САЙТ ЯНГИЛИКЛАРИ

 

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 1 февралдан 7 февралгача бўлган маълумот


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 
2014 йил 1 февралдан 7 февралгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:


1. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 9 январдаги 5-сонли буйруғи.
2014 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2558.

 

2. «Давлат акциялар пакети (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 22 январдаги 01/09-26/03-сонли қарори.
2014 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1410-5.

 

3. «Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 26 январдаги 01-02/8-03-сонли қарори.
2014 йил 4 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 925-2.

 

4. «Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 3 февралдаги 91-сонли буйруғи.
2014 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2559.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 6-сон (610) 2014 йил 10 февраль.

 

«« Қайтиш