Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.02.2023
|
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий судлар томонидан ҳал қилув қарорлари (бундан буён матнда қарор деб юритилади) қабул қилишда иқтисодий процессуал қонунчилигини тўғри ва бир хилда қўллашни, уларнинг қонунийлиги ва асослантирилганлигини таъминлаш, уларни расмийлаштиришда шаклий, кетма-кетлик ва касбий маданиятга оид камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари бўлмаган тақдирда, суд ИПКнинг 13-моддаси учинчи қисмига мувофиқ шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини татбиқ этади, борди-ю, бундай нормалар ҳам бўлмаса, низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал этади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Қарор далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 — 75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши керак.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
5. Суд қарорни баён этишда ИПКнинг 179-моддасида кўрсатилган кетма-кетликка (кириш, баён қилиш, асослантирувчи ва хулоса қисмларининг мавжудлигига, уларнинг мазмунига) риоя қилиши керак.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
6. Ишда учинчи шахслар иштирок этганда суднинг қарорларида ИПКнинг 47 ва 48-моддаларига мувофиқ низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилган ёхуд арз қилмаган учинчи шахснинг процессуал мақоми аниқ белгиланиши лозим. Шунга боғлиқ ҳолда суд томонидан қарорнинг асослантирувчи ва хулоса қисми шакллантирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Муқобил, шунингдек шарт билан қарор қабул қилишга, қарорни тарафлар томонидан келгусида қандайдир ҳаракатларни бажариш, қандайдир ҳолатнинг юз бериши ёки юз бермаслигига боғлиқ ҳолда қабул қилишга ИПКда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, йўл қўйилмайди.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ижро ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг 182-моддасида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, ушбу ҳужжатни берган орган ҳам кўрсатилиши керак.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
10. ИПКнинг 342-моддасида назарда тутилган қарор ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, шунингдек унинг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш имконияти, бунга зарурият туғилганда, қарор қабул қилинишида ҳам амалга оширилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
13. Судларга қўшимча қарор чиқаришга ИПК 189-моддасининг биринчи қисмида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Суднинг хатоси даъвонинг мазмуни бўйича суднинг хулосасига мувофиқ келмаган ҳолда суд қўшимча қарор чиқаришга ҳақли эмас. Бундай ҳолда суднинг хатосини тузатиш қарорни ИПКда белгиланган тартибда қайта кўриш йўли билан амалга оширилади.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
14. Қарорни ИПКнинг 190-моддасига мувофиқ тушунтириш ёки тузатиш унинг ноаниқлигини ёхуд ундаги ҳарфий ва ҳисоб-китобга оид хатоликларни тузатишга зарурат бўлган ҳолларда амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
16. Ушбу Пленум қарорининг тушунтиришлари нафақат биринчи инстанция суди томонидан қарор қабул қилишда, балки ИПКнинг 34 ва 35-бобларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда апелляция, кассация шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилишда ҳам мажбурий ҳисобланади. Бунда фақат муайян суд инстанцияси учун белгиланган талаб айнан шу инстанцияда қўлланилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
17. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги «Суд қарорлари ҳақида»ги 54-сонли қарори кучини йўқотган деб ҳисоблансин.