Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Хўжалик судларининг эътибори низоларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий риоя этган, тарафларнинг тенглиги, суд ишларини юритишнинг ошкоралиги, тортишувлиги ва одил судловнинг бошқа тамойилларини таъминлаган ҳолда ҳал этиш зарурлигига қаратилсин.
2. ХПКнинг 1-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли. Бунда манфаатдор шахс деганда, ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида мурожаат қилаётган шахс тушунилиши лозим. Хўжалик судига мурожаат қилишдан воз кечиш ҳақиқий эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик судига мурожаат қилиш ХПКда белгиланган тартиб ва шаклда амалга оширилади. Бундай мурожаатлар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар хўжалик судига ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам юборилиши мумкин.
3. ХПК 6-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди манфаатдор шахсларнинг, прокурорнинг, қонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судида иш қўзғатиш мумкин. Бундай тартиб, хусусан Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган. Низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби даъвогар учун фақат қонун ва шартномада белгиланган ҳолларда мажбурий эканлигини назарда тутиш лозим. Агар у низомлар, қоидалар ва бошқа қонуности ҳужжатларида назарда тутилган бўлса ҳам, қонунда уларни қўллаш ҳақидаги ҳавола нормалари белгиланган ҳоллардан ташқари, унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланмайди. Агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал этиш тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмайди. Ишларнинг прокурор, давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича қўзғатилиши талабнома юбориш тартибига риоя қилинганлигидан қатъи назар, амалга оширилишини эътиборга олиш лозим.
5. ХПК 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт. Судья томонидан имзоланган суд ҳужжатлари ишда қолдирилиши сабабли, унинг ишда иштирок этувчи шахсларга юбориладиган нусхалари гербли муҳр билан тасдиқланиши лозим.
6. Рад қилиш тўғрисидаги ариза фақат ХПКнинг 17 ва 18-моддаларида кўрсатилган ҳоллар мавжуд бўлганда берилиши мумкин.
ХПК 17-моддаси биринчи қисмининг 1-бандини қўллашда судья, агар у ишда иштирок этувчи шахсларнинг (ишда иштирок этувчи шахслар раҳбарларининг) ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса, ишни кўришда қатнаша олмаслигини назарда тутиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар ХПКда суднинг барча судьяларини бир вақтнинг ўзида рад қилиш назарда тутилмаганлигини, шу муносабат билан барча судьяларни рад қилиш ҳақидаги аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилиши лозимлигини инобатга олишлари керак.
ХПК 21-моддасининг тўртинчи қисмига кўра бир неча судъяни ёки ишни кўраётган бутун суд таркибини бутунлай рад қилиш масаласи шу суднинг тўлиқ таркибида оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади. Бунда «шу суд» деганда, айни шу ишни кўраётган суд таркиби назарда тутилганлигини ҳисобга олиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ХПК 19-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси судлари томонидан ёхуд назорат тартибида бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок эта олмайди, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш бундан мустасно. Даъвони кўрмасдан қолдириш, даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги ва бошқа алоҳида ҳужжат шаклидаги ажримларни чиқаришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни кўришда иштирок этган судья деганда, ишни мазмунан кўришда ва ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинишида иштирок этган судья тушунилади. Судлар назарда тутишлари лозимки, ХПКнинг 19-моддасида ўрнатилган қоида даъво аризасини қабул қилиш ва иш қўзғатиш, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш, суд мажлисини қолдириш тўғрисидаги ва бошқа шикоят қилинмайдиган ажримларни қабул қилишда иштирок этган судьяларга татбиқ этилмайди.
8. Хўжалик судига ХПКнинг 23-моддасида белгиланган иқтисодиёт соҳасида фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган хўжалик низолари бўйича ишлар тааллуқлидир. Хўжалик судига тааллуқли бўлган, низо келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа ҳуқуқий муносабатлар деганда, фуқаролик ва маъмурий ҳуқуқ нормалари билан қамраб олинмаган ер, солиқ ва бошқа муносабатлар тушунилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар инобатга олишлари лозимки, ХПКнинг 15519-моддасида кўрсатилган корпоратив низоларнинг рўйхати тугал ҳисобланмайди. Шунинг учун низонинг ушбу моддада кўрсатилмаганлигини асос қилиб, даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ёки иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. ХПК 31-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ корпоратив низолар бўйича даъволар юридик шахс жойлашган жойда тақдим этилади. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, ушбу қоидада кўрсатилган юридик шахс деганда, низо айнан қайси юридик шахснинг фаолияти юзасидан келиб чиққан бўлса, шу юридик шахс тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. ХПКнинг 23-моддасида хўжалик судига тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ишлар бўйича фуқаролар — жисмоний шахсларни ўз ичига олади. Судлар назарда тутишлари керакки, агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида мурожаат этса, хўжалик суди даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Бунда бундай ишлар бўйича вакил сифатида иштирок этаётган алоҳида бўлинма эмас, балки у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ фуқаро, агар у юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган бўлса, хўжалик судига тааллуқли низонинг қатнашувчиси деб тан олинади. Хўжалик судлари шуни назарда тутишлари керакки, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, лекин давлат рўйхатидан ўтмаган фуқаро, якка тартибдаги тадбиркор мақомини олмайди ва бундай шахслар иштирокидаги низолар ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ хўжалик судига тааллуқли эмас. Агар фуқаронинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлигининг амал қилиши, хусусан гувоҳноманинг амал қилиш муддатининг тугаши, давлат рўйхатидан ўтказилганлигининг бекор қилинганлиги ва ҳоказолар муносабати билан тугатилганда, тегишли талаблар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, хўжалик судига тааллуқлидир. Аммо фуқаро тадбиркор мақомининг мавжудлиги ўз-ўзидан унинг иштирокида хўжалик судида низони кўриб чиқиш учун асос бўла олмайди.
