Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сонга илова) ижросини таъминлаш, аҳолининг тиббий ёрдамга талабини аниқлаш, даволаш-профилактика муассасалари тизими ва таркибини режалаштириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, аҳоли табиий ўсишининг ҳақиқий ҳаракатини билиш, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг ҳақиқий эканлигини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сонга илова) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 27 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2089-1, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 93-модда)
12. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотноманинг барча бандлари бола ва унинг онаси ҳақидаги маълумотлар зарур катакларга киритилган ёки тегишли белгиларнинг тагига чизилган ҳолда, бундай маълумотлар бўлмаганда тегишли бандларга «номаълум» ёзуви киритилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома бола ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) ҳолларда тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан тўлдирилади. Бунда онанинг ҳомиладорлик муддати 22 ҳафта ва ундан ортиқ, боланинг бўйи 25 см ва ундан ортиқ, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлиб, мазкур Йўриқноманинг 9-бандида назарда тутилган тирик туғилганлик мезонларидан ҳеч бири мавжуд бўлмаса, бола ўлик туғилган ҳисобланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 27 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2089-1, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 93-модда)
24. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тегишли тури (якуний, дастлабки, ____-сон дастлабкини ўрнига)нинг тагига чизиқ тортилган ҳолда, барча бандларига бола ва унинг онаси ҳақидаги маълумотлар тегишли катакларга киритилган (зарурий белгиларни тагига чизилган) ҳолда, бундай маълумотлар бўлмаганда тегишли бандларга «номаълум» ёзуви киритилган ҳолда, «кодлар учун жой» устунида эса «X» қайта кўрикдан ўтказилган Халқаро касалликларнинг таснифи (ХКТ-X) бўйича асосий касаллик кодлари кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилади.
37. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тегишли тури (якуний, дастлабки, «_____-сон дастлабкини ўрнига)нинг тагига чизиқ тортилган ҳолда, барча бандларига ўлим ҳақидаги маълумотлар тегишли катакларга киритилган (тегишли белгиларнинг таги чизилган) ҳолда, бундай маълумотлар бўлмаганда тегишли бандларга «номаълум» ёки «аниқланмаган» ёзуви киритилган ҳолда, «кодлар учун жой» устунида эса «X» қайта кўрикдан ўтказилган Халқаро касалликларнинг таснифи (ХКТ-X) бўйича асосий касаллик кодлари кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ тўлдирилади.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА