Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.02.2023
|
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий судлар томонидан хусусий ажримларни чиқаришда қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
1. Иқтисодий судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2-моддасига мувофиқ иқтисодий судида суд ишларини юритиш вазифалари бўлиб нафақат иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, балки қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишдан ҳам иборат эканлигига қаратилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
2. ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий суд низони кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир;
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
5. ИПК 15-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор, суд буйруғи шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади. Судлар хусусий ажрим ажримларнинг турларидан бири ҳисобланиши ҳамда унга ушбу модда биринчи қисмининг суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийлиги ҳақидаги қоида татбиқ этилишини инобатга олишлари лозим;
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
6. Мансабдор шахсни интизомий жавобгарликка тортиш ҳар қандай бошқа ходим каби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (бундан буён матнда МК деб юритилади) XI бобининг нормаларига мувофиқ ёки халқ хўжалигининг баъзи тармоқларида айрим тоифадаги ходимлар учун амалда бўлган интизом тўғрисидаги устав ва низомларга асосан амалга оширилиши мумкин.
Бунда интизомий жазолар ишга қабул қилиш (лавозимга тайинлаш) ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши умумий қоида ҳисобланади (МКнинг 182-моддаси).
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(6.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(6.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Бундай ҳолда зарар уни етказган мансабдор ёки бошқа шахс ҳисобидан МКнинг 201, 202, 205 ва 208-моддаларида назарда тутилган миқдорда қопланади.
7.1. МК 198-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
МК 198-моддасининг учинчи қисми ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун ҳам, иш берувчи бошқа шахсларга етказилган зарарни тўлаши натижасида келиб чиққан зарар учун ҳам моддий жавобгар бўлишини белгилайди.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8.1. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) 242, 245-1-моддаларига мувофиқ иқтисодий судлар низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда қайд этилган Кодекс 175-моддасининг учинчи қисмида, 176-1, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
(8.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8.2. МЖтК 175-моддасининг учинчи қисмида, 176-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
(8.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
МЖтК 175-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарликка хўжалик юритувчи субъектларнинг, касса операцияларини юритиш ва тўлов интизомига риоя этилишини, шу жумладан солиқ органларининг инкассо топшириқларининг бажарилишини таъминлаш вазифалари юкланган мансабдор шахслари тортилиши мумкин. Бундай мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари, бош ҳисобчиси ёки устав, меҳнат шартномаси ёхуд раҳбарнинг фармойиши билан ушбу вазифаларни бажариш юклатилган бошқа мансабдор шахслар киради.
МЖтК 176-1-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарликка хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш вазифалари юклатилган мансабдор шахслари ҳам, товарлар бериш ва хизматлар кўрсатиш учун масъул бўлган мансабдор шахслар ҳам тортилиши мумкин. Ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортишнинг мажбурий шарти бўлиб, хўжалик юритувчи субъект томонидан шартнома мажбуриятларининг лозим даражада бажарилмаслик ҳолатининг ўзи эмас, балки бундай бажармаслик (лозим даражада бажармаслик) оқибатида мулкий зарар етказилиши ҳисобланади.
Бунда назарда тутиш керакки, пахта хом ашёсини сотиб олиш бўйича контрактация шартномаларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектга мулкий зарар етказиш ҳолатлари юзасидан МЖтКнинг 176-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар МЖтКнинг 245-2-моддасига мувофиқ адлия органлари томонидан МЖтКнинг 282-моддасида белгиланган тартибда тузилган ва иқтисодий судига юборилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларга асосан иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.
(8.2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8.3. МЖтК 175-моддасининг учинчи қисми ва 176-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришда ушбу ҳуқуқбузарликлар билан бошқа шахсларга зарар етказиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда судлар МЖтКнинг 38-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ айбдор томонидан ушбу зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқишлари лозим. Бунда назарда тутиш керакки, ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суд бошқа органлар ва мансабдор шахслар қаторида айбдор томонидан зарарни қоплаш масаласини фақат ушбу зарарнинг миқдори белгиланган энг кам иш ҳақидан ошмаган бўлса, ҳал этишга ҳақли.
(8.3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Агар аниқнанган зарар қайд этилган миқдордан ошса, у МЖтК 38-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида қопланади, бу ҳақда иқтисодий суд жабрланувчига зарур тушунтиришларни бериши мумкин.
