Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш, шунингдек, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишини таъминлаш мақсадида:

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш

муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштириш

1.

Қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш орқали давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш:

арз қилувчидан электрон ҳужжат, сўров, мурожаат қабул қилишни рад этганлик;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатларини бузганлик;

арз қилувчидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилмаган ҳужжатларни сўраб олганлик;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат органи ва бошқа ташкилотнинг қонуний талабларини (топшириқларини) бажармаганлик.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил
1 апрелга қадар

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура, Олий суд,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2.

Давлат хизматлари кўрсатиш масалаларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини инвентаризация қилиш.

Инвентаризация якунлари бўйича, шу жумладан илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил
1 мартга қадар

Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

3.

Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича, шу жумладан бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни фуқаролардан сўраб олиниши бекор қилинишини назарда тутган ҳолда маъмурий регламентлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Белгиланган

муддатларда

Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

4.

Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб юритилади) орқали давлат хизматлари кўрсатиш учун намунавий шакллар ва бланкаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар

Белгиланган

муддатларда

Адлия вазирлиги, Савд�-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

II. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

5.

Барча давлат хизматларини инвентаризациядан ўтказиш ва уларни Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш.

Адлия вазири буйруғи

2018 йил
1 февралга қадар

Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

6.

Электрон шаклда давлат хизматлари кўрсатишда ягона шакллар, бланкалар, ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар

2018 йил
1 июнга қадар

Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

7.

Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 майга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

8.

Статистик маълумотларга ишлов бериш жараёнлари автоматлаштириш даражасини ошириш мақсадида статистик маълумотларнинг ишлов бериш ва сақлашнинг комплекс ахборот тизимини яратиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 июнга қадар

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

9.

Давлат солиқ хизмати органлари ваколатига тегишли масалалар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида улар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 июнга қадар

Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

10.

Давлат божхона хизмати органлари ваколатига тегишли масалалар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида улар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 июнга қадар

Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

11.

Маълумотлар алмашинуви жараёнини такомиллаштириш ва тезлаштириш мақсадида ваколатли давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш.

Чора-тадбирлар

режаси

2018 йил
1 апрелга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

12.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида персоналлаштирилган электрон давлат хизматларини ҳисобга олган холда устувор давлат хизматлари рўйхатини белгилаш ва жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 сентябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

13.

«Лицензия» комплекс ахборот тизимини, шу жумладан қоғоз лицензиялар ва рухсатномалар берилишини бекор қилган холда янада такомиллаштириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 ноябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

III.Марказлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, моддий-техника базасини яхшилаш, улар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш

14.

Компьютер ускуналари ёки Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган фуқароларга давлат хизматлари тақдим этиш учун Марказларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда инфокиосклар билан таъминлаш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 мартга қадар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

15.

Давлат хизматларини олишда аҳоли вақтини тежаш мақсадида Марказларда электрон навбат тизимини жорий этиш, шунингдек, қўшимча қулайликлар яратиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил 1 февралга қадар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

16.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларидан аҳолининг ҳамма жойда фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида Android ва IOS платформалари учун мобиль иловалар ишлаб чиқиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 майга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Вазирликлар ва идоралар

17.

Давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини, шу жумладан реал вақт режимида Марказ томонидан ҳужжатлар тўхтовсиз қабул қилинишини таъминлаш учун Марказлар ишининг узайтирилган графикини жорий этиш.

Адлия вазири буйруғи

2018 йил
1 февралга қадар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

18.

Тезкор алоқалар, расмий веб-саҳифалардаги Интернет-ботлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловалар ёрдамида аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини ташкил этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 майга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

19.

Реал вақт режимида давлат хизматлари кўрсатилиши устидан масофадан видеокузатув, мониторинг, ушбу соҳада сифат ва тезкорликни баҳолаш механизмларини жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 майга қадар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

20.

Давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида барча Марказлар, шунингдек, Марказлар орқали давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг оптик линияли алоқа каналларига уланишини таъминлаш.

Тадбирлар

режаси

Марказлар — 2018 йил
1 мартга қадар, Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлар — белгиланган муддатларда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

21.

Давлат хизматлари ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича ягона ёндашувни қўллаган ҳолда Марказларнинг мавжуд ахборот тизимларини модернизация қилиш.

Тадбирлар

режаси

2018 йил
1 мартга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

22.

Давлат хизматлари турлари бўйича етарли «ойна»лар, кутиш жойлари, Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти бўлган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари, она ва бола хоналари, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит, тўхташ жойи ҳамда бошқа зарур инфратузилмаларни ўз ичига олган Марказларнинг замонавий бинолари намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳаларни

тасдиқлаш

2018 йил
1 апрелга қадар

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Адлия вазирлиги

23.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида Марказлар фаолияти тўғрисидаги батафсил маълумотлар киритилган стендларни жойлаштириш.

Ташкилий

тадбирлар

2018 йил
1 февралга қадар

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун олис жойларга чиқиш орқали мобиль Марказлар ташкил этиш.

Автобуслар харид қилиш ва жиҳозлаш, йўналишлар жадвалини тасдиқлаш

2018 йил
1 июнга қадар

Адлия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ

25.

Марказлар биноларида ваколатли органлар ходимларини, шу жумладан биттадан кам бўлмаган туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри, ички ишлар органларининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати вакилини давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида уларни зарур моддий-техника ресурслари билан таъминлаган ҳолда ижара тўловисиз жойлаштириш, шунингдек, Марказлар биноларида улар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ коммунал ва эксплуатация харажатларини қоплаш.

Тадбирлар

режаси

2018 йил
1 апрелга қадар

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, ИИВ, Адлия вазирлиги

26.

Марказларнинг мавжуд биноларини инвентаризациядан ўтказиш, уларнинг ҳолатини баҳолаш ҳамда уларни реконструкция қилиш ва Марказларнинг янги бинолари қуриш заруратини аниқлаш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Графикка мувофиқ

Адлия вазирлиги

27.

Хизмат талабгорларининг ишончи ва ҳуқуқий онги даражасини ошириш мақсадида Марказлар фаолиятини тарғиб қилиш учун ижтимоий роликлар тайёрлаш.

Ижтимоий роликлар тайёрлаш

2018 йил
1 мартга қадар

Адлия вазирлиги, МТРК, ЎзА, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

28.

Марказларга бўлаётган телефон қўнғироқларини ёзиб олиш имконияти билан уларнинг автоматлаштирилган рўйхатга олинишини жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил
1 июнга қадар

Адлия вазирлиги

IV. Марказларнинг кадрлар ва касбий салоҳиятини мустаҳкамлаш

29.

Ходимлар, шунингдек, Марказлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этиш.

Адлия вазири буйруғи

2018 йил
1 мартга қадар

Адлия вазирлиги

30.

Марказлар логотипини, шунингдек, улар ходимларининг махсус хизмат кийимларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Адлия вазири буйруғи

2018 йил
1 июнга қадар

Адлия вазирлиги

31.

Марказлар ходимларининг малакасини мунтазам ошириб бориш, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.

Режа-график

Доимий

равишда

Адлия вазирлиги, ТИВ, ИИВ, вазирликлар ва идоралар

32.

Ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Марказлар ходимлари учун давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича тренинглар ва семинарлар ташкил этиш.

Тадбирлар

режаси

2018 йил
1 мартга қадар — тасдиқлаш

Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

Т/р

Давлат хизматларининг номланиши

Жорий этиш муддати

Хизматлар

истеъмолчилари

Масъул ижрочилар

1.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига «тайёр ҳолда» уланиш.

2018 йил 1 апрелга қадар

Жисмоний ва юридик шахслар

Газ таъминоти, энергия таъминоти, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ташкилотлари

2.

