Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Судлар томонидан ХПКнинг 136-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас деб ҳисоблансин.
Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари бўлмаган тақдирда, суд ХПКнинг 12-моддаси учинчи қисмига мувофиқ шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини татбиқ этади, борди-ю, бундай нормалар ҳам бўлмаса, низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал этади.
5. Суд қарорни баён этишда ХПКнинг 138-моддасида кўрсатилган кетма-кетликка (кириш, баён қилиш, асослантирувчи ва хулоса қисмларининг мавжудлигига, уларнинг мазмунига) риоя қилиши керак.
6. Ишда учинчи шахслар иштирок этганда суднинг қарорларида ХПКнинг 41 ва 42-моддаларига мувофиқ низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилган ёхуд арз қилмаган учинчи шахснинг процессуал мақоми аниқ белгиланиши лозим. Шунга боғлиқ ҳолда суд томонидан қарорнинг асослантирувчи ва хулоса қисми шакллантирилади.
9. Қарор у қонуний кучга киргандан кейин ижро қилинади, ХПКнинг 146-моддасига мувофиқ дарҳол ижро этиладиган қарорлар бундан мустасно.
10. ХПКнинг 217-моддасида назарда тутилган қарор ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, шунингдек унинг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш имконияти, бунга зарурият туғилганда, қарор қабул қилинишида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Судларга қўшимча қарор чиқаришга ХПК 149-моддасининг биринчи қисмида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
14. Қарорни ХПКнинг 150-моддасига мувофиқ тушунтириш ёки тузатиш унинг ноаниқлигини ёхуд ундаги ҳарфий ва ҳисоб-китобга оид хатоликларни тузатишга зарурат бўлган ҳолларда амалга оширилади.
16. Ушбу Пленум қарорининг тушунтиришлари нафақат биринчи инстанция суди томонидан қарор қабул қилишда, балки ХПКнинг тегишли 21, 22, 23-бобларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда апелляция шикояти (протести) ёки кассация шикояти (протести) ёхуд назорат тартибидаги протестларни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилишда ҳам мажбурий ҳисобланади. Бунда фақат бир инстанция суди учун белгиланган талаб фақат шу инстанцияда қўлланилади.