Бундан келиб чиқадики, шартнома олдидан бўладиган низони, агар бундай шартномани тузиш қонун бўйича ҳеч бўлмаганда бир тараф учун мажбурий бўлса, хўжалик суди кўриб чиқиш учун қабул қилиши шарт (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 377-моддаси). Шартнома бўйича келишмовчиликлар тўғрисидаги низони хўжалик судига ҳал этиш учун беришнинг бошқа шарти тарафларнинг бундай имконият ҳақидаги келишуви ҳисобланади. Мазкур келишув турли шаклларда, масалан, хатлар, телеграммалар, маълумотлар алмашиш йўли билан, факсимил ёки электрон алоқа воситасида ифода этилиши мумкин. Бундан ташқари, шартнома бўйича келишмовчиликларни ҳал этишни хўжалик судига топшириш тузилиши керак бўлган шартноманинг шарти сифатида назарда тутилиши ва агар бошқа тараф келишмовчиликлар баённомасида лойиҳанинг бу шарти бўйича ҳеч қандай эътироз билдирмаса, тарафлардан бири томонидан лойиҳага киритилиши мумкин.
Шартномалар шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги иқтисодий низолар ҳам хўжалик судига тааллуқлидир. Бундай турдаги низоларни хўжалик суди ўз иш юритишига қабул қилиши учун шартноманинг тури ҳам, уни тузиш тартиби ҳам аҳамиятга эга эмас. Шу билан бирга ФК шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш, агар ФК, бошқа қонунлар ёки шартнома билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафларнинг келишуви бўйича мумкинлиги тўғрисидаги қоидани белгилайди (ФК 382-моддасининг биринчи қисми). Тарафлардан бирининг талаби билан эса шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф уни жиддий равишда бузса ҳамда ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин (ФК 382-моддасининг иккинчи қисми). Бунда хўжалик суди бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги даъвони қабул қилишга ҳақли (ФКнинг 384-моддаси).
11. ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ хўжалик судига юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Юридик фактни аниқлаш тўғрисидаги ариза ХПК 112-моддасида баён қилинган талабларга риоя этган ҳолда берилади. Бундан ташқари, унда: аризачи аниқлашни сўраётган факт; уни тасдиқловчи далиллар; илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати; аризачи учун факт аниқланиши зарурлигининг мақсади; аризачи томонидан тегишли ҳужжатларни олиш имкони йўқлигини ёки йўқотилган ҳужжатларни бошқа усул билан тиклашнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи далиллар кўрсатилиши лозим.
Юридик фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар хўжалик суди томонидан ХПКда назарда тутилган умумий қоидалар бўйича аризачи ва ишнинг натижасидан манфаатдор бўлган шахслар иштирокида кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Даъвогар ХПК 40-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан биринчи инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши мумкин. Бу норма иш бошқа инстанцияларда кўрилаётганида қўлланилмайди. Қайд этилган ҳуқуқ даъвогар томонидан, шунингдек ҳал қилув қарори апелляция, кассация инстанциялари томонидан ёки назорат тартибида бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўрилаётганда фойдаланилиши мумкин. Даъво предметининг ўзгариши даъвогарнинг жавобгарга нисбатан моддий-ҳуқуқий талабларининг ўзгаришини билдиради. Даъво асосини ўзгартириш даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ўз талабларини асослантирган ҳолатларнинг ўзгаришини билдиради. Даъво предмети ва асоси тушунчаларидан шу нарса келиб чиқадики, агар битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб шартномани бекор қилиш талаби билан алмаштирилса ва бу ўзгаришга бошқа асослар келтирилса, бундай ҳолда даъвонинг предмети ва асоси ўзгарган ҳисобланади. ХПК даъво предмети ва асосини бир вақтда ўзгартиришга йўл қўймайди. Даъво талаблари миқдорининг кўпайтирилиши деганда, даъвогар томонидан даъво аризасида баён қилинган ўша талаб бўйича даъво суммасининг кўпайтирилиши тушунилади. Даъво талаблари миқдорининг кўпайтирилиши даъвогар томонидан даъво аризасида кўрсатилмаган қўшимча талабларни тақдим қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Масалан, мулкий санкцияларни қўллаш ҳақидаги талаб асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво бўйича талаблар миқдорининг кўпайтирилиши деб ҳисобланмаслиги керак. Бундай талаб даъво предмети бўлмаган янги талаб ҳисобланиши сабабли, кўриб чиқилмаслиги ва мазкур талаб мустақил равишда билдирилиши мумкинлиги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади.
