Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 19.04.2011 00 санаси ҳолатига | Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, давлат ҳокимиятининг учта субъекти: давлат бошлиғи — Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш, шунингдек социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли ҳамда таъсирини кучайтириш мақсадида киритилмоқда.
1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 78-модда биринчи қисмининг 15-банди «шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 80-модданинг 6-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва» деган сўзлардан кейин:
8-бандидаги «ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
12-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва» деган сўзлардан кейин:
15-банди «вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
16-банди «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 96-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 98-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
 LexUZ шарҳи