Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарори 21-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 23-сонли «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 3.1-бандининг бешинчи хатбошиси ва 4.1-бандининг тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 12-бандининг олтинчи хатбошиси ҳамда 14-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 5 майдаги 13-сонли «Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида»ги қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 22-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 11 февралдаги 1-сонли «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 08-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 11-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 15-бандининг учинчи хатбошиси.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. Тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилади.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда тутилган, жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий қилмишни содир этиш, агарда улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятлар мажмуи деб топилади.
Агар шахс содир этган қилмишда ушбу Кодекс Махсус қисми айни бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилади.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи моддалари шахс ушбу жиноятни содир этгунга қадар қонунда белгиланган тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлсагина қўлланилади.
Хизмат бўйича чеклаш жазо чораси ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган ҳолларда икки ойдан уч йилгача муддатга қўлланилади. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўрнига шу муддатга хизмат бўйича чеклаш жазосини қўллаши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 25-боби («Хизмат бўйича чеклаш ва қамоқ тариқасидаги жазоларни ижро этиш»), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида низом»нинг 293 ва 294-бандлари.
Интизомий қисмга жўнатиш жазоси ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган ҳолларда уч ойдан бир йилгача муддатга қўлланилади. Суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига шу муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазосини қўллаши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 26-боби («Интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазони ижро этиш») ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида интизомий қисм тўғрисида»ги низом.
Шахс Махсус қисмнинг турли моддаларида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, суд ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳар қайси қилмиш учун жазо тайинлаб, сўнгра тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлайди.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан, жавобгарликка тортиш муддатларини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддатини қўллашни лозим топмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш тайинланади.
Ушбу Кодекс 105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш), 106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш), 107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш), 109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг биринчи қисмида (қийнаш), 111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (таносил касаллигини тарқатиш), 115-моддасида (аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш), 116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 117-моддасининг биринчи қисмида (хавф остида қолдириш), 121-моддасининг биринчи қисмида (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш), 136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (туҳмат),140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш), 149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 167-моддасининг биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддасининг биринчи қисмида (фирибгарлик), 169-моддасининг биринчи қисмида (ўғрилик), 170-моддасининг биринчи қисмида ҳамда иккинчи қисмининг «б» ва «в» бандларида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 172-моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш), 173-моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 185²-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш),192-моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш), 260-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 268-моддасининг биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш), 298-моддасининг биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Бундай шахс ушбу Кодекснинг 64-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтмасдан тузалса, жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган кундан ҳисобланади.
Агар ушбу Кодекснинг 44, 46-моддалари асосида ҳукм бўйича тайинланган жазони суд бошқа жазо билан алмаштирган бўлса, судланганлик муддати жазонинг амалда ўтаб бўлинган ёки ижро этилган қисмидан ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган бўлса, тиббий муассасаларда мажбурий даволаниши лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса, уларни даволаш жазони ўтаётган жойда амалга оширилади, жазони ўтаб бўлганидан кейин агарда даволашни давом эттиришга зарурат бўлса, умумий асосда тиббий муассасаларда даволанади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 8 ва 9-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 13-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 12-банди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 12-сонли «Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 29 октябрдаги 13-сонли «Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 13-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш —
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 109-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 7, 15-моддалари.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 153-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида низом»нинг 6-боби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида Низом»нинг 23-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори билан тасдиқланган «Болалар уйлари тўғрисида Низом» 25-бандининг тўртинчи хатбошиси.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш —
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси, 7-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 12-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 24-бандининг учинчи хатбошиси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2 — 6 ва 8-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси, 7-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14-банди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 1, 2, 5, 8, 9, 11-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги 4-сонли «Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарори 3-бандининг учинчи хатбошиси, 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси, 7-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 24-бандининг иккинчи хатбошиси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунининг 13, 21-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 80-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг IV бўлими («Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга тушириш»), Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунининг 48 ва 49-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисми, 21, 28, 29-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 50, 51-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни 27-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасининг тўртинчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарори 8-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 22-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 08-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 8-бандининг биринчи хатбошиси.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси ва 2-боби («Жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва улар фаолиятининг тўхтатилиши»), Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг III («Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш тартиби») ва IV бўлимлари («Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби»), Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни 16 ва 17-моддалари.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш —
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 9-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 19-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 11 февралдаги 1-сонли «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 11-бандининг биринчи хатбошиси.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 18 ва 19-бандлари.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг бешинчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сонли қарори билан тасдиқланган «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги низом, «Ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 апрелдаги 98-сонли қарори билан тасдиқланган «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш» қоидалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сонли қарори билан тасдиқланган «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 апрелдаги 98-сонли қарори билан тасдиқланган «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш» қоидалари.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонунининг II («Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият»), III («Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш шартлари»), IV бўлимлари («Гиёҳвандлик воситалари. психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш») ва «Гиёҳванд моддалар, психотроп воситалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш шартлари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами: 1090, 29.12.2001 й.).
