САЙТ ЯНГИЛИКЛАРИ

 

2012 йил 10 январдан 27 январгача қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларга қисқача изоҳлар


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 3-4-сон (503-504) 2012 йил 30 январь)

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг баъзи ҳужжатларига қонунларига “Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини” номланишини унинг расмий номланишига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек айримлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 январдаги ПҚ-1680-сон «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида бир давлат фуқароларининг бошқа давлат ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти тўғрисида 2011 йил 23 август куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1682-сон «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2011 йил 3 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 14 январдаги ПҚ-1687-сон «2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш Дастури тўғрисида»ги қарори

2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш Дастури маъқулланди.

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИКнинг ғишт заводлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган имтиёзли нархларда кўмир билан таъминланишини белгиловчи тартиб ўрнатилди.

«Ўзсаноатмашимпэкс» ДАТК 2013 йилнинг 1 январигача 4-иловага мувофиқ олиб келинадиган томга ёпиладиган металл тунукалар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек улар «Қишлоқ қурилиш инвест» ИКга сотилганида импортга олиб келинган ёғоч-тахта материаллари ва томга ёпиладиган металл тунукалар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон қарорининг 2-бандида берилган солиқ имтиёзлари «Қишлоқ қурилиш инвест» ИКнинг «тайёр ҳолда топшириш» шартларида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қурилишига пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналари учун 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилди.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 январдаги 17-сон «Давлат бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш тўғрисида»ги қарори

Давлат бошқаруви республика органлари, уларнинг ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмаларининг бошқарув ходимларини 1 153 тага, ёки 5 фоизга қисқартирилди.

Шунингдек, 2004 йил 1 февралдан бюджетдан молиялаштириладиган давлат бошқаруви республика органлари ишчиларининг чекланган сони ўрнатилди.

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 10 декабрдаги 37/10-сонли «Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2315, 2012 йил 19 январь)

Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзодлар:

олий иқтисодий маълумотга;

банк ёки молия соҳасида сўнгги беш йилда тажрибага, шу жумладан, кредит амалиёти билан боғлиқ таркибий бўлинмада камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 10 декабрдаги 37/9-сонли «Кредит бюроларида ички аудит ўтказишга ва кредит бюроларининг йиллик ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2316, 2012 йил 19 январь)

Кредит бюроларида ички аудит ўтказишга ва кредит бюроларининг йиллик ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ ички аудитни ўтказишга нисбатан қўйиладиган талаблар, аудиторлик ҳамда кредит бюросининг йиллик ҳисоботларига нисбатан талаблари белгиланган.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 декабрдаги 89-сонли «Электрон архив тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» буйруғи (рўйхат рақами 2317, 2012 йил 23 январь)

Электрон архив тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ электрон архивни ташкил қилиш тартиби, электрон архив ҳужжатларининг таркиби, электрон архивнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 28 декабрдаги 13-сон «Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1469-1, 2012 йил 23 январь)

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг баъзи ҳужжатларига қонунларига “Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси” номланишини унинг расмий номланишига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек айримлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 20 декабрдаги 38/5-сон «Кредит бюроларининг техник ва дастурий воситаларига ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2318, 2012 йил 23 январь)

Кредит бюроларининг техник ва дастурий воситаларига ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ кредит бюроларида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлаш ҳамда телекоммуникация тармоқлари орқали электрон ахборот алмашинуви жараёнида ахборот муҳофазасини таъминлаш тартиблари белгилаб қўйилган.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 6 январдаги 01-02/15-1-сон «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 834-21, 2012 йил 25 январь)

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, унга мувофиқ четдан келтириладиган истеъмол товарларининг айрим гуруҳлари божхонада расмийлаштирилгунга қадар эркин муомала учун чиқариш режимида махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилишда божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби белгиланган.

12. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 17 январдаги 1-сонли «Корхоналарнинг санацияси жараёнини мониторинг қилиш тартибига ўзгартишлар киритиш ҳақида» қарори (рўйхат рақами 485-1, 2012 йил 25 январь)

Корхоналарнинг санацияси жараёнини мониторинг қилиш тартибига ўзгартишлар киритилган бўлиб, уларга мувофиқ ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларга нисбатан талаблар белгиланган.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 28 декабрдаги 86, 2011-44-сон «Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2195-1, 2012 йил 26 январь)

Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартириш киритилган бўлиб, унга мувофиқ Ўзи ишлаб чиқарган товар деганда, агар ушбу банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади.

Маҳсулот, корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланадиган ва ушбу корхона томонидан қайта ишлаш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган ҳолларда, ўзи ишлаб чиқарган товар деб:

хом ашё мулкдори учун — қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот, қайта ишлаш хизматлари учун қайта ишланган маҳсулотнинг бир қисми билан ҳақ тўлаш ҳолларида эса, маҳсулотнинг қайта ишлаганлик учун ҳақ сифатида қайта ишловчи корхона тасарруфида қоладиган қисми чегириб ташланган ҳолдаги маҳсулот;

қайта ишловчи корхона учун — қайта ишлаш хизматлари учун ҳақ сифатида унинг тасарруфида қоладиган маҳсулот ҳисобланади.

Ўзи ишлаб чиқарган иш (хизмат) деганда корхона томонидан ўз кучи билан бажарилган (кўрсатилган) иш (хизмат) тушунилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 13 январдаги 16, 2, РГ-в-01/23-8270, 01-02/8-27, 01-сонли «Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1952-2, 2012 йил 26 январь)

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхатига аниқликлар киритилди.

15. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 27 январдаги 24-мҳ-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2319, 2012 йил 27 январь)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 мартдаги 30, 2009-7-сон «Аввал хусусийлаштирилган корхоналар — ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1939, 2009 йил 14 апрель) ва 2010 йил 24 декабрдаги 110, 2010-55-сон «Аввал хусусийлаштирилган корхоналар — ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисида»ги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1939-1, 2010 йил 28 декабрь) қарорлари давлат реестридан чиқарилди.

«« Қайтиш