САЙТ ЯНГИЛИКЛАРИ

 

2012 йил 24 февралдан 16 мартгача қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларга қисқача изоҳлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПФ–4430-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ–3751-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, уларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғарманинг муассиси ҳисобланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПҚ–1725-сон «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 32 нафар кишидан иборат янги тузилмаси тасдиқланди.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, уларга мувофиқ техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари камчиликлар ва носозликлар бартараф этилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ечиб олинади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 65-сон «Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори

Савдо соҳасида янги тартиб белгиланган бўлиб, унга мувофиқ ишлаб турган савдо объектлари улар янги жойга жойлаштирилгунга қадар, кечи билан 2012 йил 1 октябргача илгари берилган рухсат гувоҳномаларига мувофиқ алкоголли, шунингдек тамаки маҳсулотлари билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 66-сон «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сув таъминотини яхшилаш лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинган хорижий кредит ва қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори

Қуйидагилар тасдиқланди:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс тадбирлар;

«Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув тизимини такомиллаштириш» лойиҳасининг тузатиш киритилган техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

Осиё тараққиёт банкининг қарзи, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари томонидан Осиё тараққиёт банкининг, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармасининг ва «Натексис» (Франция) банкининг илгари жалб қилинган қарзлари ва кредитлари юзасидан асосий қарзни ва қарз бўйича фоизларни тўлаш харажатларини қоплаш улушлари.

Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ва «Натексис» (Франция) банкининг жалб қилинган қарзлари ва кредитларини қоплаш, шунингдек фоизларни тўлаш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари, шу жумладан бўш қолдиқлар, йил мобайнида даромадлар прогнозини ошириб бажариш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Хоразм вилояти бюджети харажатларини мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида бўшаб қоладиган маблағлар;

сув таъминоти ташкилотларининг ўз маблағлари.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси тасдиқланди. Ушбу Концепция билан болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг асосий мақсад ва вазифалари, оромгоҳлар турлари, оромгоҳларнинг фаолият йўналишлари, оромгоҳларда кўрсатиладиган хизмат турлари, болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ва эришиладиган натижалар белгиланган.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 мартдаги 68-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп марталик транш бўйича молиялаштириш дастурини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 11 январдаги ПҚ–1683-сон қарори»)»ги қарори

Қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, уларга мувофиқ банкнинг кредит комиссияси (қўмитаси) қарори асосида ипотека кредитини қўшимча таъминлаш сифатида қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг мулки бўлган бошқа кўчмас мулк, ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллиги ҳам қабул қилиниши мумкин.

8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2012 йил 25 январдаги 2-Қ, 5-сонли «Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2337, 2012 йил 12 март)

Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. Ушбу Йўриқнома билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 май 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби белгилаб берилди. Жумладан, талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, умумий белгиланган ёшдан 10 ва 5 йил олдин пенсияга чиқиш тартиби белгиланди.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий судининг 2012 йил 13 февралдаги 7, 5, 22-сонли «Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2338, 2012 йил 13 март)

Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномани тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл-патруль хизмати ходимларининг ҳаракатлари ҳамда дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш ва уларга таъсир чоралари қўллаш тартиби белгилаб қўйилди.

10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2012 йил 10 февралдаги 5, 19-сонли «Ўзбекистон Республикасининг муҳтож фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1229-1, 2012 йил 13 март)

Ўзбекистон Республикасининг муҳтож фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилган бўлиб, уларга мувофиқ ишлатиш муддати ўтган протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари қайтарилмайди ва уларнинг ўрнига тегишли органлар томонидан янгиси тақдим этилади.

11. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли «Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 2012 йил 15 март)

Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилган бўлиб, уларга мувофиқ жорий таъмирлаш бўйича иш ҳажмлари техник ҳисоб-китоб ва муҳандислик изланишлар олиб боришни талаб этадиган алоҳида қийин ишларни бажаришда автойўлларни жорий таъмирлаш техник текшириш, техник кўрикдан ўтказиш натижаси асосида ишлаб чиқилган, соҳа ва давлат экспертизасидан ўтказилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 7-Б-сонли «Музейлар, театрлар ва концерт заллари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2339, 2012 йил 15 март)

Музейлар, театрлар ва концерт заллари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари тасдиқланган бўлиб, унда хавфсизликнинг умумий талаблари, ташкилотларда иш жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари, асбоб-ускуналарга қўйиладиган хавфсизлик талаблари, асбоб-ускуналарни таъмирлашда хавфсизлик талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

13. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 6-Б-сонли «Ҳайвонот парклари (ҳайвонот боғлари) ва цирк ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2340, 2012 йил 15 март)

Ҳайвонот парклари (ҳайвонот боғлари) ва цирк ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари асдиқланган бўлиб, унда хавфсизликнинг умумий талаблари, ташкилотларда иш жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари, асбоб-ускуналарга қўйиладиган хавфсизлик талаблари, асбоб-ускуналарни таъмирлашда хавфсизлик талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

14. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 5 мартдаги 12-Б-сонли «Маданият ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2341, 2012 йил 15 март)

Маданият ходимлари учун касб ва лавозимларини инобатга олган ҳолда фойдаланиш муддатига (ойлар ҳисобида) қараб махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари тасдиқланган.

15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 12 декабрдаги 35/4, 82, 2011-41-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март)

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади.

16. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 17 февралдаги 2-сонли «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2220-1, 2012 йил 16 март)

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга «Саноатконтехназорат» номланишини унинг расмий номланишига «Саноатгеоконтехназорат» мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритилган.

«« Қайтиш