САЙТ ЯНГИЛИКЛАРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси актуал ҳолатда

 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси актуал ҳолатда эълон қилинди.


«Соғлом бола йили» Давлат дастури

  «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифалари ва йўналишлари белгиланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2085-сонли қарори имзоланди

Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ), фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини изчиллик билан босқичма-босқич рўёбга чиқариш, шунингдек ННТ тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб- таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ–2085-сон қарори "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2085-сонли қарори имзоланди.


ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамкорлигида “Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг янги имкониятлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаcида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг айрим масалалари” мавзусида анжуман ташкил этилди.


Янги LexUz синовлари бошланди

Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази LexUz тизимининг янги такомиллаштирилган кўриниши синов тариқасида ишга туширилаётганлигини мамнуният билан маълум қилмоқда.


Саҳифалар:  1    2    3    4    5