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

3.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

4.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш

Жисмоний ва юридик шахслар

5.

Лойиҳа ҳужжатларини келишиш

Жисмоний ва юридик шахслар

6.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

7.

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

8.

Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш

Жисмоний ва юридик шахслар

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

9.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

10.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

11.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари

12.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш

Жисмоний шахслар

Мактабгача таълим вазирлиги

13.

Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш

Жисмоний ва юридик шахслар

«Халқ банки» АТБ

14.

Туғилганликни қайд этиш

2018 йил 1 сентябрга қадар

Жисмоний ва юридик шахслар

Адлия вазирлиги

15.

Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш

Жисмоний ва юридик шахслар

16.

ФХДЕ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

17.

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Ички ишлар вазирлиги

18.

Жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш

Жисмоний шахслар

Давлат солиқ қўмитаси

19.

Жисмоний шахсларга СТИР бериш

Жисмоний шахслар

20.

Турган жойи бўйича прописка қилиш, пропискадан чиқариш, ҳисобга олиш

2019 йил 1 январга қадар

Жисмоний шахслар

Ички ишлар вазирлиги

21.

Вақтинча яшаш (прописка) учун рухсатномаларни бериш ва муддатини узайтириш

Жисмоний шахслар

22.

Ҳарбий ҳисобга қўйиш

Жисмоний шахслар

Мудофаа вазирлиги

23.

Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга ариза бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

«Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

24.

Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни ечишга ариза бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

25.

Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни текширишга ариза бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

26.

Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш

Жисмоний шахслар

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

27.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш

2019 йил 1 июлга қадар

Жисмоний шахслар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

28.

Хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентликни белгилаш)

Жисмоний шахслар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

29.

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда имтиёзли даволаниш ва йўлланмаларни расмийлаштириш

Жисмоний шахслар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

30.

Меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш

Жисмоний шахслар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

31.

Ишсизлик нафақасини тайинлаш

Жисмоний шахслар

32.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома

Жисмоний шахслар

33.

Ўқиганликни тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси бериш

2020 йил 1 январга қадар

Жисмоний ва юридик шахслар

«Ўзархив» агентлиги

34.

Иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

35.

Иш ҳақини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

36.

Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

37.

Ихтирога патентлар олиш

2020 йил 1 июлга кадар

Жисмоний ва юридик шахслар

Интеллектуал мулк агентлиги

38.

Фойдали моделга патентлар олиш

Жисмоний ва юридик шахслар

39.

Саноат намунасига патентлар олиш

Жисмоний ва юридик шахслар

40.

Селекция ютуғига патентлар олиш

Жисмоний ва юридик шахслар

41.

Товарнинг келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олиш

Жисмоний ва юридик шахслар

42.

Товар белгисига доир гувоҳнома олиш

Жисмоний ва юридик шахслар

43.

Интеграл микросхемалар топологияси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш

Жисмоний ва юридик шахслар

44.

ЭХМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини олиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш

Жисмоний ва юридик шахслар

45.

Ўлимни қайд этиш

2020 йил 1 ноябрга қадар

Жисмоний ва юридик шахслар

Адлия вазирлиги

46.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш

Жисмоний ва юридик шахслар

47.

Такрорий гувоҳномалар бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

48.

Никоҳ тузишни қайд этиш

Жисмоний шахслар

49.

Никоҳдан ажралишни қайд этиш

Жисмоний шахслар

50.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш

Жисмоний шахслар

51.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини тиклаш

Жисмоний шахслар

52.

Оталикни белгилаш

Жисмоний шахслар

53.

Фарзандликка олиш

Жисмоний шахслар

54.

Пенсия тайинлаш (ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик бўйича)

Жисмоний шахслар

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

55.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

56.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

57.

Кўчмас мулкка ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги кадастр ишини тайёрлаш

Жисмоний ва юридик шахслар

58.

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Жисмоний ва юридик шахслар

Ички ишлар вазирлиги