Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сонли қарорининг 7-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
1. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 30 апрелдаги 01-148Қ/Қ, 118, 16/ҚҚ-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимини тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 29 июлдаги 6-мҳ, 15-2018, 8/ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 1812-1, 28.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/1812-1/1810-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 29 июлдаги 6-мҳ, 15-2018, 8/ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 1812-1, 28.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/1812-1/1810-сон)
а) академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалари савиясини шаклланганлиги даражасини назорат қилиш;
б) ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: Давлат таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;
4. Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат тартиботларини ўтказиш назарда тутилади: