САЙТ ЯНГИЛИКЛАРИ

 

Янги LexUz синовлари бошланди


 

 

Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази LexUz тизимининг янги такомиллаштирилган кўриниши синов тариқасида ишга туширилаётганлигини мамнуният билан маълум қилмоқда.

 

Янги тизим ўз ичига мукаммаллаштирилган дизайн, тизим билан ишлашда янги қулайликлар ва мобил қурилмалар учун махсус саҳифаларни қамраб олган. Бундан ташқари тизимга халқаро шартномалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари, техник ҳужжатлар киритилди.

 

Сиздан синовларда қатнашишингизни, тизим бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни, дастурий таъминотдаги аниқланган хатоликларни форум орқали хабар беришингизни сўраймиз.

 

Янги сайт test.lex.uz манзилида жойлаштирилган.
Мобил қурилмалар орқали test.lex.uz.

 

Ҳурмат ила,

Марказ раҳбарияти


 

«« Қайтиш