13. ХПК 49-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик судида ташкилотларнинг ишларини уларнинг органлари ва вакиллари олиб боради. Ташкилотлар деганда, юридик шахслар (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар) тушунилиши лозим. Вакилнинг ишончномасида ишонч билдирган шахснинг номидан судда вакил амалга оширишга ҳақли бўлган, ХПКнинг 52-моддасида назарда тутилган процессуал ҳаракатлар санаб ўтилган бўлиши лозим. Агар вакилга берилган ишончномада унинг аниқ ваколатлари кўрсатилмаган бўлса, вакил унга ХПКнинг 52-моддасига мувофиқ амалга ошириш учун ваколатлар берилиши зарур бўлган процессуал ҳаракатлардан ташқари, процессуал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХПК 49-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ фуқаролар ўз ишларини хўжалик судларида шахсан ўзлари ёки вакиллари орқали юритишлари мумкин. ХПК 49-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган фуқаролар деганда, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар, шунингдек ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган низолар иштирокчилари — жисмоний шахслар тушунилиши лозим.
14. ХПК 55-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ хўжалик суди, агар ишни мавжуд далиллар асосида кўриб чиқишнинг имконияти йўқ деб ҳисобласа, ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилишга ҳақлидир. Бунда хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилишга мажбур эмас, балки ҳақли эканлиги ҳисобга олиниши керак. Хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча далиллар тақдим этишга мажбурламасдан, фақат таклиф этади. Қўшимча далиллар низонинг тўғри ҳал қилиниши ва у бўйича қонуний ҳамда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиниши учун зарур бўлиши керак. Шу билан бирга, шуни назарда тутиш лозимки, ХПК 130-моддасининг биринчи қисмига кўра судья ишда иштирок этувчи шахсларга тақдим этишни таклиф қилган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни унда мавжуд материаллар асосида кўришга тўсқинлик қилмайди.
15. ХПК 56-моддасининг иккинчи қисмига кўра хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномаси бўйича ишда иштирок этувчи ёки иштирок этмайдиган шахсдан зарур далилларни талаб қилиб олиши мумкин. Талаб қилинган далилларни узрсиз сабабларга кўра судга тақдим этиш мажбурияти бажарилмаган ҳолда ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган жарима ишда иштирок этувчи шахсга ҳам, иштирок этмаётган шахсга ҳам қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. ХПКнинг 77-моддасида кўрсатилган даъвони таъминлаш чоралари, агар уларни қўлламаслик суднинг ҳал қилув қарорини бажаришга қийинчилик туғдириши мумкин бўлса ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, иш бўйича иш юритишнинг ҳар қандай босқичида қабул қилиниши мумкин. Шуни инобатга олиш лозимки, ХПК 77-моддасининг биринчи қисми ҳисоб рақамига банд солиш каби даъвони таъминлаш чорасини назарда тутмайди. Шунинг учун ишда иштирок этувчи шахснинг жавобгарга тегишли бўлган пул маблағларига банд солиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишда ҳисобга олиш керакки, кредит муассасасидаги ҳисоб рақами эмас, балки даъвода кўрсатилган сумма доирасида ҳисоб рақамларида мавжуд бўлган маблағлари хатланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулк, агар у узоқ сақланганда ўзининг сифатини йўқотмаса, хатланиши мумкин. Бундай чора, хусусан тез бузиладиган маҳсулотларга нисбатан қўлланилмайди. Пул маблағлари ҳисобдан чиқариладиган ёки мол-мулкни сотишга қаратилган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси берилган ҳолларда, даъвогарнинг аризасига кўра, жавобгарга бу маблағларни ҳисобдан чиқариш ёки мол-мулкни сотишни тақиқлаш ҳақидаги масала ҳал этилиши мумкин (ХПК 77-моддаси биринчи қисмининг 2-банди). ХПК 80-моддасининг маъноси бўйича даъвони рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганда ишни биринчи инстанцияда кўрган хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси ёки ўзининг ташаббуси бўйича даъвони таъминлашни бекор қилишга мажбур. Хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси ёки ўзининг ташаббуси бўйича, агар даъвони таъминлашга сабаб бўлган асослар йўқолган деб топса, даъвони рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар ҳам даъвони таъминлашни бекор қилишга ҳақли. Даъво қаноатлантирилганда уни таъминлаш чораси ҳал қилув қарори ҳақиқатда ижро этилгунга қадар амал қилади.
Даъво рад этилган ҳолда хўжалик суди даъвони таъминлаш чорасини бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин. Бунда ХПК алоҳида ажрим чиқарилишини назарда тутади ва даъвони рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида даъвони таъминлаш чорасининг бекор қилиниши кўрсатилишига йўл қўймайди.
18. Иш юритишни тўхтатиш хўжалик суди томонидан ушбу иш бўйича амалга ошириладиган барча процессуал ҳаракатларнинг тўхтатилишини англатади. Иш юритишни тўхтатиш асослари ХПКнинг 82 ва 83-моддаларида назарда тутилган. Бунда хўжалик суди ХПКнинг 83-моддасида белгиланган асослар бўйича иш юритишни ўз ташаббуси билан ёки тарафларнинг илтимосномасига кўра тўхтатишга ҳақли эканлиги ва ХПКнинг 82-моддасида назарда тутилган асослар бўйича илтимоснома мавжудлигидан қатъи назар, 7 иш юритишни тўхтатишга мажбур эканлигини эътиборга олиш лозим. Иш юритишни тўхтатиш тўғрисидаги суд ажримида иш юритишни тўхтатиш учун асос бўлган ҳолатлар кўрсатилиши керак.
ХПК 82-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ хўжалик суди ушбу ишни конституциявий, фуқаровий, жиноят ёки маъмурий суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан қарор қабул қилингунга қадар кўриш мумкин бўлмаганда, иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур.
19. Хўжалик суди ХПКнинг 86-моддасида белгиланган асосларга кўра иш бўйича иш юритишни тугатади. Иш юритишни тугатиш низонинг моҳияти бўйича суд қарорини чиқармасдан иш юритишни тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. Ушбу моддада назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар иш хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ишнинг хўжалик судига тааллуқлилиги ХПК 23 ва 24-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда судга тааллуқлилик бошланиб бўлган хўжалик процессида ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак, масалан процессга процессуал муносабатлар иштирокчилари мақомига эга бўлмаган шахслар: жисмоний шахслар ёки юридик шахслар бўлмаган ташкилотлар ва бошқаларнинг жалб этилиши муносабати билан. Бироқ, ишга жалб қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахснинг юридик шахс мақомига эга эмаслигини ёки фуқаро (жисмоний шахс) эканлигини важ қилиб, иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди.
20. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш каби низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ХПКнинг 88-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилишга йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ХПКнинг 89-моддаси талабларига мувофиқ келадиган ажрим чиқаради. Ажримнинг мазмунида, ХПКнинг 89-моддасида белгиланган маълумотлардан ташқари, ХПКнинг 88-моддасида қайд этилган, ишни кўриш учун тўсқинлик қилаётган ва даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатларни бартараф этиш усуллари тушунтирилиши лозим. ХПКнинг 88-моддасида кўрсатилган асослардан ташқари даъво даъвогар томонидан унинг манфаатида давлат органи ёки бошқа орган томонидан тақдим этилган даъводан воз кечилган ҳолда ҳам кўрмасдан қолдирилади (ХПКнинг 44-моддаси).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХПКнинг 105-моддасига мувофиқ аризачи (кредитор) суд буйруғини бериш тўғрисида ариза берганида қарздорга шу аризанинг нусхасини топширишга мажбур. Қарздорга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг нусхаси топширилганлигининг далили бўлиб, қарздор раҳбарининг муҳр билан тасдиқланган имзоси ҳисобланади. Агар аризанинг нусхаси алоқа воситалари орқали юборилган бўлса, судья ХПК 107-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади.
ХПК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қарздор суд буйруғи берилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза берса, судья буйруқни бекор қилади. Судлар назарда тутишлари лозимки, агар суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу моддада кўрсатилган муддатни ўтказиб берилган бўлса ва муддатнинг ўтказилиши сабаблари узрли ҳисобланса, судья уни тиклаб, суд буйруғини белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақли. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Бунда ажримда кредиторнинг судга даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқи ва низонинг умумий тартибда кўрилиши тушунтирилади.
22. ХПКнинг 112-моддасига мувофиқ хўжалик судига тақдим этилаётган даъво аризаси даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Ўзининг бузилган ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб судга мурожаат этаётган шахс даъвогар ҳисобланади. ХПК 112-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан имзоланган бўлиши лозим. Бунда имзонинг механик ёки бошқа нусха кўчириш воситалари орқали амалга оширилишига қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди.
ХПК 112-моддасининг биринчи қисмини қўллашда шуни назарда тутиш керакки, агар ташкилотни ҳайъат органи бошқарса ва даъво аризасига унинг раҳбари ёки ўринбосарининг уни имзолашга ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса, судья ишни судда кўришга тайёрлашда даъвогарга тегишли ҳужжатни тақдим этишни таклиф қилиши керак.
23. ХПКнинг 115-моддасига мувофиқ даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни битта даъво аризасида бирлаштиришга ҳақли. Бир неча даъво талаблари, агар улар хўжалик судига тааллуқли бўлган низоли моддий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан ҳолда ўзаро боғлиқ бўлса, бирлаштирилиши мумкин (хусусан, қайтарилмаган кредит, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ва неустойкани ундириш ҳақида; ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва шу ҳужжат асосида тўланган суммаларни қайтариш ҳақида; бир неча транспорт ҳужжатлари бўйича олинган ва битта қабул қилиш ҳужжати билан расмийлаштирилган ёки битта ҳисоб-китоб ҳужжати бўйича тўланган камомад миқдорини ундириш ҳақида). Агар қўшимча даъво талаби дастлабки даъво билан боғлиқ бўлмаса ёки иккала талабни биргаликда кўриш мақсадга номувофиқ деб топилса, суд ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мос ҳолда уни қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради.
