Қонун талабларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини бузиш ҳолларига барҳам бериш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларга тушунтирилсинки, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқи бевосита Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир кишига шахсий эркинлик ва дахлсизлик таъминланишини кафолатловчи нормаларидан келиб чиқади.
Қонунга кўра (ЖПК 24, 64-моддалари), жиноят ишини юритишга масъул барча давлат органлари ва мансабдор шахслар (суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтиришлари ва ўзига тегишли ҳимоя ҳуқуқидан амалда фойдаланиши учун реал шароит яратиб беришлари шарт.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган далиллардангина фойдаланиш мумкин. Процессуал қонун талаблари бузилган ҳолда тўпланган далиллар айблов асосига қўйилиши мумкин эмас.
5. Гумон қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашнинг муҳим кафолати — унинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунча ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланмагунча айбдор ҳисобланмаслиги ҳақидаги Конституцияда белгиланган айбсизлик презумпцияси принципига қатъий амал этилишидадир.
6. Судлар Жиноят-процессуал кодексининг 25-моддаси талабларига, яъни ишлар суд мажлисида тарафларнинг ўзаро тортишуви принципи асосида кўрилиши шартлиги ҳақидаги қоидага сўзсиз амал қилинишини таъминлашлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига мувофиқ жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб ишда ҳимоячининг иштирок этишига рухсат берилади.
Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, шахс ЖПК 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ҳолларда, гарчи қонунда бу ҳақда тегишли баённома шахс ички ишлар органи ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилгандан сўнг расмийлаштирилиши белгиланган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб гумон қилинувчи деб ҳисобланади. Айнан шу пайтдан бошлаб ушлаб турилган шахс гумон қилинувчига берилган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан, ҳимоячи олиш, яқин қариндошларига ёхуд адвокатига телефон қилиш ёки хабар юбориш, кўрсатув беришдан бош тортиш, шунингдек ўзи берган кўрсатувлари жиноят иши бўйича унга қарши далил сифатида ишлатилиши мумкинлигини билиш ҳуқуқидан фойдаланади. Шу туфайли, бундай ҳолларда у гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги ҳақидаги қарор унга эълон қилинмасдан ҳамда тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши мумкин эмас.
Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан тегишли давлат органига мурожаат қилган шахс ҳам шундай ҳуқуқий ҳолатга эга (ЖПК 113-моддаси).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини реал таъминлаш мақсадида, шахс ЖПК 221, 227-моддаларида назарда тутилган тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш (ЖПК 242-моддаси) ёки уй қамоғи (ЖПК 2421-моддаси) тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, шунингдек шахс суд экспертизаси ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган (ЖПК 265-моддаси) ҳолларда жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг мансабдор шахслари шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чораси қўлланилганлиги ва унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол ЖПК 217-моддасида кўрсатилган шахслар ёки ташкилотларга хабар беришлари шарт.
10. Судларнинг эътибори Жиноят-процессуал кодексининг гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ҳимоячи олиш, айнан нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини, маҳкумга эса, у қандай жиноят содир этганликда айбдор деб топилганлигини билиш ҳуқуқини кафолатловчи 46, 48-моддалари талабларига қатъий риоя қилиниши зарурлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шунинг учун, жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномасида, айблов хулосасида ва суд ҳукмида Жиноят-процессуал кодексининг 360, 361, 379, 38112, 467-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқ баён этилиши керак.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Иш бўйича ҳимоячи сифатида қатнашиши мумкин бўлган шахслар тоифаси ЖПК 49-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган. Улар жумласига, хусусан, адвокатлар ҳамда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларидан бири ёки қонуний вакиллари киради. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндоши ёки қонуний вакили иш бўйича ҳимоячи сифатида фақат адвокат билан бирга қатнашишига йўл қўйилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишга рухсат берилган яқин қариндоши ёки қонуний вакилига суриштирув, дастлабки тергов органи, суд томонидан қарор, ажрим берилиб, унда ҳимоячининг ЖПК 53-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Қарор (ажрим) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд (судья) томонидан ҳимоячи сифатида танланган шахснинг қариндошлиги ёки вакиллик ваколатини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг дарҳол чиқарилиши ва унга берилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Ҳимоячининг жиноят ишига киришишини рад этиш тўғрисида суриштирув, тергов органи, суд (судья) томонидан чиқарилган қарор устидан жиноят-процессуал қонунида кўрсатилган (ЖПК 27-моддаси) тартибда шикоят берилиши мумкин.
Шуни назарда тутиш лозимки, ҳимоячининг суд иши юритилаётган тилни билмаслиги ҳам унинг ишда иштирок этишига монелик қилмайди. Бу ҳолда у ЖПК 20-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ таржимон билан таъминланиши керак.
13. Қонунга мувофиқ, иш бўйича ЖПК 51-моддасида кўрсатилган ҳоллар мавжуд бўлганда, унда ҳимоячининг иштироки шарт эканлиги белгиланган бўлиб, бу талабга риоя этмаслик жиноят-процессуал қонуни нормаларини жиддий бузиш деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимоячидан унинг меҳнатига ҳақ тўлаш имконияти йўқлиги сабабли воз кечмоқчи бўлган тақдирда, жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг мансабдор шахслари ЖПК 50-моддасининг тўртинчи қисми қоидаларига биноан гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини бундай харажатлардан тўлиқ ёки қисман озод этиш чорасини кўришлари керак.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Суд мажлиси давомида ҳимоячининг ишга киришиши суд терговини қайта бошлаш учун асос бўлмайди. Бироқ, бу ҳолда суд унга иш материаллари билан танишиб чиқиш ва ҳимоясида бўлган шахс ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига киришишга тайёргарлик кўриш учун имконият бериши керак. Ҳимоячининг у процессга киргунга қадар суд томонидан сўроқ қилинган шахсларни чақириш ҳақидаги илтимосномаси ЖПК 448-моддасида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ишда иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган вақтдан бошлаб, адвокат ўз вазифаларини бажаришни рад этишга ҳақли эмас, ЖПК 79-моддасида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
16. Ҳимоячи қонунга кўра (ЖПК 53-моддаси) ўз ҳимояси остидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун етарли ҳуқуқлар билан таъминланган бўлиб, унинг бу ҳуқуқларини жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари томонидан бирор бир тарзда чеклашга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳимоячи жиноят ишида қатнашишга ижозат олган пайтдан бошлаб, ушлаб туриш ҳақида тузилган баённома, эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим), ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалар ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш. Ҳимоячининг бундай ҳуқуқи унинг ҳимояси остидаги шахс гумон қилинувчи, айбланувчи деб эътироф этилгунга қадар ўтказилган тергов ҳаракатларига оид баённомалар билан танишишга нисбатан ҳам амал қилади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса ёки тиббий муассасага жойлаштирилган бўлса, ҳимоячи у билан қонунга кўра (ЖПК 53-моддасининг иккинчи қисми, 215-моддасининг учинчи қисми) сони ва давомийлиги чегараланмаган ҳолда яккама-якка (ҳоли) учрашиш ҳуқуқига эга.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Ҳимоячига ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашишга, ўзининг ёки ҳимояси остидаги шахснинг талабига кўра, жиноят процессининг ҳар қандай пайтида дарҳол, гумон қилинувчи билан эса, ЖПК 48-моддасига мувофиқ рухсат берилиши шарт.
Муассаса маъмурияти ҳимоячига ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашув беришни рад этган тақдирда, ҳимоячи бундай ҳаракат устидан прокурорга «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 30-32-моддаларида белгиланган тартибда шикоят бериши мумкин.
18. Қонун талабига кўра (ЖПК 17, 88-моддалари) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) гумон қилинувчининг, айбланувчининг шаъни ва қадр-қимматини камситишга ҳақли эмас.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенция»га кўра «қийноқ» ҳар қандай тусдаги шундай ҳаракатни англатадики, у билан қандайдир шахсга ундан ёки учинчи шахсдан маълумотлар ёки эътироф олиш, уни у ёки учинчи шахс содир этган ёки содир этишда у гумон қилинадиган ҳаракат учун жазолаш, шунингдек, уни ёки учинчи шахсни қўрқитиш ёки зўрлаш мақсадида ёки бундай оғриқ ёки азоб давлатнинг мансабдор шахси ёки расмий сифатдаги бошқа шахс ёки уларнинг гижгижлаши билан ёки уларнинг хабардорлигида ёки индамай розилиги билан ҳар қандай тусдаги камситишга асосланган ҳар қандай сабаб бўйича қасддан кучли оғриқ ёки жисмоний ёхуд маънавий азоб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар ЖПК 22-моддасига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси ёки бошқа экспертиза ўтказилган ҳолда мажбурий текширилиши лозим.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Гумон қилинувчи, айбланувчи ушланганидан, қамоққа олинганидан, чақирув қоғози бўйича сўроққа келганидан ёки мажбуран олиб келинганидан сўнг дарҳол ёки йигирма тўрт соат ичида биринчи марта сўроқ қилишнинг (ЖПК 111-моддаси)да белгиланган қоидаларига риоя этилган ҳолда сўроқ қилиниши керак.
Умуман тергов ҳаракатлари, фақат, соат 6 дан 22 га қадар ўтказилиши керак, ЖПК 88-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қонунга мувофиқ (ЖПК 20, 51, 49722-моддалари) қуйидаги ҳоллар гумон қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилиши деб баҳоланади, агар:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
иш судланувчининг иштирокисиз кўрилган бўлса (ЖПК 410-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Жиноят-процессуал кодекси 473-моддаси талабига кўра, ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарли даражада билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, ҳукмнинг қарор қисми эълон қилинганидан кейин, мазкур қисм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Маҳкумга, оқланган шахсга тақдим этилиши шарт бўлган ҳукм ва бошқа суд (тергов) ҳужжатлари уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилинган ҳолда топширилиши керак (ЖПК 20-моддаси).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Суд берилган шикоят ва билдирилган протестлар тўғрисида маҳкумларни, оқланган шахслар, ҳимоячилар ҳамда ушбу шикоят ва протест бошқа шахслардан қайси бирининг манфаатига тааллуқли бўлса, шу шахсларни хабардор қилиши ҳамда уларнинг протест ёки шикоят устидан эътироз бериш ҳуқуқини тушунтириши шарт. Шу билан бир пайтда маҳкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга шикоят, протест нусхалари ёхуд уларнинг электрон нусхалари билан ҳукм чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади (ЖПК 4976, 5091-моддалари).
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Суд ишнинг апелляция, кассация инстанцияси судида кўрилиши куни тўғрисида ЖПК 53-моддаси талабига кўра, маҳкумнинг ҳимоячисини ва қонуний вакилини хабардор қилиши шарт. Ушбу талабга риоя этмаслик ишни кўриш бошқа кунга қолдирилишига сабаб бўлади.
ЖПК 51-моддасида назарда тутилган ҳолларда апелляция, кассация инстанцияси суди мажлисида ҳимоячининг иштироки таъминланиши шарт.
Ишнинг апелляция, кассация инстанцияси судида ҳимоячи иштирокисиз кўришга маҳкум ҳимоячидан воз кечган ҳолларда, башарти воз кечиш суд томонидан ЖПК 52-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда қабул қилинган бўлса, йўл қўйилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Маҳкумнинг апелляция инстанцияси судида иштирок этиши унинг ўз ҳимоя ҳуқуқини амалга ошириши нуқтаи назаридан ҳам, шикоят ва протестлар холис ҳал этилиши учун ҳам жуда муҳимдир. Шунинг учун судлар маҳкумнинг, шу жумладан, қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган маҳкумнинг уни апелляция инстанцияси суди мажлисига тушунтириш бериш учун чақириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришлари керак (ЖПК 49716-моддаси).
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Маҳкумга (оқланган шахсга) берилган ҳимоя ҳуқуқи таъминланишининг жиддий кафолати шундан иборатки ЖПК 500-моддасига биноан кассация тартибида суд қарорларининг қайта кўриб чиқилишига, агар бу маҳкум (оқланган шахс) аҳволининг оғирлашишига олиб келса, айблов (оқлов) ҳукми ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажрим қонуний кучга кирган кундан бошлаб, бир йил ўтгандан сўнг йўл қўйилмайди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
30. Суд ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ЖПК 532, 542-моддалари тартибида ҳал қилишда ҳимоячининг иштирок этишига, агар бу ҳақда маҳкум, унинг қариндошлари ёки бошқа манфаатдор шахслар илтимос қилган бўлса, йўл қўйиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
31. Жиноят-процессуал кодекси 50-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд (судья) гумон қилинувчини, айбланувчини юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖПК 50-моддасига асосан юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад ушбу масала кўрилаётган вақт учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваридан ортиқ бўлмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи озод қилинади. Ялпи ойлик даромад тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 2 декабрда 1878-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8, 109-сонли қарори билан тасдиқланган Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
33. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 41-сонли қарори ҳамда 1999 йил 24-сентябрдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 41-сонли «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг бажарилиши тўғрисида»ги 17-сонли қарори (унга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори билан киритилган қўшимча ва ўзгаришлар билан) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.