2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун хужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Раҳбарлар ва ходимларнинг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилигини, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Марказ тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларнинг сабаблари ва шартларини бартараф этиш;
Марказ таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Марказнинг таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таҳлил қилиш, улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
Марказ мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан идоралараро ҳамкорлик қилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Марказ,
лойиҳа ташаббускори, консалтинг ташкилотлари

1 — 7 босқичларда ишлаб чиқилган лойиҳа хужжатларини тўплаш.

3 кун давомида


2-босқич

Марказ,

консалтинг ташкилотлари

Лойиҳада тахмин қилинаётган маҳсулотга (хизматга) мавжуд ва истиқболдаги (лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётган даврда) талабни баҳолашни акс эттирувчи маркетинг таҳлил ва ҳисобот бериш.

10 кун давомида


3-босқич

Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари

Лойихани амалга оширишнинг турли техник ечимларини акс эттирувчи, лойиҳа тузилмаси, лойиҳа параметрлари, компонентлари, шунингдек, унинг қийматини акс эттирувчи техник ечимлар баён этилган техник-технологик таҳлил ва ҳисобот бериш.

14 кун давомида


4-босқич

Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари

Лойиҳанинг экологик жиҳатларини акс эттирувчи экологик таҳлил ва ҳисобот бериш.

10 кун давомида


5-босқич

Консалтинг ташкилотлари, лойиҳа ташаббускори

Лойиҳани ҳаётий жараёнида уни бошқариш схемасини акс эттирувчи, бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, тузилмаси ва молиявий харажатларни баҳолаш баён қилинган институционал таҳлил ва ҳисобот бериш.

10 кун давомида


6-босқич

Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари

Лойиҳанинг архитектура-қурилиш қисмини ишлаб чиқиш, ҳисобот ва чизмаларни, шунингдек, қурилиш сметасини бериш.

30 кун давомида


7-босқич

Марказ

Молиявий харажатлар ва даромадлар прогнози, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбалари, инфляция амалга ошириладиган лойиҳага таъсирини ҳисобга олиш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлиги ва молиявий моделини акс эттирувчи молиявий таҳлил ва ҳисобот бериш.

14 кун давомида


8-босқич

Марказ

Республика иқтисодиёти, ҳудуд ва тармоқ нуқтаи назаридан, лойиҳа самарадорлигини акс эттирувчи иқтисодий таҳлил ва ҳисобот бериш.

14 кун давомида


9-босқич

Марказ,

лойиҳа ташаббускори,

консалтинг ташкилотлари

Лойиҳанинг ижтимоий жиҳатлари ва лойиҳани бенифициарлар бўйича амалга оширишдан фойдани акс эттирувчи ижтимоий таҳлил ва ҳисобот бериш.

10 кун давомида


10-босқич

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликларини акс эттирувчи умумий ҳулосалар, лойихани амалга оширишнинг оптимал вариантини танлаш бўйича хулосалар ва мантиқни баён қилиш, лойиҳа бўйича таваккалчиликлар ва уларга қарши чоралар ва бошқа ҳулосалар.

5 кун давомида