қарорига иловадаги «Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари «Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомда: