1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги 541-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 10-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг
янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
муассиснинг устав фонди ўзгарганлиги ҳақида, агар устав фондида чет эл инвестициялари улуши ушбу Қонун 8-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган чегарадан ортиб кетган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ваколатли давлат органини (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) хабардор этиши шарт.
Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи—бешинчи хатбошиларида, шунингдек
иккинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатларга оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ўзгартишлар киритилган тақдирда, у белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтиши шарт. Қолган ҳолларда муассис ёки таҳририят киритилган ўзгартишлар тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органни бир ой муддатда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилганидан бошқа ҳар қандай ахборот, хабар ва эълон таҳририят билан тузиладиган шартнома асосида эълон қилинади.