Иш қўзғатилгунга қадар суд далилларни таъминлаш чораларини кўришга (ХПКнинг 72-моддаси), суд топшириқларини беришга (ХПКнинг 74-моддаси), даъвони таъминлаш чораларини кўришга (ХПКнинг 77-моддаси), иш юритишни тўхтатиш ёки тугатишга (ХПКнинг 82, 86-моддалари), ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича ҳаракатларни амалга оширишга (ХПКнинг 122-моддаси), ҳал қилув қарори қабул қилишга (ХПКнинг 135-моддаси) ҳақли эмас. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш масаласи ҳайъат таркибида кўриш қоидаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда судья томонидан якка тартибда ҳал этилади.
ХПК 116-моддасининг учинчи қисмини қўллашда шуни назарда тутиш лозимки, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги кўрсатма ҳамда ишда иштирок этаётган шахсларнинг бажариши лозим бўлган ҳаракатлари ва уларни бажариш муддатлари даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни қўзғатиш тўғрисидаги ажримда ёхуд ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримда акс эттирилиши мумкин, бироқ бу ҳужжатларнинг кетма-кетлиги процессуал муносабатларнинг ҳақиқий ривожланишига мувофиқ бўлиши керак. Судья аввал даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш масаласини ҳал этиб, бу ҳақда ажрим чиқаради, сўнгра ХПКнинг 123-моддасига мувофиқ ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Ишни суд муҳокамасига тайёрлашга қаратилган ХПКнинг 122-моддасида қайд этилган процессуал ҳаракатларни судья ХПКда назарда тутилган тартибда амалга оширади. Агар ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья бошқа жавобгарни ёхуд бошқа шахсларни жалб қилишни, экспертиза тайинлашни, даъвони таъминлаш бўйича чоралар кўришни зарур деб топса, у ҳолда тегишли ҳаракатлар ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақидаги ажримда қайд қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш асослари ХПКнинг 117-моддасида назарда тутилган ва ушбу рўйхат кенгайтирилган тарзда талқин қилинмайди. Агар ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ХПК 86-моддаси биринчи қисмининг тегишинча 1 ва 3-бандларига асосан тугатилади. ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган даъво аризасини қабул қилишни рад этиш учун асос даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, даъво ХПК 88-моддасининг 1-бандига асосан кўрмасдан қолдирилади.
26. Хўжалик судлари ХПК 118-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъво аризасини қайтариш учун асослар рўйхатини кенгайтирилган тарзда талқин этишга йўл қўйилмаслигини назарда тутишлари керак. Агар ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 1, 4, 5, 7-бандларида назарда тутилган даъво аризасини қайтариш асослари хўжалик суди томонидан даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан сўнг аниқланса, иш мазмунан кўриб чиқилиши лозим. Бунда суд ишда иштирок этувчи шахсларни даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан таништириш чораларини кўриши ҳамда ХПКнинг 115-моддаси тартибида талабларни алоҳида иш юритишга ажратиш масаласини кўриб чиқиши (агар бир нечта талаблар бир ёки бир нечта жавобгарларга нисбатан қўйилган бўлиб, ўзаро боғлиқ бўлмаса) шарт. ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 2 ва 8-бандларида назарда тутилган даъво аризасини қайтариш учун асослар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, суд даъвони ХПК 88-моддасининг тегишинча 3 ва 4-бандлари асосида кўрмасдан қолдиради. Даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан сўнг ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган даъво аризасини қайтариш учун бўлган асос аниқланган ҳолда, суд ХПК 33-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан судловга тегишлилик қоидалари бўйича ишни кўриш учун бошқа хўжалик судига ўтказиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. ХПК 120-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жавобгар иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогарга дастлабки даъво билан бирга кўриш учун қарши даъво аризасини тақдим этишга ҳақли. Бунда назарда тутиш керакки, ХПК 120-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шартлардан биронтаси мавжуд бўлса, қарши даъво иш юритишга қабул қилиниши мумкин. Қарши даъво процессуал қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда тақдим этилган бўлса-ю, аммо юқорида кўрсатилган моддадаги шартлар мавжуд бўлмаса, суд қарши даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Қарши даъво аризасини ХПК 120-моддасида назарда тутилган шартлар мавжуд эмаслиги асосида қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим хўжалик судига мустақил даъво тақдим этишга тўсқинлик қилмаслиги учун шикоят қилинмайди. Агар қарши даъво аризасини қабул қилиш ХПКнинг 117-моддасида кўрсатилган асослар бўйича рад этилган бўлса, қарши даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. ХПКнинг 122-моддасига биноан судья ишни суд муҳокамасига тегишли тартибда тайёрлаши зарур, чунки бу низони тўғри ва ўз вақтида ҳал қилишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.
Ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья томонидан бажариладиган ҳаракатлар суд муҳокамасини мукаммал ва тез ўтказиш учун шароитларни яратишга қаратилган. ХПК 122-моддасининг биринчи қисмида қайд этилган ҳаракатларнинг барчасини бажариш талаб этилмайди. У ёки бу ҳаракатлар бажарилишининг зарурияти ҳар бир ҳолатда судьянинг ихтиёрида бўлиб, низонинг ҳолатларига ва ишда иштирок этувчиларнинг фаоллигига боғлиқ. ХПК 122-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича ҳаракатларнинг рўйхати тугал ҳисобланмайди ҳамда судья низони тўғри ва ўз вақтида ҳал этишга қаратилган бошқа ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. ХПК 122-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига мувофиқ судья тарафларни муросага келтириш чораларини кўради. Хўжалик судлари низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари лозим. Низони келишув битими тузиш билан ҳал этиш имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ХПК 122-моддаси биринчи қисмининг 9-банди), суд муҳокамаси жараёнида ҳам (ХПКнинг 132-моддаси) аниқланиши лозим. Тарафлар томонидан тузилган келишув битимининг шартлари ижро қилинаётганда унинг мазмуни бўйича ноаниқликлар ва низолар бўлмаслиги учун ажримнинг хулоса қисмида аниқ ва равшан ифодаланган бўлиши лозим. Келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим чиқарилади (ХПКнинг 132-моддаси). Келишув битими агар у қонун ҳужжатларига хилоф бўлмаса, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ва шарт асосида тузилмаган бўлса, хўжалик судлари ҳужжатлари ижросини тартибга соладиган умумий қоидалар ва ХПК 146-моддасининг бешинчи қисмидаги қоидалар ҳисобга олинган ҳолда ижро қилинадиган хўжалик судининг ажрими билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. ХПК 125-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ишни кўриш муддатини узайтириш масаласи хўжалик суди раиси томонидан ишни кўраётган судьянинг билдиргиси асосида ҳал этилади. Судьянинг билдиргисида ишни бир ойлик муддатда кўриш имкони бўлмаганлиги сабаблари кўрсатилиб, ишни кўриш муддатини узайтириш сўралади. Хўжалик суди раиси томонидан ушбу билдиргига иш кўриш муддатини узайтириш ёки уни рад қилиш ҳақида резолюция қўйилади.
ХПК 125-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ишни кўриб чиқиш муддатини узайтириш ҳақидаги қоида ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши лозим бўлган ишларга ҳам татбиқ этилади.
32. ХПК 128-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди ишни кўраётганда иш бўйича далилларни текширади: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатмаларини, экспертларнинг хулосаларини эшитади; ёзма далиллар билан танишади; ашёвий далилларни кўздан кечиради. Бунда судья суд мажлисида далилларни уларнинг ишончлилиги, дахлдорлиги ва уларга йўл қўйилиши мумкинлиги нуқтаи назаридан баҳо бериш мақсадида шахсан ўзи текшириши лозимлиги инобатга олиниши керак. Суд томонидан бевосита текширилмаган далиллар (масалан, тарафлардан бирининг вакили томонидан унга оғзаки етказилган) суд ҳужжатининг асосига қўйилиши мумкин эмас. Бундан ташқари, суд ёзма равишда тақдим этилган ва суд мажлисида ўзлари томонидан эълон қилинмаган (масалан, суд мажлисига келмаганлиги учун) тарафларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва экспертларнинг хулосаларини эълон қилишга мажбур. Бундай далилларнинг эълон қилиниши процесснинг бошқа иштирокчиларига уларни баҳолаш ва ўзларининг фикрларини билдириш имконини бериш учун зарур.
33. Хўжалик судлари назарда тутишлари лозимки, ХПК 128-моддасининг учинчи қисмида мустаҳкамланган қоида бошланган суд процессининг дам олиш учун белгиланган вақтдан ташқари узлуксиз давом эттирилишини талаб қилади. Алоҳида ҳолларда мажлисда уч кундан ошмаган муддатга танаффус эълон қилиниши мумкин.
ХПКга мувофиқ биринчи инстанция судида процесс ҳал қилув қарори қабул қилиш (ХПКнинг 135-моддаси), иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрим (ХПКнинг 86-моддаси) ёки даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажрим (ХПКнинг 88-моддаси) чиқарилиши билан тугатилиши мумкин. Иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга ёки юқорида қайд этилган ажримлар чиқарилгунга қадар хўжалик суди бошқа ишларни кўришга ҳақли эмас.
34. Хўжалик судлари ХПК 129-моддасининг биринчи қисмида белгиланган, тарафларнинг аризалари ва илтимосномалари суд томонидан ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари эшитиб бўлингач, ҳал қилиниши тўғрисидаги қоидага риоя этишлари лозим.
