САЙТ ЯНГИЛИКЛАРИ

 

2012 йил 27 январдан 3 февралгача қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларга қисқача изоҳлар


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 5-сон (505) 2012 йил 6 февраль)

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 январдаги ПҚ–1694-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш самарадорлигини, шунингдек мазкур соҳада илмий, ўқув-методик адабиётлар, маънавий-маърифий ишлар сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган илмий-мувофиқлаштириш ва маслаҳат органи ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази тугатилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 январдаги 20-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманларининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари-тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманларининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорларини амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманларининг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ташкилий-техник масалаларни ҳал қилиш бўйича республика комиссияси ташкил қилинди.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 январдаги 21-сон «2012-2016 йилларда болалар спорт объектларини, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг спорт залларини спорт анжомлари ва жиҳозлари билан тўлиқ жиҳозлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори

2012–2016 йилларда болалар спорт объектларини, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг спорт залларини спорт анжомлари ва жиҳозлари билан тўлиқ жиҳозлаш дастури тасдиқланган бўлиб, у ўз ичига қуйидагиларни олган:

2012–2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан болалар спорт объектларини, шу жумладан умумтаълим мактабларининг спорт залларини спорт анжомлари ва жиҳозлари билан тўлиқ жиҳозлашнинг жадвали;

2012–2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг спорт залларини спорт анжомлари ва жиҳозлари билан тўлиқ жиҳозлашнинг жадвали.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 январдаги 22-сон «2012 йилда тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш Дастури лойиҳаларининг прогноз параметрлари тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 29 июлдаги ПҚ–1590-сон қарори 1-иловасига киритилган тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни амалдаги лойиҳаларининг прогноз параметрлари тасдиқланди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 29 июлдаги ПҚ–1590-сон қарори 1-иловасидаги айрим лойиҳалар чиқариб ташланди.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 январдаги 23-сон «Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори

Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди ҳамда:

Вазирлар Маҳкамасининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 1 февралдаги 12-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида» 2006 йил 25 августдаги ПҚ–451-сон қарори)» 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сон қарорига илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 24-сон «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги компьютерлаштириш марказлари негизида «Компьютерлаштириш маркази» давлат унитар корхоналари ташкил этилди ва уларга қуйидаги вазифалар юкланди:

замонавий халқаро тенденциялар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқ жойларда компьютерлаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ахборот ресурсларини юритиш ва янгилаш, минтақаларда ташкил этилган ва ташкил этиладиган давлат ахборот ресурсларини ва ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг веб-порталларини доимий равишда янгилаб бориш, интерактив давлат хизматлари, шу жумладан «бир дарча» тамойили бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;

минтақада ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолатини ва уларни ривожлантириш истиқболларини доимий равишда таҳлил қилиш ва унинг натижалари асосида мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 25-сон «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари тармоқли маркетинг йўли билан чакана савдо қилиш хусусиятларини тўғрисидаги янги бўлим билан тўлдирилди.

Ушбу бўлимга мувофиқ, тармоқли ташкилот томонидан товарларни сотувчи агентлар орқали сотиш улар ўртасида тузиладиган шартнома (олди-сотди, воситачилик, топшириқ ва бошқалар) асосида нақд бўлмаган ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилади. Бунда тармоқли ташкилот улгуржи савдо қилиш учун лицензияга эга бўлиши керак.

Тармоқли маркетинг йўли билан чакана савдо қилиш сотувчи агентлар томонидан турғун савдо шохобчаларида амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 10 январдаги 01-05/12-2-сонли «Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1317-2, 2012 йил 30 январь)

Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилган бўлиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари Давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекларнинг таркибига талаблар белгиланган.

9. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2012 йил 13 январдаги 18-сонли «Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1557-1, 2012 йил 30 январь)

Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган бўлиб, унга мувофиқ республика ҳудудида радиоэлектрон воситалари орқали фойдаланиладиган радочастота спектрини бошқариш ва электромагнит мослашувини таъминлаш мақсадида радиочастота органлари томонидан Берилган радиочастоталар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлашнинг ягона тизими яратилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/3-сонли «Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1380-1, 2012 йил 30 январь)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 майдаги 12/2-сон «Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1380, 2004 йил 1 июль) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/5-сонли «Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1562-1, 2012 йил 30 январь)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 11 мартдаги 7/2-сон «Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1562, 2006 йил 18 апрель) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

12. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 17 январдаги 1-сонли «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1383-2, 2012 йил 31 январь)

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига «Саноатконтехназорат» номланишини унинг расмий номланишига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2011 йил 31 декабрдаги 38/1, 89-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2320, 2012 йил 1 февраль)

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари бўйича касса ижроси ҳамда давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш тартиблари белгиланган.

14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги 38, 42 қ/қ-сонли «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2321, 2012 йил 1 февраль)

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ ҳужжатларни қабул қилиш, танлов ишларини ўтказиш ҳамда ўқувчиларни ўқишдан четлатиш ва бўш ўринларга қабул қилиш тартиби белгиланган.

15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 20 декабрдаги 38/2-сонли «Микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботларни ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2322, 2012 йил 3 февраль)

Микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботларни ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ микрокредит ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидаги молиявий ҳисоботларни ва уларнинг электрон маълумотларини тақдим этади:

баланс ҳисоботи;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

капиталдаги ўзгаришлар.

«« Қайтиш