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
валюта қимматликларига мулк ҳуқуқининг бировга ўтиши билан боғлиқ операциялар, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда чет эл валютасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси пул бирлигидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ операциялар; валюта қимматликларини чет элдан Ўзбекистон Республикасига келтириш ва жўнатиш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасидан четга олиб чиқиш ва жўнатиш; халқаро миқёсда пул ўтказиш операциялари.
чет эл валютаси; чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар — фонд бойликлари (акция, облигация ва бошқалар); чет эл валютаси билан тўланадиган тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитив ва бошқалар); ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар — олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, радий, рутений ва осмий), шундай металлардан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг резгилари бундан мустасно; хом ашё ёки ишлов берилган ҳолатдаги табиий қимматбаҳо тошлар — олмос, ёқут, зумрад, сапфир, александритлар, шунингдек марваридлар, шундай тошлар ҳамда уларнинг резгиларидан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари бундан мустаснодир.
Гиёвандлик воситалари
—
«Гиёвандлик воситалари тўғрисида»ги БМТнинг 1961 йилги Ягона Конвенциясининг I ва II Рўйхатларига киритилган табиий ёки сунъий тайёрланган ҳар қандай гиёвандлик воситалари, «1961 йилги «Гиёвандлик воситалари тўғрисида»ги Ягона Конвенцияга тузатишлар ҳақида»ги 1972 йилги Протоколга асосан киритилган тузатишлар билан бирга.
ошкор этилиши республика ҳарбий иқтисодий салоҳиятининг сифат ҳолатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотлар.
давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чеклаб қўйилган ўта муҳим, мутлақ махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа маълумотлардир. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари: давлат, ҳарбий ва хизмат сирига бўлинади.
1) ҳокимият вакиллари; 2) давлат корхонаси, муассасаси ёки ташкилотларида сайлаш ёки тайинлаш бўйича доимий ёхуд вақтинча ташкилий бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар; 3) мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, давлат бошқаруви юзасидан белгиланган тартибда ҳокимият ваколати берилган жамоатчилик вакиллари; 4) иккинчи бандда назарда тутилган вазифаларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бажариш билан боғлиқ мансабларни эгалловчи шахслар.
жиноят иштирокчилари ўртасида жиноят содир этиш ёки жиноий фаолият билан шуғулланиш тўғрисида бундай ҳаракатларни амалга оширишдан аввал келишиб олиш.
Прекурсорлар
—
БМТнинг «Гиёвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш тўғрисида»ги 1988 йилги Конвенциясига Илованинг I ва II жадвалларига киритилган ҳар қандай модда.
БМТнинг «Психотроп моддалар ҳақида»ги 1971 йилги Конвенциясининг I, II, III ва IV Рўйхатларига киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик модда ёхуд ҳар қандай табиий материал.
1) тегишли чет эл давлатининг муомаласида бўлган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланган, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, лекин Ўзбекистон Республикасининг пул белгиси билан алмаштирилиши лозим бўлган банкнот тарзидаги чет эл пул белгиси; 2) чет эл давлатларининг пул бирликларида ва халқаро ҳисоб-китоб бирликларидаги счётлар ва омонатлардаги маблағлар.
бирон бир чет эл давлат фуқаросининг юридик мақомига эга бўлган шахс.
Яқин қариндошлар
—
қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари.
ўйин ташкилотчиси (ўйин муассасаси) томонидан бир ёки ундан ортиқ иштирокчилар билан тасодифга (воқеага) ва (ёки) ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа сифатларига боғлиқ ютуқ тўғрисида тузилган, таваккалчиликка асосланган битимга мувофиқ ўйин ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари мажмуини назарда тутувчи ўйин, шу жумладан тотализаторлар, казино, шунингдек ўйин автоматларидан фойдаланиладиган ўйин.
шахснинг норматив ҳужжатларда бажариши шарт қилиб белгиланган муайян ҳаракатларни бажармасликда ифодаланган ижтимоий хавфли, онгли ва суст хулқ-атвори.
ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги ва Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳарбий йўсиндаги маълумотлар.
давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс.
ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган факт ва воқеаларни тасдиқловчи, лозим даражада тузилган ва зарурий реквизитлари (штамп, имзо, муҳр, сана, тартиб рақами) мавжуд бўлган ёзма ҳужжат.