(8.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8.4. МЖтКнинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар одил судловга тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлардир.
Бунда шахс томонидан МЖтКнинг 180-моддасида назарда тутилган шаклларда судга ҳурматсизлик қилинган ҳолда, ушбу ҳолат суд мажлиси баённомасида қайд этилади ва айбдорни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этилган суд жараёни босқичида чиқарилади. Ишни кейинги кўрилиши умумий тартибда давом этади.
(8.4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
8.5. МЖтКнинг 181-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка фақат суднинг қонуний кучга кирган хусусий ажрими юборилган мансабдор шахс, қачонки хусусий ажрим у томонидан қабул қилиниб, кўрмасдан қолдирилган (кўрсатилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмаган) ёхуд унга ўз вақтида жавоб берилмаган бўлсагина, тортилиши мумкин.
(8.5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
8.6. ИПК айбдор шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини белгиловчи нормаларни ўз ичига олмаганлиги сабабли, у иқтисодий суд томонидан МЖтКда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(8.6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш МЖтКнинг XIX, XXII, XXIII боблари, маъмурий жазо қўлланилиши эса — шу Кодекснинг IV бобида назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Бунда содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар тўғрисидаги МЖтКнинг 30-моддаси талабларига қатьий риоя этишга алохида эътибор қаратиш лозим.
8.7. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсга МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган барча ҳуқуқлар таъминланиши керак.
8.8. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш баённомаси МЖтКнинг 308-моддасида белгиланган қоидалар бўйича тузилади. МЖтКнинг 180-моддасида назарда тутилган судга ҳурматсизлик қилиш шаклида намоён бўлган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриш ушбу қоидадан мустасно ҳисобланади. Бундай ҳолда ушбу ҳолат суд мажлиси баённомасида қайд этилади ва айбдорни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этилган суд процесси босқичида чиқарилади.
8.9. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор МЖтКнинг 309-моддасида белгиланган қоидалар бўйича тузилади.
8.10. МЖтК 315-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилинади.
(8.10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(8.10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8.11. МЖтК 317-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда протест келтирилади.
(8.11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8.12. Мансабдор шахслар ёки фуқароларнинг ҳаракатларида МЖтКга биноан ишни кўриш бошқа органларга (мансабдор шахсларга) юклатилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг белгилари аниқланган тақдирда, иқтисодий суд МЖтКнинг 280-моддасига мувофиқ бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилган шахсга масалани қонунда белгиланган тартибда кўриш мажбуриятини юклаш тўғрисида хусусий ажрим шаклидаги билвосита таъсир қилувчи ҳужжатни чиқаришга ҳақли.
(8.12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8.13. Иқтисодий суднинг маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларининг ижроси МЖтКнинг V бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
(8.13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8.14. МЖтКнинг 275-моддасида назарда тутилган прокурор ваколатларини таъминлаш мақсадида иқтисодий суд маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини у қабул қилинган кундан бошлаб беш кунлик муддат ичида тегишли прокурорга юборади.
(8.14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
9. ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, агар суд иқтисодий низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.1 — 9.8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
10. ИПК хусусий ажрим чиқарилиши мумкин бўлган аниқ пайтни белгиламайди, шунинг учун у иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва иқтисодий суднинг ҳар қандай инстанциясида чиқарилиши мумкин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
10.1. ИПК хусусий ажримнинг алоҳида хонада чиқарилишини талаб қилмайди, аммо зарур ҳолларда суд хусусий ажрим чиқариш учун асос бўладиган иш ҳужжатлари ва ҳолатларини янада пухта ўрганиш учун бундай ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.
(10.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
10.2. Хусусий ажримни (қарорни) чиқаришнинг процессуал асоси сифатида ИПКнинг 200-моддаси, МЖтКнинг тегишли моддалари кўрсатилиши лозим.
(10.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
10.3. Хусусий ажрим шакли ва мазмуни бўйича ИПКнинг 195 ва 196-моддалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Шу билан бирга, шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш билан боғлиқ бўлган хусусий ажримларни чиқаришда тегишли кодексларда (МЖтК) назарда тутилган бундай процессуал ҳужжатларнинг шаклига нисбатан қўйилаётган талаблар инобатга олиниши керак.
(10.3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(10.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
1) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1998 йил 9 апрелдаги 72-сонли қарорининг 2 - 5.2, 6.2, 6.3, 6.6 - 10-бандлари;