ХПК 129-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ аризалар ва илтимосномаларни кўриш натижалари бўйича хўжалик суди ажрим чиқаради. Ажримнинг шакли илтимосноманинг мазмуни ва уни кўриб чиқиш натижаларига боғлиқ. Масалан, агар илтимоснома суд мажлисини қолдириш тўғрисида берилган бўлса, у қаноатлантирилганда алоҳида ҳужжат тариқасида ажрим чиқарилади, қаноатлантириш рад этилганда — ҳал қилув қарорида кўрсатилади. Агар тараф иш ҳужжатларига қўшимча далилларни қўшиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилса, у қаноатлантирилганда ёки рад этилганда оғзаки ажрим чиқарилади. Берилган илтимосномалар бўйича чиқариладиган ажримларга қўйиладиган умумий талаб — маълумотлар суд мажлиси баённомасига киритилишининг мажбурийлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. ХПКнинг 131-моддаси хўжалик судининг ишни шу мажлисда, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахслар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонлардан бири келмаганлиги ёки қўшимча далиллар тақдим этиш зарурлиги сабабли ёхуд хўжалик судининг видеоконференцалока режимидаги мажлисини ўтказиш чоғида видеоконференцалока ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда кўриш мумкин бўлмаган тақдирда ишни кўришни кейинга қолдириш ҳуқуқини белгилайди. Ушбу моддада кўрсатилган ишни кўришни қолдириш асослари тугал ҳисобланмайди. Бунда назарда тутиш лозимки, ишни кўриш суднинг ташаббуси билан ҳам, тарафларнинг илтимосномаларига кўра ҳам кейинга қолдирилиши мумкин. Судлар ишни кўриш муддатларининг бузилишига йўл қўймаслик учун ҳар бир аниқ ҳолатда суд мажлисини қолдириш масаласини иш ҳолатларидан, илтимосномада келтирилган ишни қолдириш сабабларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этишлари зарур. Ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилганда ёки суд мажлиси суднинг ташаббуси билан қолдирилганда, суд мажлиси ишни кўриш учун белгиланган бир ойдан кўп бўлмаган муддатга қолдирилиши керак (ХПКнинг 125-моддаси). Агар суд мажлисини ишни кўриш умумий муддатидан ошадиган муддатга қолдириш зарур бўлса, у хўжалик судининг раиси томонидан ХПК 125-моддасининг иккинчи қисмига асосан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади. Шу билан бирга суд мажлисида иштирок этаётган шахслар янги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида бевосита суд мажлисида хабардор қилинишлари мумкин, бундай ҳолда хабардор қилинганлик факти иш ҳужжатларига қўшиб қўйиладиган тегишли тилхат билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. ХПК 67-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишни кўриш вақтида келиб чиқадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган саволларни тушунтириб бериш учун хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосига кўра экспертиза тайинлайди. Бунда назарда тутиш керакки, ишда иштирок этувчи шахслар судга экспертиза ўтказиш вақтида тушунтириб берилиши керак бўлган саволларни тақдим этишга, хўжалик суди эса шахсларни бундай саволларни судга тақдим этишга мажбурлашга ҳақли. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан таклиф этилган саволлар рад этилса, суд уларни асослаб бериши шарт. Шу билан бирга хўжалик суди тақдим этилган саволларнинг мазмунини аниқлаш, уларни тузатиш, мустақил равишда эксперт олдига саволлар қўйишга ҳақли. Зарурият туғилганда хўжалик суди суд мажлисига экспертни чақириши ҳамда саволларни тўғри ва аниқ ифода қилиш мақсадида унинг иштирокида экспертиза ўтказиш учун саволларни шакллантиришга ҳақли. Экспертизанинг хулосаси талаб қилинадиган саволларнинг узил-кесил рўйхати хўжалик суди томонидан белгиланади.
ХПК 67-моддасининг биринчи қисми экспертизанинг фақат тарафларнинг илтимосномасига кўра тайинланиши имконини назарда тутади. Судлар шуни ҳисобга олишлари лозимки, қўшимча ёки қайта экспертиза тайинланганда ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси мавжудлиги талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд мажлиси баённомасидаги ёзувлар суд мажлиси бошланган вақтдан то ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар процессуал ҳаракатлар қандай кетма-кетликда амалга оширилган бўлса, шу йўсинда баён қилиниши лозим. Гувоҳларнинг кўрсатмалари ва экспертларнинг ўз хулосаларини оғзаки тушунтиришлари суд мажлиси баённомасига киритилади ва агар суд буни зарур деб топса, улар томонидан имзоланиши мумкин. ХПКнинг 134-моддасига мувофиқ суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати тугал ҳисобланмайди. Баённомага суд иш учун муҳим деб ҳисоблаган бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин. Агар суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган бўлса, баённомада бу ҳақдаги маълумот кўрсатилиши керак. Хусусан, унда гувоҳнинг кўрсатма беришни рад этиши ёки бўйин товлаши, ёлғон кўрсатма берганлик учун жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилганлиги, шунингдек унинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги ҳақида ундан тилхат олинганлиги кўрсатилади. Баённома раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби томонидан мажлиснинг эртаси кунидан кечиктирмай ёки бевосита алоҳида процессуал ҳаракат бажарилгандан сўнг имзоланиши лозим. Уч кунлик муддат ичида имзолаш кечиккан тақдирда баённомага фикрлар тақдим қилиш учун янги муддат у имзоланган куннинг эртасидан бошланади. Суд мажлиси баённомасига у имзоланганидан уч кун ўтмасдан берилган фикрлар ишда иштирок этган шахслар чақиртирилмасдан суд мажлисига раислик қилган судья томонидан кўриб чиқилади. Судья баённома хусусида берилган фикрлар қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ажрим чиқаради. Баённома юзасидан берилган фикрлар ва судьянинг ажрими ишга қўшиб қўйилиши лозим. Муддат ўтгандан кейин берилган фикрлар судья томонидан кўрмасдан қайтарилади. Ўтказиб юборилган муддат ХПКнинг 99-моддасида назарда тутилган тартибда тикланиши мумкин.
38. ХПКнинг 135-моддасига мувофиқ хўжалик суди ишни мазмунан кўриб, шу суд мажлисида ХПК 138-моддасида кўрсатилган талабларга риоя этган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ҳал қилув қарорининг фақат хулоса қисми ўқиб эшиттирилган ҳолда хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларга асослантирилган ҳал қилув қарори билан танишишлари мумкин бўлган санани эълон қилади. Бу сана суд мажлиси баённомасида ёзилган бўлиши лозим. Асослантирилган ҳал қилув қарори ва унинг илгари эълон қилинган хулоса қисми уни қабул қилишда иштирок этган судьялар томонидан имзоланади. Асослантирилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисми ишни кўриш тугаган кунда эълон қилинган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмига сўзма-сўз мувофиқ бўлиши лозим. Мажлисда ҳал қилув қарорининг фақат хулоса қисми эълон қилинган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинган сана деб ҳал қилув қарорининг хулоса қисми эълон қилинган сана ҳисобланади. Ишга ҳал қилув қарорининг эълон қилинган хулоса қисми ҳам ва якуний шаклда тузилган ҳал қилув қарори ҳам қўшиб қўйилади. Суднинг ҳал қилув қарори ёки ажрими эълон қилинганидан сўнг раислик қилувчи уларнинг мазмунини тушунтириши, шикоят бериш тартиби ва муддатини, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва вакилларнинг суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва баённомага ундаги йўл қўйилган нотўғриликлар ва тўлиқсизликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
39. ХПК 16-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ бошқа судьяларнинг қарорига қўшилмаган судья бу қарорни имзолашга мажбур ва муҳрланган конвертда ишга қўшиб қўйиладиган ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақли. Бунда назарда тутиш лозимки, алоҳида хонада ишни кўриш якуни бўйича ажрим чиқарилган ҳолларда ҳам судья алоҳида фикрда қолиши мумкин. Алоҳида фикр суд мажлисида эълон қилинмайди ва у билан ишда иштирок этувчи шахслар таништирилмайди. Алоҳида фикр шикоят (протест) қилинадиган суд ҳужжати ҳисобланмайди. Алоҳида фикр ҳал қилув қарорини апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриш учун асос ҳисобланмайди, лекин у ишда иштирок этувчи шахснинг апелляция ёки кассация шикояти асосида иш қайта кўрилаётганда эътиборга олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилишга йўл қўйилмайди (ХПКнинг 149-моддаси). Қўшимча ҳал қилув қарори фақат ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар, яъни у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат тугагунча қабул қилиниши мумкин. Қонун ҳужжатларида дарҳол қонуний кучга кириши белгиланган ҳал қилув қарорлари қабул қилинган ишлар (масалан, Олий хўжалик суди томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари) бўйича қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилишга йўл қўйилмайди. Қўшимча ҳал қилув қарори хўжалик суди томонидан суднинг ташаббуси билан ҳам ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси билан ҳам қабул қилиниши мумкин. Қўшимча ҳал қилув қарори ва қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим шикоят (протест) қилиниши мумкин.
41. ХПК 150-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик судига ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш тўғрисидаги ариза билан ишда иштирок этувчи шахслар ёки суд ижрочиси мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ҳал қилув қарорини тушунтиришда унинг мазмуни тўлдирилиши, аниқланган фактик ҳолатларининг баён этилишига, далилларнинг баҳоланишига, ҳал қилув қарорининг қабул қилиниши асослари ва хулосаларига, шу жумладан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳал этилган илтимосномалари ва аризаларининг натижаларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. ХПК 151-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди ишни кўриш кейинга қолдирилганда, иш юритиш тўхтатиб турилганда, тугатилганда, даъво кўрмасдан қолдирилганда, шунингдек ХПКда назарда тутилган бошқа ҳолларда алоҳида ҳужжат тариқасида ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. ХПК 26-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган Олий хўжалик судининг ҳар қандай ишни исталган хўжалик судидан олиб қўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўзининг иш юритишига қабул қилиш ёки бир хўжалик судидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқи «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 53-моддасининг еттинчи хатбошисига асосан Олий хўжалик судининг раиси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Хўжалик низоларини кўришда иқтисодиёт соҳасида қонунбузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлашга кўпроқ эътибор берилиши лозим. Ишларни кўриш жараёнида қонун бузилиши ёхуд хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек улар мансабдор шахсларининг фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланган ҳолларда хўжалик судлари ХПКнинг 152-моддаси асосида хусусий ажримлар чиқаришга, жиноят аломатлари аниқланганда эса — жиноят ишларини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилишга ҳақли. Хусусий ажримлар суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши лозим.