САЙТ ЯНГИЛИКЛАРИ

 

2012 йил 3 январдан 6 январгача қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларга қисқача изоҳлар


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 1-сон (501) 2012 йил 11 январь )

1. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Қонуни

«Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунга Давлат статистикаси ваколатли органига қўйиладиган талаблар, давлат статистика кузатувларини амалга ошириш ва статистика маълумотларини тақдим этиш тартибларини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январдаги ЎРҚ-316-сон «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни

«Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, уларга мувофиқ қуйидагилар солиқ маслаҳати ҳисобланмайди:

ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида давлат солиқ хизмати органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат органлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тушунтириш;

солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш;

аудиторлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг солиқ солиш бўйича консалтинг ҳамда бошқа хизматлари.

3. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-317-сон «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, унга мувофиқ жиноят кодекси 105-моддасининг биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида, 111-моддасида, 118-моддасининг биринчи қисмида, 119-моддасининг биринчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасида, 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 149-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади

4. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонуни

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилган бўлиб, уларга мувофиқ пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади. Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

Пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан кам ишлаган ҳолларда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи исталган кетма-кет беш мавсумдаги қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

5. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги ЎРҚ-319-сон «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни

«Рақобат тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ рақобатга қарши ҳаракатлар, савдоларни ва иқтисодий концентрацияни монополияга қарши тарзда тартибга солиш тартиби, монополияга қарши органнинг ваколатлари, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилганлик учун жавобгарлик, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш, монополияга қарши органнинг қарори ва кўрсатмасини ижро этиш ҳамда бундай қарор ва кўрсатма устидан шикоят бериш тартиби белгилаб қўйилган.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 январдаги ПФ-4405-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида» 1997 йил 13 майдаги ПФ-1778-сон Фармонига қўшимча киритиш ҳақида»ги Фармони

Қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида» 1997 йил 13 майдаги ПФ-1778-сон Фармонига қўшимча киритилган.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 январдаги 2-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги Намунавий низом тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаларини тайёрлаш, бериш, алмаштириш, ҳисобга олиш ва сақлашни ташкил этишга нисбатан ягона талаблар белгиланган, улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек уларнинг йўқотилганлиги, шикастланганлиги ва эҳтиёт қилиб сақланмаганлиги учун жавобгарлик белгиланган.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 9 декабрдаги 01/17-18/14-сонли «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги хусусийлаштирилган объектларнинг фаолият соҳасини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришни кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1207-2, 2012 йил 4 январь)

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2003 йил 18 январдаги 01/07-81-сон «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги хусусийлаштирилган объектларнинг фаолият соҳасини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1207, 2003 йил 22 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил 1-2-сон);

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 3 майдаги 01/23-18/01-сон «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги хусусийлаштирилган объектларнинг фаолият соҳасини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1207-1, 2011 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 211-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2011 йил 21 декабрдаги 9, 80, 85-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2308, 2012 йил 4 январь)

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгартирилди.

Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига 2011 йил 1 декабрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб, иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилди.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2011 йил 2 декабрдаги 271, 01/09-1462, 01/2445-сонли «Нефть ва газ конларининг қидирув ишлари, қудуқларни бурғулаш, синаш ва ишга туширишдаги технологик жараёнлар устидан назорат қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1285-1, 2012 йил 6 январь)

Қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Нефть ва газ конларининг қидирув ишлари, қудуқларни бурғулаш, синаш ва ишга туширишдаги технологик жараёнлар устидан назорат қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 19 декабрдаги 83, 37/3, 2011-36-сонли «Адлия вазирлиги 1997 йил 5 мартда 311-сон билан рўйхатга олган «Корхона, муассаса ва ташкилотлар сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги ҳажмидан ЎзР Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига ўтказадиган мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби»га (ЎзР Молия вазирлиги № 04-01-05/96а, ДСҚ № 97-14, ПФ № 03-01/43 1997 йил 21 февраль) қўшимчани ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори (Ў рўйхат рақами 311-2, 2012 йил 6 январь)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги пенсия фонди томонидан 1998 йил 13 июлда 04-01-02/512, 19-107, 98-89, 04/1-321-сон билан тасдиқланган Адлия вазирлиги 1997 йил 5 мартда 311-сон билан рўйхатга олган «Корхона, муассаса ва ташкилотлар сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги ҳажмидан ЎзР Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига ўтказадиган мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби»га (ЎзР Молия вазирлиги № 04-01-05/96а, ДСҚ № 97-14, ПФ № 03-01/43 1997 йил 21 февраль) қўшимча (рўйхат рақами 311-1, 1998 йил 6 август) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2011 йил 22 декабрдаги 84, 258-В-3, 2011-43, 01-1/479-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1408-3, 2012 йил 6 январь)

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2004 йил 20 августдаги 97, 258-В, 2004-53, 01-931-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1408, 2004 йил 14 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 414-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2005 йил 12 августдаги 66, 258-В-1, 2005-44, 01-1/966-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1408-1, 2005 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 39-сон, 301-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 7 сентябрдаги 79, 258-В-2, 2006-38, 01-088-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1408-2, 2006 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 40-сон, 399-модда).

«« Қайтиш