САЙТ ЯНГИЛИКЛАРИ

 

2012 йил 17 февралдан 2 мартгача қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларга қисқача изоҳлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПФ–4423-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Фармони

Қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритилди. Хусусан Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти номланиши унинг расмий Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти номланиши билан ўзаро мувофиқлаштирилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПФ–4424-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Фармони

Қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди. Жумладан, суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш фақат очиқ аукцион савдолари орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПҚ–1711-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори

Қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритилди. Хусусан Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти номланиши унинг расмий Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти номланиши билан ўзаро мувофиқлаштирилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ–1666-сон қарори)»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, уларга мувофиқ ўзлаштирилмаган (қурилмаган) захира ҳудудлар мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоб муддати тамом бўлгандан кейин бош режанинг амал қилиши янги (тузатиш киритилган) бош режа белгиланган тартибда тасдиқлангунга қадар татбиқ этилади ҳамда буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишув мавжудлигидан қатъи назар, қуриш ва реконструкция қилишнинг ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошишига йўл қўйилган объектлар бўйича танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномада назарда тутилган шартларнинг ўзгариши қурилиши ва реконструкция қилиниши Ҳукумат даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори қабул қилинган тақдирдагина қабул қилинган деб ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 февралдаги 43-сон «Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори

«Дийдор» театр-студияси давлат корхонаси негизида «Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилди.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 февралдаги 46-сон «Ўғитлар ишлаб чиқарувчилар Халқаро уюшмасининг регионал конференциясига тайёргарлик кўриш ва Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича ташкилий масалалар тўғрисида»ги қарори

Ўғитлар ишлаб чиқарувчилар Халқаро уюшмасининг регионал конференциясига тайёргарлик кўриш ва 2012 йил 2 – 4 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар Дастури маъқулланди.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ–1630-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2012 йил 13 январдаги ПҚ–1686-сон қарорлари)»ги қарори

Қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди. Хусусан Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти номланиши унинг расмий Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти номланиши билан ўзаро мувофиқлаштирилди.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 февралдаги 52-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида» 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ–269-сонли Қонуни)»ги қарори

Қонунчиликни Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида» 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ–269-сон Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 55-сон «2012 йил Халқаро саноат ярмарка ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2012 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини икки этапда: биринчи этапда 2012 йилнинг март – июнь ойларида ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркаларини, иккинчи этапда 2012 йилнинг 23 – 27 октябрь кунларда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш таклифи қабул қилинди.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори

Қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди. Жумладан, чакана нарх билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 57-сон «Шарғункўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг барқарор молиявий-иқтисодий ҳолатини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори

«Шарғункўмир» очиқ акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилишида унинг «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти таркибига кириши тўғрисида қарор қабул қилинди. «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти томонидан қимматли қоғозлар иккиламчи бозорида «Шарғункўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг илгари хорижий акциядорларга тегишли бўлган акциялари сотиб олди.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 февралдаги 58-сон «Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг 2012 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш бўйича 12 филиали бўлган 3 та дистрибьюторлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

13. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сонли «Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» буйруғи (рўйхат рақами 1182-1, 2012 йил 20 февраль)

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштирилди.

14. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сонли «Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль)

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади. Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойнинг охирги санаси ҳолатига кўра аниқланади. Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов суммаси юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади.

15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/1-сонли «Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори (рўйхат рақами 2330, 2012 йил 2 март)

Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ кредит ахбороти кредит бюросига унинг сўровига мувофиқ қуйидагилар томонидан тақдим этилади:

юридик шахсларни, якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — Юридик шахсларнинг давлат реестрига ва Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестрига киритилган маълумотлар ҳажмида;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ва кўчмас мулк ҳақидаги бошқа очиқ фойдаланиладиган маълумотлар базаларига киритилган маълумотлар ҳажмида;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан — солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек уларнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида;

ички ишлар органлари томонидан — берилган паспортлар тўғрисида, шу жумладан йўқолган ёки амал қилиш муддати тугаган паспортлар ўрнига берилган паспортлар, шунингдек автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида ҳамда уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида;

давлат нотариал идоралари томонидан — битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисида;

лицензия ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни берувчи органлар томонидан — ушбу ҳужжатлар берилганлиги фактлари тўғрисида, лицензиянинг ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида, шунингдек уларнинг бекор қилинганлиги ва қайта расмийлаштирилганлиги тўғрисида.

Кредит ахбороти кредит бюросига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.

16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/2-сонли «Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2331, 2012 йил 2 март)

Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) асосида кредит ахбороти алмашинувини амалга оширадилар.

17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/4-сонли «Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2332, 2012 йил 2 март)

Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ, кредит ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган кредит ахбороти кредит бюросининг кредит ахбороти маълумотлар базасини шакллантириш манбаларидан бири бўлиб ҳисобланади

18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 3, 14, 01/19-18/03-сонли «Биржа савдоларида цемент сотиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1677-2, 2012 йил 2 март)

Биржа савдоларида цемент сотиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш киритилган бўлиб, унга мувофиқ ушбу Низомда харидор атамасида ишларни бажариш ва маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотиш учун цементни харид қилувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.

19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 4, 13, 01/19-18/04-сонли «Биржа савдоларида шифер сотиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1679-2, 2012 йил 2 март)

Биржа савдоларида шифер сотиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш киритилган бўлиб, унга мувофиқ ушбу Низомда харидор атамасида ишларни бажариш ва маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотиш учун шиферни харид қилувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 17 февралдаги 21, 2012-12-сонли «Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1594-5, 2012 йил 2 март)

Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

21. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 51-мҳ-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2272-1, 2012 йил 2 март)

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомга қўшимча киритилган бўлиб, унга мувофиқ ФҲДЁ бўлими ёки Никоҳ уйида 3 нафар ва ундан ортиқ инспектор мавжуд бўлганда иш юритувчи лавозими жорий этилади.

22. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 17 февралдаги 01/11-18/05-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2152-1, 2012 йил 2 март)

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

23. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март)

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификатори тасдиқланди.

Қуйидагилар белгиланди:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Классификаторни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида жойлаштиришни ва ривожлантиришни таъминлайди;

Классификаторни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида Классификаторга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан амалга оширилади;

Классификатор ҳар йили норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да эълон қилинади.

Классификаторни ривожлантириш бўйича Махсус комиссия ташкил этилди.

Қуйидагилар Классификаторни ривожлантириш бўйича махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Классификаторни янги ҳуқуқ институтлари ташкил этилиши ва мавжуд ҳуқуқ институтларининг такомиллашиши муносабати билан ривожлантириб бориш;

Классификаторни ривожлантириш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

Классификаторни ривожлантириш бўйича ташкилотлар ва фуқароларнинг таклифларини ўрганиб чиқиш;

Классификаторни унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳар йили эълон қилинишини таъминлаш.

Классификаторни ривожлантириш бўйича Махсус комиссиянинг йиғилишлари заруратга кўра, бироқ ярим йилда камида бир марта ўтказилади.

«« Қайтиш