Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 01.01.2008 00 санаси ҳолатига | Амалдаги версия
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу тузатишлар давлат бошқарувини янада демократлаштириш, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи тармоқлари, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига Конституция билан юклатилган ваколатларни амалга оширишдаги роли ва масъулиятини ошириш, мамлакат Президенти вазифаларини аниқ-равшан белгилаш ҳамда ҳуқуқий меъёрлар доирасида чеклаш, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ислоҳотларни амалга оширишда, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли ҳамда таъсирини кучайтириш мақсадида киритилмоқда.
1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3-4, 27-модда) куйидаги тузатишлар киритилсин:
1) 89-модда куйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 93-модданинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 102-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: