Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Республика фуқароларининг шахсий ва ижтимоий манфаатлари узвий мувофиқлашган оилани ҳимоя қилиш давлат аҳамиятига молик бўлган вазифалардан биридир.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1998 йил 1 сентябрдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси оилани мустаҳкамлаш, вояга етмаган болалар ва оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларининг манфаатларини қўриқлашнинг устунлигини назарда тутади.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси қабул қилиниши муносабати билан, оила қонунчилигини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ва оилавий низоларни кўриш жараёнида судларда келиб чиқаётган саволларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддиманинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
5. Оила кодексининг 73-моддасига мувофиқ ота-оналар бошқа шахслар олдида болаларини шахсан тарбия қилишда устун ҳуқуққа эгадирлар ва болаларини қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турган ҳар қандай шахсдан қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошиларга алмаштирилган)
7. Оила кодексининг 76-моддасига биноан боласидан алоҳида турадиган ота ёки она боласи билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиш масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошига алмаштирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истисно ҳолларда, боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг бола билан кўришиши унга зарар етказиши мумкин бўлса, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ота-онанинг ҳуқуқини амалга оширишда ота-она болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар етказишга ҳақли эмаслигидан келиб чиқиб, суд ота-онанинг бола билан кўришиш тартибини белгилаш ҳақидаги даъвосини, қабул қилинган қарорда асослантирган ҳолда рад қилишга ҳақли.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Оила кодексининг 80-моддасига мувофиқ ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, болалар масалалари бўйича комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 52-моддасига мувофиқ, агар уларга амалдаги қонун ҳужжатлари билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган бўлса, бундай ишлар бўйича даъвогар бўлишлари мумкин (васийлик ва ҳомийлик органлари, чақалоқлар уйлари, болалар уйлари ва ҳ.к.)
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муқаддам жавобгардан алимент ундирилмаган ва уни ундириш ҳақидаги масала ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда ҳал этилаётган бўлса, суд, жавобгар суд мажлисига келишдан бўйин товлаётган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасига мувофиқ, унга жарима солишга ҳақли. Жавобгарнинг туриш жойи ноаниқ бўлган ҳолда, суд унга нисбатан қидирув эълон қилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 197-моддасига мувофиқ, вояга етмаганнинг манфаатларини назарга олиб, манфаатдор шахсларнинг жавобгарнинг жамиятда яшаш қоидаларини муттасил равишда бузиб келаётганлиги ва у билан биргаликда яшаш имконияти йўқлиги сабабли турар жойидан кўчириш тўғрисидаги даъвосини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда кўришга ҳақли (Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 81-моддаси).
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
15. Ота-она (улардан бири) Оила кодексининг 79-моддасига биноан ота-оналик ҳуқуқидан ўзларининг айбли хулқ-атворига кўра, агар улар ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, ўқув-тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш муассасалардан олишдан бош тортса, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса, ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинлиги судларга тушунтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Агар болаларга нисбатан ота-она эмас, балки оила аъзолари шафқатсиз муомалада бўлсалар, боланинг ота ва онаси бунга қаршилик қилмасалар, бундай ота-оналарнинг ота-оналик ҳуқуқлари Оила кодексининг 83-моддасига мувофиқ чекланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 81-моддасига мувофиқ, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани болаларини таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу сабабли суд жавобгарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишда, ФПК 251 ва 254-моддаларининг қоидаларига асосланиб, ундан алимент ундириш тўғрисидаги масалани, бундай даъво қўзғатилган-қўзғатилмаганлигидан қатъи назар, биргаликда ҳал этиши шарт.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота ёки онадан алимент, қоидага кўра, даъво қўзғатилган вақтдан бошлаб ундирилиши лозим. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан алимент ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида вужудга келадиган, жумладан, муайян алимент ундирувчини кўрсатиш ҳақидаги, агар бола ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиққанидан сўнг то уни олиб қўйилгунга қадар шу ота ёки онаси билан яшаб келаётган бўлса, ундириш муддати тўғрисидаги масалалар ФПК 454-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал этилиши керак.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
20. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 82-моддасига мувофиқ судлар ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъволарни кўришда ота-оналарнинг хулқ-атвори ва турмуш тарзи ўзгарган-ўзгармаганлигини, уларнинг болаларини тарбия қила олиш-олмасликларини синчиклаб текширишлари лозим. Ота-оналик ҳуқуқини тиклашга агар бу болаларнинг манфаатларига мос келса, йўл қўйилади.
22. Бир қатор объектив сабабларга ота-онанинг (улардан бирининг) руҳияти бузилиши ёки бошқа сурункали касаллиги, оғир шароитнинг вужудга келиши, оғир ҳолатларни бошдан кечириш ва бошқаларга кўра болаларни ота-онасининг ихтиёрида қолдириш хавфли деб топилса, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 83-моддасига мувофиқ, шу моддада кўрсатилган шахс ва органларнинг даъвосига биноан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан туриб ота-онадан (улардан биридан) болани олиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши (ота-оналик ҳуқуқини чеклаш) ва васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига топшириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олувчи мажбуриятларини бажаришдан бош тортган ёки ўзининг ҳуқуқларини суиистеъмол қилган ҳолатда, унга нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 169-моддасига мувофиқ фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисида даъво қўзғатилиши мумкин, чунки фарзандликка олувчиларда ота-оналик ҳуқуқи ва мажбуриятлари насл-насаби туфайли эмас, балки фарзандликка олганликлари муносабати билан вужудга келади.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Агар ота-она (улардан бири)нинг ота-оналик ҳуқуқлари чекланишига асос бўлган ҳолатлар барҳам топса, суд ота-она (улардан бири)нинг даъвосига биноан болани ота-онасига (улардан бирига) қайтариш ва Оила кодексининг 83-моддасида назарда тутилган чеклашларни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган суддаги барча низоларни кўришда уларнинг ҳимояси юзасидан ким томонидан даъво қўзғатилганлигидан қатъи назар, ишда иштирок этиш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари жалб қилиниши лозим. Қайд этилган орган даъво тақдим қилмаган бўлса, у суд томонидан давлат бошқарув органи сифатида ўзига юклатилган мажбуриятларини бажариш мақсадида хулоса бериш учун процессда иштирок этишга жалб қилинади (Оила кодексининг 88-моддаси).
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Судда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги иш, болаларни олиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишлар қўзғатилганда, болаларнинг манфаатлари тақозо этса, алоҳида ҳолларда, судья ишни суд муҳокамасида кўриш учун тайёрлаш босқичида ёки суд ишни кўриш вақтида, ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар, болаларни жавобгардан вақтинча олиб туриш тўғрисидаги масалани ҳал қилишлари лозим. Бу масалани кўриш ФПК 107-моддаси қоидалари бўйича амалга оширилади.
ФПК 267-моддасига мувофиқ суд, зарур ҳолларда, болаларни ота-онасидан ва бошқа шахслардан олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига ҳам йўл қўяди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болаларни олиш ва уларни бошқа шахсларга бериш билан боғлиқ бўлган ҳал қилув қарорларини мажбурий равишда ижро қилиш давлат ижрочиси томонидан қоидага кўра, ҳал қилув қарорини ижро қилишга мажбур бўлган шахс яшайдиган жойда амалга оширилади. Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд, алоҳида ҳолларда, ФПК 454-моддаси тартибида ҳал қилув қарорини ижро этишни бола турган жойи бўйича амалга оширишни белгилаши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
32. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги 5-12-93-сонли қарори ва унга 1997 йил 2 майда ўзгартиришлар киритилган «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.